Автор: Пользователь скрыл имя, 04 Марта 2013 в 17:31, дипломная работа
Мавзунинг долзарблиги. Инсоният турмуш тарзини банклар хизматисиз тасаввур этиб бўлмайди. Чунки банклар хўжалик субъектларини кредит маблағлари билан таъминлаб, ижтимоий сармояни қайта тақсимлаш жараёнида воситачи сифатида қатнашади ва жамият миқёсида умумий самарадорликни оширишга хизмат қилади.
КИРИШ……………………………………………………………………..... 3-9
I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.
1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши………………………………………………….…...…. 10-18
1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон банк тизимига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар…………………………………………………………...…. 19-33
1.3 Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш асослари................................................................................................ 34-45
II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ.
2.1 Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлили…………………………………………………..................… 46-59
2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар……....... 60-74
2.3 Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш…………………………………………………………...... 75-85
III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
3.1. Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар………………………………………………………….... 86-95
3.2. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари…………………………..............................................… 95-111
ХУЛОСА………………………………………………………….…...… 112-117
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………. .118-124
ИЛОВАЛАР................................................................................................ 125-126
Тижорат банклари кредит портфелининг сифатини тавсифловчи кўрсаткичлардан бири таснифланган кредитларнинг таркиби ва даражаси эканлигини ҳисобга олган ҳолда, кредит портфели сифат таҳлилини қуйидаги жадвал ёрдамида кўриб чиқамиз.
2.12 - жадвал.
«Агробанк» ОАТБ да қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилган кредитларнинг таснифланиши (жамига нисбатан фоизда)
№
Кўрсаткичлар
2003
2004
2005
2006
2007
2008 2008 йилда 2003 йилга нисбатан ўзгариши, фоизли пункт
1 Яхши кредитлар 86,0 85,0 87,0 94,0
2 Стандарт кредитлар 14,0 15,0 13,0 6,0 4,4 2,5 -
Жадвал маълумотларидан кўринадики, Агробанк томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилган кредитларнинг таснифланган таркибида мутлақ юқори салмоқни “яхши” тоифасидаги кредитлар эгаллайди. Бу эса, банк кредит портфелининг сифати мазкур кўрсаткич бўйича талаб даражасида эканлигидан далолат беради.
Тижорат банки кредитларининг ҳажмида субстандарт, шубҳали ва умидсиз кредитларнинг юқори салмоққа эга бўлиши унинг молиявий ҳолатига нисбатан кучли салбий таъсирни юзага келтирди. Чунки, мазкур тоифаларга мансуб кредитлар бўйича мос равишда 25 фоиз, 50 фоиз ва 100 фоиз миқдорида фойда ҳисобидан заҳира ажратмалари ташкил қилишга тўғри келади.
Тижорат банклари кредитлари
ҳажмини ошириш, унинг юқори сифат
кўрсаткичларига эришишини
Тижорат банклари кредит портфелининг
сифатини тавсифловчи муҳим
Маълумки, тижорат банклари фаолиятида хавфли бўлган кредит қўйилмалар - бу муаммоли кредитлар шаклига кирган қўйилмалардир. Субстандарт ва ундан паст таснифланган кредитлар муаммоли кредитлар тоифасига киради.
Кредитнинг ўз вақтида қайтарилмаслигини ва шу сабабали муаммоли ссуданинг юзага келишини қуйидаги белгилар орқали билиш мумкин:
- Қарз олувчи томонидан белгиланган муддатда баланснинг такдим этилмаслиги;
- Дебиторлик қарзнинг бирданига ўсиб кетиши;
- Қисқа муддатли активлар улушининг камайиши;
- Қиска муддатли кредиторлик қарзларнинг нопропорционал ўсиши;
- Ликвидлик коэффициентининг пасайиши;
- Активлар таркибида асосий капитал улушининг ошиши;
- Савдо ҳажмининг пасайиши;
- Муддати ўтган қарзларнинг ўсиши;
- Операцион фаолиятдан кўрилган зарарларнинг пайдо бўлиши.
Муаммоли кредитлар одатда қарз олувчининг кредитни тўлаши учун етарли пул маблағлари бўлмаган ҳолларда юзага келади. Баъзи ҳолларда улар мижознинг счётида маблағлари бўла туриб, кредитни тўлашни хоҳламаганда ҳам юзага келиши мумкин. Кредит бўлими ходимлари шу белгилар юзага келишини биринчи бўлиб сезмоқликлари ва банкни кредит бўйича йўқотишлардан сақловчи чегара бўлишлари лозим. Улар банк ва мижоз манфаатини сақлаб қолган ҳолда бу молиявий қийинчиликлардан чиқиш йўлларини ишлаб чиқишга ёрдам беришлари, бошқача айтганда, банклар тўлов куни кредитни ундиришни ўйлаб ўтирмасдан, мижоз фаолиятида муаммолар юзага келган вақтдан бошлаб мижозга ёрдам беришлари, уларга таъсир кўрсатишлари зарур.Бунинг учун банк доимо мижознинг фаолиятидан бохабар бўлиши, ўзи учун зарур ахборотларни йиғиб, таҳлил қилиб бориши зарур.
Шу билан бирга, муаммоли кредитларни олдиндан аниқлаш тизимини яратиш жуда қийин ва бунда инсон омили салбий рол уйнайди. Тижорат банкларида муаммоли кредитлар бўйича ишларни кредит бўлими ходимлари олиб боради. Бу жараённинг ижобий томони шундаки, кредит бўлими ходими шу кредитни берганлиги учун мижозни, унинг молиявий аҳволини яхши билиши мумкин. Иккинчи томондан шу банк ходими етарли назорат олиб бормаганлиги сабабли шундай муаммоли кредит юзага келган бўлиши мумкин. Яна қолаверса, бу кредит ходими шу кредит соҳасида мижозга ён бериши мумкин. Шу сабабли бу борада профессор Ш. З. Абдуллаева тижорат банкларида муаммоли кредитлар билан ишловчи махсус бўлимлар ташкил қилишни таклиф этганлар. Ҳозирги кунда тижорат банкларида шунга ўхшаш бўлимлар ташкил қилинган бўлса-да, уларнинг фаолияти таклиф қилинаётган ҳолатдан бошқа томонларини ҳам ўз ичига олади.
Кредит учун жавобгар ходим, банкни оғир ахволга олиб боргани сабабли танқидга қолмаслиги учун кредитни ёмонлашганлиги ҳақида хабар қилмаслиги мумкин. Бундан ташқари, муаммоли кредитлар аниқлаб бўлингандан кейин ҳам, бу кредитлар улар ўйланганидан ортиқча муаммоли бўлиб чиқади. Шу тарзда қимматли вақт кетади. Лекин энг ачинарлиси шуки, банк раҳбарияти ўз кредит портфелининг ушбу муаммосини яшириши билан бирга ушбу кредит билан боғлик харажатларнинг ўрнини янги рискли кредитлар билан тўлдиришга ҳаракат қилишади. Бундай ҳолларнинг олдини олиш учун кредит бўлими фаолияти тез-тез ички аудит томонидан текширилиб туриши, муаммоли кредитлар, уларнинг сабаблари аниқланиб туриши лозим.
Маълумки, банк кредитларининг
сифати банк тизими ва бутун иқтисодиётнинг
ҳолатини тавсифловчи муҳим
Президентимиз И.А.Каримовнинг “Қарз олиш осон, бу ҳаммамизга маълум, лекин уни бир кун келиб тўлаш ҳам керак” , “…қарз олишдан олдин узишни ўйлаш керак...”, деган фикрлари муҳимдир.
Ғарбнинг қатор иқтисодчилари фикрича, кредит бўйича тўловларнинг график бўйича 90 кундан ортиқ кечикиши ёки кредит шартномаси шартларининг бузилиши, кредитнинг муаммоли эканлигидан далолат беради. Сўнгги берилган таъриф мамлакатимизда мавжуд активлар сифатини таснифлаш бўйича меъёрий ҳужжатларига қисман зид бўлмоқда. Кредит бўйича фоизлар ва қарз 30 кундан ортиқ муддат давомида кечиктирилган кредитлар субстандарт кредитлар сифатида таснифланиши лозим. Ш.З.Абдуллаева таъкидлашича, субстандарт кредитлар ҳам ўз вақтида қайтарилмаганлиги туфайли муаммо келтирувчи кредитлар сифатида таҳлил қилиниши мумкин.
Шунингдек, иқтисодий адабиётда муаммоли кредит деганда, объекти, субъекти ва таъминотига нисбатан банк томонидан шубҳа пайдо бўлган кредит тушунилади , деган қарашлар мавжуд. Уларнинг фикрича, субстандарт, шубҳали ва ишончсиз кредитларни, шу жумладан, асосий тўлов ва кредит фоизлари бўйича қисқа муддатли қарздорликка эга бўлган, шунингдек, кредит шартномаси шартларини ўзгартирмасдан, ҳеч бўлмаса, бир маротаба қайта расмийлаштирилган кредитлар ҳам муаммоли деб тушунилади. Бу таърифнинг сўнгги жумласи мунозарали бўлиб, кредитни қайта расмийлаштиришнинг асосида шартнома шартларини ўзгартириш ётади. Ушбу шартларни ўзгартирмаслик эса кредитни қайта расмийлаштиришнинг мазмуни ва мақсадига зиддир.
Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотлар банклар билан уларнинг кредитларидан фойдаланувчи мижозлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқмоқда. Бироқ бу жараёнда ютуқлар билан бир қаторда ўтиш даврига хос бўлган баъзи қийинчиликлар ҳам мавжуд бўлмоқда. Бу борада ҳозирги вақтда қайтмаётган кредитлар муаммоси, айниқса, аҳамиятлидир.
Муаммоли кредитлар билан бевосита ишлаётган банк мутахассисларининг фикрларини ҳисобга олган ҳолда бундай кредитларнинг республикамиз банклари кредит портфелида пайдо бўлиш сабабларини тадқиқ этишга ҳаракат қилдик.
Ўзбекистон Республикасида муаммоли кредитлар келиб чиқишининг асосий сабабларини қуйидагича туркумлаш мумкин:
- кредит олувчининг молиявий
кўрсаткичларини, кредит
- қарздорнинг кредит
маблағларидан фойдаланиши
- банклар ҳамда хўжалик
юритувчи субъектлар
- миллий валюта девальвацияси,
яъни хорижий валютадаги
Муаммоли кредитларни
бартараф этиш амалиёти
2.13 - жадвал.
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида муддати ўтган қарздорлик динамикаси
Кўрсаткич 2004 2005 2006 2007
Жами берилган кре дитлар (млн. сўм) 3553095,5
3830100,5
4095400,0 4757400,0 6 371900,0
Жами муддати ўтган кредитлар (млн. сўм) 571199,7
821834,9
658039.5 844949.8 644770.9
Муддати ўтган кредитларнинг жами кредитлардаги улуши (%) 16.1 21.5
16.1
17.8 10.1
Кредитлар ҳажмининг ўтган йилга нисбатан ўсиш суръати (%) - 107.8 107,0 116,2 133,9
Муддати ўтган кредитларнинг ўтган йилга
нисбатан ўсиши(%) - 143.9 80.
Жадвал маълумотларидан кўринадики, муддати ўтган қарздорликнинг берилган кредитлардаги улуши 5 йил ичида гоҳ ўсиб, гоҳ пасайган. Жумладан, 2004 йилда муддати ўтган кредитларнинг жами кредитлардаги улуши 16.1% дан 2005 йилда 21.5%га ўсгани кузатилган бўлса, 2006 йилда у яна пасайиш тенденциясига эга бўлган, яъни 16.1%ни ташкил этмоқда. 2007 йилда эса, муддати ўтган қарздорлик улуши яна олдинги йилга нисбатан ўсиб, 17.8% ни ташкил этган. 2008 йилга келиб, муддати ўтган кредитларнинг динамикаси пасайиш тенденциясига эга бўлган ва у 10.1% га пасайган. Агар бу ҳолатни берилган жами кредитлар хажми динамикаси билан боғлайдиган бўлсак, берилган кредитлар хажми фақатгина 2006 йилда бир оз пасайган холос. Қолган йилларда эса у юқори ўсиш суръатларига эга, муддати ўтган кредитларнинг олдинги йилга нисбатан ўсиш тенденциясини кузатадиган бўлсак, 2005 йилда унинг суръати жами берилган кредитлар хажмининг ўсиш суръатидан юқори, лекин 2006 йилга келиб муддати ўтган қарздорлик 2005 йилга нисбатан пасайган ва берилган кредит ҳажмининг ўсиш суръатидан паст. 2007 йилда берилган жами кредитлар ҳажми ўсиб, олдинги йилга нисбатан 116,2% ни ташкил этган бўлса, унга мос равишда муддати ўтган кредитлар ҳажми ҳам ўсиш тенденциясига эга бўлиб, 128.4% ни ташкил этган. Ушбу йилда муаммоли кредитларнинг ўсиш суръати жами берилган кредитлар ўсиш суръатидан юқори бўлган. 2008 йилда эса, анча ижобий ҳолни кузатиш мумкин. Бу йилга келиб берилган кредитлар хажмининг ўсиш суръати анча юқори, яъни 133,9% ни ташкил этган бўлсада, муддати ўтган қарздорлик улуши олдинги йилга нисбатан пасайиш тенденциясига эга бўлган.
Банкларда юзага келган муаммоли кредитларни бериш белгиларига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлиб, таснифлаш мақсадга мувофиқдир. Булар:
Ø Банкнинг ўз қарори бўйича берилган кредитлар;
Ø ҳукумат қарори бўйича берилган кредитлар;
Ø Вазирликлар кафолати бўйича берилган кредитлар;
Ø Бошқа турли қарор ва кафолатлар бўйича берилган кредитлар.
Агар банк барча рискни ўзига қабул қилган ҳолда ўзи кредит беришга қарор қилиб, бу кредит бўйича муаммолар юзага келган бўлса, у ҳолда банк мижознинг акциядорлик муносабатини кўриб чиқиши лозим. Агар мижоз банкнинг акциядори бўлса, кредитни қайтариш масаласини унинг акциядорлик жамиятидаги салмоғи ҳисобидан амалга ошириши мақсадга мувофиқдир. Мабодо кредит ҳукумат ёки вазирликлар кафолати бўйича берилган бўлса, Ш. З. Абдуллаева томонидан у кредитларни ундиришнинг қуйидаги ечими таклиф килинган.
Молия Вазирлигида ҳукумат кафолати бўйича берилган, лекин муаммоли кредитларга айланган кредитлар бўйича иш олиб борувчи агентлик-эмитентларни ташкил килиш лозим. Бу агентликка облигациялар чиқариш хуқуқи берилиб, муаммоли кредитлар бўлган банклар шу облигацияларни сотиб олиш йўли билан муаммоли кредитлар салмоғини қоплаши мумкин. Облигациялар узоқ муддатга эга бўлган ҳолларда банклар улар бўйича дивиденд олиш имконига эга бўлишлари лозим. Муаммоли кредитлар бозорини ташкил қилиб унда муаммоли кредитларни ва улар бўйича банклар олган облигацияларни сотишни йўлга қўйиш лозим.
Муаммоли кредитлар юзага келиш сабаблари бўйича бир-биридан фарқ қилсада, уларнинг олдини олишда қўйидаги ёндашишлар қўл келиши мумкин. Бунда:
§ қарзни реструктуризация дастурини ишлаб чикиш;
§ қўшимча ҳужжатлар ва кафолатлар олиш;
§ қўшимча фондларни тўхтатиш ёки қўшимча инъекция килиш;
§ Гаровни сотиш;
§ Бошка активларни сотиш;
§ Кафолат бўйича тўловни талаб килиш;
§ Бошқарувни алмаштириш;
§ Менежмент ишларини олиб бориш;
§ ҳуқуқий ишларни кўриб чиқиш ва бошқалар.
Бизга маълумки, тижорат банкларининг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш ва мустаҳкамлаш Марказий банк томонидан мувофиқлаштириб борилади. Шунинг учун банклар тизимининг самарали ва барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш масаласи турли мамлакатлар Марказий банкининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Ҳар бир мамлакатда бу соҳада ўрнатиладиган назорат Марказий банк томонидан тижорат банкларида уларнинг активлари бўйича мумкин бўлган йўқотишларни қоплаш учун заҳиралар ташкил қилиш ва уни доимо барқарор ушлаш масаласини қўяди.
Информация о работе Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши