Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши

Автор: Пользователь скрыл имя, 04 Марта 2013 в 17:31, дипломная работа

Краткое описание

Мавзунинг долзарблиги. Инсоният турмуш тарзини банклар хизматисиз тасаввур этиб бўлмайди. Чунки банклар хўжалик субъектларини кредит маблағлари билан таъминлаб, ижтимоий сармояни қайта тақсимлаш жараёнида воситачи сифатида қатнашади ва жамият миқёсида умумий самарадорликни оширишга хизмат қилади.

Оглавление

КИРИШ……………………………………………………………………..... 3-9
I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.
1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши………………………………………………….…...…. 10-18
1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон банк тизимига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар…………………………………………………………...…. 19-33
1.3 Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш асослари................................................................................................ 34-45
II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ.
2.1 Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлили…………………………………………………..................… 46-59
2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар……....... 60-74
2.3 Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш…………………………………………………………...... 75-85
III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
3.1. Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар………………………………………………………….... 86-95
3.2. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари…………………………..............................................… 95-111
ХУЛОСА………………………………………………………….…...… 112-117
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………. .118-124
ИЛОВАЛАР................................................................................................ 125-126

Файлы: 1 файл

диплом.docx

— 156.95 Кб (Скачать)

Республикамиз тижорат банклари кредит қуйилмалари динамикасини қуйидаги жадвал орқали батафсил кўриб ўтишимиз мумкин бўлади.

       2.2.- жадвал

Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг кредит қуйилмалари  динамикаси

Кўрсаткичлар 2006 2007 2008 2009 2009 йилда 2006 йилга нисбатан ўзгариши,%

ЯИМ млрд.сўм  20759,3 28190,0 37746,7 48097,0 231,7

Кредит қуйилмалари умумий суммаси, млрд.сўм 

4095,4 

4757,4 

6371,9 

8556,8 

208,9

ЯИМ га нисбатан % 19,7 16,9 16,9 17,8 1,9 ф.п

  Жадвал маълумотларидан кўринадики, республикамиз тижорат банклари кредит қуйилмалари умумий  суммаси йиллар мобайнида ўсиш тенденциясига эга. Аммо, уларнинг ЯИМдаги улуши 2006-2007 йиллар мобайнида тескари хусусиятга эга бўлсада, 2008 йилдан бошлаб кредит қуйилмаларининг ЯИМ даги улушининг ўсиб бориш тенденциясига эга бўлаётганлигини кўриш мумкин. Бундай ҳолатнинг юзага келиши учун таъсир этган омилларни топиш ва таҳлил қилиш биз ёшлардан албатта ижодий изланишни талаб этади.

Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан мамлакат иқтисодиётига ажратилган кредит қуйилмаларининг  ўсиши қисқа муддатли ёки узоқ муддатли  кредитлар ўсиши эвазига ўзгаришини таҳлил этиш муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли тижорат банклари томонидан берилган қисқа ва узоқ муддатли кредитларнинг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш  муҳим аҳамиятга эгадир.

 

                                                                                               2.3 - Жадвал

Тижорат банклари томонидан  мамлакат иқтисодиётига ажратилган кредитлар динамикаси

Кўрсаткичлар 2006 йил 2007 йил 2008 йил 2009 йил

Сумма млрд.сўм % Сумма млрд.сўм % Сумма млрд.сўм % Сумма млрд.сўм %

Жами кредитлар 4095,4 100 4757,4 100 6371,9 100 8556,8 100

Қисқа муддатли кредитлар 769,9 18,8 880,1 18,5 1178,8 18,5 1557,3 18,2

Узоқ муддатли кредитлар 3325,5 81,2 3877,3 81,5 5193,1 81,5 6999,5 81,8

Жадвал маълумотларидан  кўринадики, республикамиз банклари томонидан берилган кредитларнинг  умумий ҳажмида қисқа ва узоқ муддатли кредитларнинг ўзаро нисбати барқарорлигича қолган. Буни қуйидаги диаграмма орқали яққол кўриш мумкин.

2.2. – диаграмма. Тижорат  банклари томонидан мамлакат  иқтисодиётига ажратилган кредитлар  динамикаси 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур маълумотлардан кўринадики, 2006 йилгача республикамиз банклари томонидан берилган кредитларнинг  умумий ҳажмида қисқа ва узоқ муддатли кредитларнинг ўзаро нисбати барқарор бўлиб келганлигини инобатга олган ҳолда, 2006 йилдан бошлаб  узоқ муддатли кредитларнинг ўсиш тенденциясига эга эканлигини кузатиш мумкин.

Банк активлари ва кредит қуйилмалари динамикасини  тижорат  банклари амалиётида кўриб чиқамиз.

2.4. - жадвал

Тижорат банкларлари кредит қуйилмалари ва банк активларининг ҳолати

(млрд.сўм)

 

 

№ Тижорат банки Банк активлари Кредит қуйилмалари

2008й 2009й 2008й 2009й

Сумма млрд.сўм

Сумма млрд.сўм

Сумма млрд.сўм % Сумма млрд.сўм %

1 ТИФ “Миллий банк” 3587,8 4700 1625,3 45,3 2200 46,8

2 Ўзсаноатқурилишбанк 1403,8

1746,5

715,9

51 872,8

49,9

3 ОАТБ “Агробанк” 960 1378 941,6

70,3 1308,9 75,4

4 ОАТБ “Микрокредитбанк” 263,6 355,5 171,34

65 246,9 69,5

Жадвал маълумотларидан  кўриниб турибдики, 2008-2009 йиллар мобайнида  тижорат банкларининг кредит қуйилмалари  ва активларининг ўсиши кузатилмоқда, бу ижобий ҳолат ҳисобланади ва тижорат  банкларининг кредит бозоридаги  мавқеининг мустаҳкамланаётганидан далолат беради.

Бизга маълумки, тижорат  банклари кредит портфелини бошқаришда унинг тармоқ хусусиятига кўра диверсификация қилинганлигига алоҳида эътибор  қаратилади. Чунки, бу хусусият кредит портфелини диверсификация қилишнинг  асосий мезони ҳисобланади.

Маълумки, тижорат банклари кредит портфелининг сифатини оширишнинг зарурий шартларидан бири  бўлмиш диверсификациялаш тамойилига қатъий риоя қилиш эканлиги жаҳон молиявий инқирози шароитида яққол намоён бўлди.

АҚШ ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳудудида фаолият кўрсатаётган қатор  тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш тамойилининг бузилишига йўл қўйдилар.Натижада уларнинг кредит портфели ҳажмида ипотека кредитларининг салмоғи 50 фоиздан ошиб кетди. Ҳолбуки, тижорат банклари кредитларининг 25 фоиздан ортиқ қисмини битта соҳа ёки тармоқда тўпланиши банк кредит портфелининг диверсификациялаш тамойилининг бузилганлигидан далолат беради ва кредит хатарининг кучайишига олиб келади.

Шу ўринда республикамизнинг  йирик тижорат банкларидан бири бўлган “Агробанк” ОАТБ кредит портфелининг тармоқ хусусиятига кўра диверсификацияланиш  даражасини кўриб чиқамиз.                                                                    2.5. - жадвал.

“Агробанк” ОАТБ кредит қуйилмаларининг тармоқлар бўйича тақсимланиши (фоизларда)

 

 

№ 

 

Иқтисодиёт 

тармоқлари 

 

2003 

 

2004 

 

2005 

 

2006 

 

2007 

 

2008 2008 йилда 2003 йилга нисбатан ўзгариши, фоизли пункт

1 Саноат 40,3 38,9 29,1 28,3 23,0 23,4 -16,9

2 Қишлоқ хўжалиги 23,5 25,0 31,7 29,7 38,0 39,1 15,6

3 Транспорт ва алоқа 0,4 0,3 0,5 0,2 0,3 0,2 -0,2

4 Моддий техника таъминоти 11,8 16,4 18,7 26,6 20,3 17,7 5,9

5 Қурилиш 0,9 1,5 1,2 2,2 3,3 4,5 3,6

6 Бошқа тармоқлар 23,1 17,9 18,8 13,0 15,1 15,1 -8,0

ЖАМИ: 100,0 100,0 100,0 100,0 100,0 100,0 х

2.5.-жадвалда келтирилган  маълумотлардан кўринадики, “Агробанк”  ОАТБ кредит портфелининг таркибида  қишлоқ хўжалиги, саноат тармоқларига  ва моддий-техника таъминоти соҳасига  берилган кредитлар нисбатан  юқори салмоқни эгаллайди. Бунинг  асосий сабабларидан бири “Агробанк”нинг республикамиз қишлоқ хўжалигини кредитлашда етакчи мавқега эга эканлигидир. “Агробанк” кредит қўйилмаларининг умумий ҳажмида қишлоқ хўжалигига берилган кредитлар 2005-2008 йиллар мобайнида юқори салмоққа эга бўлди. Бунинг устига, 2008 йилда Агробанк томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилган кредитларнинг банк кредит қўйилмалари ҳажмидаги салмоғи 2003 йилга нисбатан 15,6 фоизли пунктга ошган. Бу эса, юқори даражадаги ўсиш суръати бўлиб, асосан саноат корхоналарига ва бошқа тармоқларга берилган кредитлар салмоғининг пасайиши (25,1 ф.п) ҳисобига юз берган. Ўз навбатида, ушбу ҳолат қишлоқ хўжалиги корхоналарини кредитлашни ривожлантириш нуқтаи назаридан ижобий ҳолат ҳисобланади.

Энди ОАТБ “Агробанк” нинг 2009 йил фаолияти натижаларига асосланган ҳолда, кредит портфелининг 2009 йилдаги  тармоқлар бўйича диверсификациясини кўриб чиқамиз.

2.6. - жадвал

2010 йил 1 январ ҳолатига  ОАТБ “Агробанк” томонидан ажратган  кредитлари тўғрисида тармоқлар  бўйича маълумот

Тармоклар Миқдори, млрд.сўм Улуши, %

Саноат 205,9 16%

Кишлок хужалиги(дехкон ва фермер хужаликлари билан бирга) 672,4 49,8%

Моддий техника 137,9 11%

Савдо ва умумий овқатланиш 122,5 9%

Курилиш ва маиший хизмат курсатиш 27,5 2%

Транспорт 2,6 1,2%

Бошқа тармоқлар 140,1 11%

Жами: 1308,9 100%

Жадвал маълумотларидан  кўринадики, 2009 йилда банк томонидан  иқтисодиётнинг турли соҳаларига 1308,9 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Бу борадаги кўрсаткич 2008 йилга нисбатан 367,3 млрд. сўм ёки 40 фоизга кўпдир. Хусусан, қишлоқ хўжалик корхоналарига 672,4 млрд. сўм, шундан пахта ва ғалла ҳосили етиштириш харажатларига 623,7 млрд.  сўм, саноат корхоналарига 205,9 млрд. сўм, моддий-техник таъминотга 137,9 млрд. сўм, савдо ҳамда умумий овқатланиш корхоналарига 122,5 млрд. сўм, қурилиш соҳасига 27,5 млрд. сўм, транспорт корхоналарига 2,6 млрд. сўм ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқ корхоналарига 140,1 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди.

Маълумки, Ватанимизнинг  куч-қудратини ошириш, халқимизнинг ҳаётини фаровон этишда  “Микроркредитбанк” очиқ акциядорлик тижорат банкининг  бугунги кунда  ўз ўрни ва хизмати бор. Ушбу банк Президентимизнинг 2006 йил 5 майдаги Фармони билан  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик  кўламларини кенгайтириш учун ташкил этилган эди.  Ўтган давр мобайнида  тадбиркорликни имтиёзли микросармоялар  билан таъминлайдиган банк ўз хизматлари  билан республикамизнинг  барча ҳудудларини қамраб олди, муҳими ишчи кучи ва табиий ресурсларга бой узоқ қишлоқлардаги хонадонларгача кириб борди.

Энди ОАТБ “Микрокредитбанк”  мисолида кредит портфелининг тармоқ диверсификациясини кўриб чиқамиз.

    2.7. - жадвал

ОАТБ “Микрокредитбанк”  кредит портфелининг тармоқ хусусияти 

                          (фоизда)

№ Тармоқлар 2006й 2007й 2008й 2009й

1 Саноат 12,7 14,6 16,3 23,0

2 Қишлоқ хўжалиги 52,3 50,0 47,7 38,0

3 Қурилиш 7,1 8,1 9,4 11,0

4 Савдо 5,3 9,3 14,1 17,0

5 Маиший хизмат 8,1 8,0 7,4 6,0

6 Бошқа соҳа 14,5 10,0 5,1 5,0

Жами 100,0 100,0 100,0 100,0

Жадвал маълумотларидан  кўринадики, ОАТБ “Микрокредитбанк”  кредит портфелида саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилган кредитлар  юқори салмоқни эгаллайди.

Банк кредит портфелида қишлоқ хўжалиги корхоналарига ажратилган кредитлар салмоғи юқорилигининг  сабаби, мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоизга яқини қишлоқ жойларида истиқомат қилишади ва асосий истеъмол товарлари ҳам қишлоқларда етиштирилади. Аммо инфратузилмани ривожлантириш ва кредитларнинг тармоқлар ўртасидаги мутаносиблигини сақлаш учун банк томонидан бошқа тармоқларга ажратиладиган кредитларнинг салмоғини ошириш лозим. Шундагина, ривожланиш рўй бериб тараққиёт бир текисда давом этади.

Тижорат банклари кредит сиёсатидаги  мавжуд қатор камчиликлар, жумладан, кредит портфелини тармоқлар бўйича тақсимлашда кредит лимитларини  ўрнатишдаги камчиликлар кредит рискларини ошишига олиб келади. Таҳлил қилинган амалий маълумотлар кредитлаш  жараёнида тармоқ лимитларини ўрнатиш  жараёнини такомиллаштириш зарурлигини  кўрсатади.

Тижорат банклари кредитлаш  амалиётининг самарадорлигига таъсир қилувчи асосий омиллардан яна бири кредитларнинг тури ҳисобланади.

Ҳозирги вақтда республикамиз  банк амалиётида кредитлар турларига  кўра икки йирик гуруҳга бўлинади:

- қисқа муддатли кредитлар (1 йил муддатгача бериладиган кредитлар);

- узоқ муддатли кредитлар (1 йилдан ортиқ муддатда бериладиган кредитлар);

Республикамиз  банк амалиётида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2004 йил  17 июлдаги 578-сонли “Ўзбекистон  Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси” номли йўриқномасига асосан ўрта муддатли кредитлар тоифаси бекор қилинди.

Ўрта муддатли  кредитлар  тоифасини бекор қилинишининг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат:

1. Халқаро банк амалиётида кредитларнинг асосан қисқа ва узоқ муддатли турлари тан олинади;

2. Республикамиз банк тизимида ўрта муддатли кредитларнинг сезиларли қисми бир неча марта пролонгация қилиниши натижасида узоқ муддатли кредитларга айланди ва натижада уларнинг бухгалтерия ҳисобини юритишда ва таҳлил қилишда қийинчиликлар юзага келди;

3. Айрим тижорат банкларида қисқа муддатли кредитларни муддатида қайтарилмаслиги, пролонгация қилиниши натижасида уларнинг муддатини  бир йилдан ошиб кетиши, яъни ўрта муддатли кредитларга айланиши юз берди.

Тижорат банклари томонидан  берилган қисқа муддатли кредитларнинг узоқ муддатли кредитларга нисбатан қиёсий таҳлилини  амалга ошириш кредитлаш амалиётининг таҳлилини бойитишга хизмат қилади. Бунинг боиси шундаки, кредитларнинг муддати бўйича фарқланиши  кредитлаш шаклларига ҳам ўз таъсирини ўтказади.

2.8. - жадвал

ОАТБ «Агробанк» кредит портфелида кредитларнинг муддати бўйича таркибий таҳлили 

                        (фоизда)

№ Кўрсаткичлар 2006 й 2007й 2008й 2009й

1 Кредитлар-жами 100,0 100,0 100,0 100,0

шу жумладан:    

а -қисқа муддатли 41,9 38 36,6 35

б -узоқ муддатли 58,1 62 63,4 65

Жадвал маълумотларидан  кўринадики, банкнинг қишлоқ хўжалиги корхоналарига берган кредитларнинг  сезиларли қисмини қисқа муддатли кредитлар  ташкил этди. Бу эса, банкнинг кредит сиёсатида асосий эътибор қишлоқ хўжалиги корхоналарининг айланма маблағларини тўлдиришга қаратилганлиги билан изоҳланади. Лекин, шу билан бирга, 2006 йилдан бошлаб банкда қисқа ва узоқ муддатли кредитлар ўртасидаги нисбат ўзгарганлигига гувоҳ бўламиз. 2006-2008 йилларда Агробанк томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилган кредитларнинг умумий ҳажмида қисқа муддатли кредитларнинг салмоғи пасайиш тенденциясига, узоқ муддатли кредитларнинг салмоғи эса ўсиш тенденциясига эга бўлди. Фикримизча, бунинг қуйидаги асосий сабаблари мавжуд: биринчидан, 2004 йилнинг  17 июлидан бошлаб республикамиз банк амалиётида ўрта муддатли кредитлар тоифаси бекор қилинди, шу сабабли улар узоқ муддатли кредитлар таркибида ҳисобга олина бошланди; иккинчидан, банк томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилган узоқ муддатли кредитларнинг ҳажми 2005-2007 йилларда кескин ошди. Бу эса, узоқ муддатли кредитларнинг банк брутто кредитлари ҳажмидаги салмоғининг ошишига олиб келди.

Информация о работе Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши