Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши

Автор: Пользователь скрыл имя, 04 Марта 2013 в 17:31, дипломная работа

Краткое описание

Мавзунинг долзарблиги. Инсоният турмуш тарзини банклар хизматисиз тасаввур этиб бўлмайди. Чунки банклар хўжалик субъектларини кредит маблағлари билан таъминлаб, ижтимоий сармояни қайта тақсимлаш жараёнида воситачи сифатида қатнашади ва жамият миқёсида умумий самарадорликни оширишга хизмат қилади.

Оглавление

КИРИШ……………………………………………………………………..... 3-9
I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.
1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши………………………………………………….…...…. 10-18
1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон банк тизимига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар…………………………………………………………...…. 19-33
1.3 Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш асослари................................................................................................ 34-45
II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ.
2.1 Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлили…………………………………………………..................… 46-59
2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар……....... 60-74
2.3 Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш…………………………………………………………...... 75-85
III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
3.1. Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар………………………………………………………….... 86-95
3.2. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари…………………………..............................................… 95-111
ХУЛОСА………………………………………………………….…...… 112-117
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………. .118-124
ИЛОВАЛАР................................................................................................ 125-126

Файлы: 1 файл

диплом.docx

— 156.95 Кб (Скачать)

Ҳозирги вақтда банк кредит портфелини бошқаришдаги муаммолар  асосан бозор муносабатларига ўтиш шароитидаги иқтисодиётнинг аҳволи билан боғлиқ бўлган муаммолар ҳисобланади. Жумладан:

• кредит рискларини юзага келтирувчи омиллар   энг аввало банк томонидан аник кредит сиёсатининг ишлаб чикилмаганлиги;

• кредит сиёсатининг керагидан ортиқ агресив ташкил қилинганлиги  (кредитларнинг активлардаги улуши 65 % дан ортиқ бўлганда);

• тармоқлар ва  операциялар бўйича диверсификациянинг  тўғри ташкил қилинмаганлиги;

• бланкли (ишонч асосидаги) кредитларнинг кредит портфелидаги улушининг кўплиги;

•  инсайдерлар билан шартномалар ҳажмининг кўплиги;

• банк мутахасисларининг  юридик жиҳатдан етарли тажрибага эга бўлмаганликлари;

• олинаётган гаровларнинг тўғри танланмаслиги. Бу бўйича ҳам юрист хулосасини олиш ўта муҳимдир. Бугунги кунда кредит фақат гаров ёки кафолат хати асосида бериш мумкин лекин гаровни реализация қилиш бўйича етарли механизм йўқлиги бу нарсанинг янада рискини оширади;

• кредит талаби билан келган  мижозлар  ҳақида маълумотларнинг йўқлиги ёки уларни йиғишнинг қийинчиликлари ҳам мавжуддир;

• кредит олган мижоз корхоналарда (айниқса илгаридан фаолият кўрсатиб келувчи  корхоналарда ) раҳбарларнинг тез тез алмашиб туриши ҳам ўзига яраша рискли ҳолатларни юзага келтирмокда;

• бундан ташқари кредит портфелининг катта қисмини бир тармоққа тегишли мижозлар томонидан эгаллаб олиши  ҳолатлари;

• молиявий ҳужжатлар таҳлилига юзаки ёндашиш;      

• мижоз талаб қилган маблағнинг тўлиқ асосланганлигини аниқлашда қўйилган хатоликлар;

• кредит   ҳужжатлари билан шуғулланувчи мутахассиснинг етарли малакага эга бўлмай қолиши (Ҳозирги шароитда  қоида ва талабларнинг тез ўзгариб туришида бўлиши мумкин);

• илгаридан тажрибаси бўлмаган фаолиятни бошлаган мижозларга кредит бериш;  

• янги ташкил этилган мижозларнинг кредит портфелидаги улуши;

• таъминотларнинг етарли бўлмаслиги (гаров баҳосининг асоссиз равишда юқори бўлиши);

• ҳужжатларни тайёрлашда йўл қўйилган хатоликлар (банк манфаатларини етарли ҳимоя қилинмаслиги);

• берилган кредит бўйича муддат аниқлашда хатоликларга йўл қўйиш;

•  қарзнинг сўндирилиш даврида етарли назоратнинг бўлмаслиги.        Юқоридаги баён қилинган барча муаммолар ҳозирги кунда республикамизда мавжуд бўлган барча тижорат банклари учун долзарб, бирламчи, муаммолар бўлиб ҳисобланади.

Банкларнинг кредит фаолиятини текшириш амалда шуни кўрсатадики, банкнинг ички меъёрий ҳужжатлари ва ушбу меъёрий  ҳужжатларда мужассам бўлган кредитлаш  тартиботлари муаммоли кредитлар пайдо  бўлишидан уларни кўп ҳолларда тўлиқ ҳимоя қила олмайди. Мазкур меъёрий ҳужжатларга кредит бўлимининг Низоми ва мансабдор шахслар томонидан қарор қабул қилиниши мувофиқлаштирувчи йўриқнома кўринишидаги материаллар, ваколатлар тақсимоти, кредит бериш тўғрисидаги кўрсатмалар, Кредит қўмитаси тўғрисида Низом ва бошқа шу кабилар киради. Ушбу меъёрий ҳужжатларни мавжудлиги банкларда кредит ишини мақсадга мувофиқ ташкил қилинишига шароит яратади ҳамда ходимларнинг ўз вазифаларига бўлган масъулиятни оширади.            Маълумки, кўп ҳолатларда катта миқдордаги кредитлар банкнинг ҳиссадорларига, яъни банкка алоқадор бўлган шахсларга берилади. Бунда улар келишилган холда бир бирига кафолатлар бериб, баьзи ҳолатларда кредит тақдим этаётган банкка хеч қандай ҳужжатлар бермайдилар. Натижада, бундай тартибда тақдим этилган кредитлар муаммоли кредитларга айланиб, уларнинг муддатлари бир неча маротаба узайтирилади.

Қарз олувчининг гаров  мажбуриятлари расмийлаштирилиши  жараёнида банкнинг мутасадди ходимлари  томонидан ушбу жараёнга етарли даражада эътибор берилмаган. Натижада шундай ҳолатлар аниқланганки, қарз олувчи ўзининг  хусусий  бўлмаган  дала ховлисини  ер участкаси деб гаровга қўйган ва шунга қарамасдан банк томонидан  унга кредит ажратилган. Бундан ташқари  гаровга қўйиладиган маҳсулотнинг сертификати, нархи тўғрисидаги  маьлумот ҳамда зарур бўлган бошқа суғурта ҳужжатлари етишмайди. Ёки суғурта ҳужжатлари кераклича тўлиқ бўлмаслиги ва нотўғри расмийлаштирилиши кўп учрайди. Айрим ҳолатларда суғурта бадалини қарз олувчи томонидан тўламаганлиги сабабли суғурта шартномаси юридик кучга эга бўлмай қолади, натижада тақдим этилган кредит қайтмаслик хатаридан хақиқатда суғурталанмаган бўлиб қолади. Бу эса ўз навбатида банк кредит портфели сифатининг пасайиши ва унда муаммоли кредитлар салмоғининг ўсишига олиб келади.

Ҳозирги кунда айрим суғурта  компаниялари ўз мажбуриятлари юзасидан объектив ва субъектив сабабларга кўра ўз вақтида жавоб бера олмай қолмоқда. Бу эса ўз навбатида банк кредитларининг қайтмаслик хатарини ўстириб юбормоқда.

Юқорида кўрсатилган  камчиликларга йўл қўйилмаслик учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ушбу борадаги йўриқномалари ва тижорат банкларининг кредит сиёсатлари ҳамда кредитлаш юзасидан ички кредит тартиботлари талабларига қатъий риоя этиш зарурдир.

Бундан ташқари кредит портфелини таваккалчиликлар бўйича дивесификациялаш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун тақдим этилаётган кредитларни турли тармоқларга  ажратилаётганлиги, муддатлари жихатидан  тўғри шаклланганлиги, муддатида қайтмаётган кредитлар устидан назорат кучайтирилганлиги, муаммоли кредитларга тегишли миқдорда захиралар хосил қилинаётганлиги мониторинг қилинади. Ушбу тадбирларнинг барчаси тижорат банклар кредит портфеллари сифатини ёмонлашувининг олдини олиш имконини беради.

Республикамизда фаолият  юритаётган тижорат банклари кредитлаш  жараёнини такомиллаштириш учун мазкур йўналиш билан боғлиқ ўз фаолиятларини амалга оширишда ўз кредит портфелларини иложи борича кўпроқ чуқур таҳлил килиб боришлари лозим.

Бизга маълумки, мижозлар томонидан  кредитни қайтариш истиқболини аниқ баҳолаш ва йўқотишлар миқдорини камайтириш мақсадида муқобил харакатлар дастурини ишлаб чиқиш тавсия этилади. Кредитларни қайтаришдаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва тегишли чораларни кўриш натижасида муаммоли кредитларнинг маълум қисмини банк учун зарарга айланишига чек қўйиш мумкин.

Айни вақтда бир қатор  объектив ва субъектив омиллар таъсирида  вазият шундай шаклланиши мумкинки, бунда  кўрилган барча чора-тадбирларга  қарамасдан, фақат кредитни ундириш  стратегиясини ишлаб чиқиш мумкин эмас. Кредитларни бериш шартларини турлича эканлиги ва муаммоли ссудаларнинг юзага келишидаги шароитларнинг  бир хилда эмаслиги ҳар бир  муаммоли ссудага индивидуал ёндашувини талаб қилади, аммо шунга қарамасдан муаммоли кредитларни ундириш юзасидан умумий тизим ишлаб чиқилиши лозим. Шуниси характерлики, кредитни ундириш  стратегиясини мижоз аҳволини олдиндан таҳлил қилмасдан туриб, аниқлаш мумкин эмас.

   Шу боисдан мижознинг  молиявий аҳволини баҳолаш ва вазиятини келгусида ривожланиш прогнозини ишлаб чиқиш зарур.

Шунингдек, гаровни жорий  қийматини белгилаб ва сотилиши мум¬кин  бўлган алоҳида активларнинг жорий  қийматини белгилаб олиш мумкин. Кредитларни ундириш эҳтимолини қуйидаги ҳолатларда таққослаш мақсадга мувофиқдир:

    1.  Кредитлашнинг  қўшимча ҳажмларини бериш;

2. Мавжуд қарзни ундирилишини зудлик билан талаб қилиш;

3. Қарзни реструктуризация қилиш;

4. Фоизларни тўлаш муддатини узайтиришга рухсат бериш.

Банк муаммоли кредитларни  ундириш стратегиясини ишлаб  чиқиш учун аввал мижоз тўғрисида  етарли даражада маълумотлар тўпланиши  зарур. Бунинг учун эса мижознинг  жорий аҳволини қўшимча тарзда мукаммал таҳлил қилиш лозим. Таҳлилни амалга ошириш учун банк етарли даражада ички ресурсларга эга бўлиши керак. Айрим тижорат банклари ўзларининг ихтисослаштирилган бўлимларини ташкил қиладилар, кўпчилик тижорат банклари эса холис аудиторлик фирмаларини махсус таҳлилини амалга ошириш учун жалб этадилар. Зарур маълумотларни йиғиш учун банк ходимлари, яъни аудиторларнинг мижоз билан узвий алоқада бўлиши зарурдир.

Кредит шартномаларини тузилиш  оқибатлари, ҳужжатларда аниқ акс  эттирилган бўлиши шарт. Бундай оқибатлар  одатда банк томонидан қарзни ундириш  тўғрисидаги талабни қўйилишини англатади.

Банк ҳар бир конкрет  вазиятда қарзни талаб қилиши ҳуқуқидан фойдаланишини мақсадга мувофик эканлигини англаб олиши керак. Агарда қарзни зудлик билан ундириш мақсадга мувофиқ бўлмаса, унда кредитни реструктуризация қилиш шартлари аниқлаб олиниши лозим. Ривожланган хорижий давлатларда мижоз бир вақтнинг ўзида бир неча банкдан кредит олиш ҳуқуқига эгадир. Шу сабабли банк ўз мижозини бошқа банклардан олган барча кредитлари ва уларни шартлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши лозим. Шунингдек ушбу мижоз¬нинг ҳар бир кредитларини устун жиҳатлари тўғрисида маълумотга эга бўлиши лозим.

Муаммоли кредитлар билан  боғлиқ ҳолатларни тадбиқ қилиш ва экспертлар тавсифномаларини кўриб чиқиш натижаси бўйича банк маълум харакат вариантини ишлаб чиқиши лозим.(1 ва 2 иловаларга қаранг). Банк муаммоли кредитни ундириш учун ихтиёрида қанча вақт қолганлигини аниқ билиши ва у кредитни ундириш юзасидан кўраётган чора-тадбирларни қарзни қайтариш имкониятларига салбий таъсир қилмаслигига ишониши лозим. Кредитни қоплашни тўловга ноқобил қарздорларига нисбатан (қўлланиладиган тадбирлар доирасида ёки бу доиралардан ташқарида амалга оширилиши мумкин, биринчи ҳолатда ҳуқуқий тадбирлар қўлланилади. Иккинчи ҳолатда эса қарздор корхонани қайта ташкил этиш ва кредиторнинг қарзини реструктуризация қилиш талаб қилинади:

-қарздорларнинг молиявий аҳволи ёмонлашиши сабабли тўловнинг дастлабки шартлари ўзгарган кредитлар. Агар банк томонидан қуйидаги амалларнинг ҳеч бўлмаганда биттаси бажарилса, кредитлар реструк-туризацияланган ҳисобланади.

-Фоиз ставкасининг камайтирилиши  ёки ҳисобланган фоизларнинг  ундириб олинмаслиги;

-жами асосий қарзнинг  камайтирилиши ёки ундан воз  кечиши;

-кредитни тўлаш муддатини  кечиктирилиши ёки узайтирилиши;

-фоизларга доир тўловларннинг  бир қисми ёки умумий миқдоридан  воз кечиш;

-оддий шароитларда қарздорларга  берилмай, балки кредитни рес-структуризациялаш  зарурлиги натижасида қилиниши  мумкин бўлган ёки ён беришлар.

Кўпчилик ҳолларда тижорат  банкини, мижознинг фаолияти янги инвесторларини жалб қилиш ва ушбу корхонани янада  ривожлантириш мақсадида сақлаб қоладиган бўлса, муаммоли кредитни ундириш имконияти юқори бўлади.

Бундай ҳолатда банк ушбу корхонага ўзини тиклаб олиш учун ажратилган оралиқ даврида молиявий ёрдам бериши керак. Операцияларда  иштирок этаётган кредитларнинг  ҳар бирининг манфаатларини ҳисобга  олиш зарур.

Корхонани қайта ташкил этиш муаммоли кредитларни ундириш стратегиясининг  кенг тарқалган усулларидан бири ҳисобланади. Бунда мижоз фаолиятини мўътадиллаштириш мақсадида молиялаштириш  амалга оширилади. Одатда бундай ҳолларда тижорат банклари берилган кре-дитларни муддатини узайтиришга, фоизларни  тўлаш муддатини кечикти-ришга  рози бўлади. Айрим тижорат банклари ҳатто мижознинг молия¬вий ҳолатини яхшилаш мақсадида унга қўшимча  пул маблағи беради. Айрим ҳолларда, масалан мижоз яқин келажакда  қарзни қайтариш қобилиятига эга  бўлмаса, қарз суммасининг маълум қисми  корхонанинг оддий операциялари айлантирилади. Ана шундай йўл билан  банк ва-килларини корхона бошқарув органларига киритиш таъминланади. Банк берган кредитларни назорат қилиб туриш зарур ва бу зарурат берил¬ган кредитни ўз вақтида қайтарилишини, келишилган шартларни тўғри бажарилишини ва бу кредитларнинг охир-оқибатда муаммоли кредитлар қаторига қўшилиб кетмаслигини маъқуллашга қаратилгандир. Шу билан бир қаторда пайдо бўладиган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга қарши чоралар кўришдир. Бундан келиб чиқадиган мақсад шундан иборатки, берилган кредитлар бўйича муаммолар пайдо бўлаётганини олдиндан аниқласа, банк мижоз билан маслаҳатлашган ҳолда, узоқ келаётган муаммони олдини олиши мумкин.

Банклар энг аввало берган кредитларини фоизлари билан ҳеч  қандай муаммосиз ва ошиқча сарф-харажатсиз ишлатиб фойда олишни ҳохлайдилар. Берилган кредитлар устидан кейинги  назорат банк раҳбарияти учун нафақат  қарздор устидан назорат қилишдир, балки кредит бўлими мутахассисларининг банкнинг кредит сиёсатига қай даражада риоя қилаётганлигини назорати ҳамдир.

 

3.2. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари.

 

Бугунги кундa иқтисoдиётимизни мoдeрнизaция қилиш, тexник вa тexнoлoгик янгилaш, унинг рaқoбaтдoшлигини кeскин oшириш, экспoрт сaлoҳиятини юксaлтиришгa қaрaтилгaн муҳим устувoр лoйиҳaлaрни aмaлгa oшириш бўйичa Дaстур ишлaб чиқилган. Бу дaстурда иқтисoдиётимизнинг aсoсий тaрмoқлaрини мoдeрнизaция қилиш вa тexник янгилaш, мaмлaкaтимизнинг янги мaррaлaрни эгaллaши учун кучли туртки бeрaдигaн вa жaҳoн бoзoридa рaқoбaтдoшлигини тaъминлaйдигaн зaмoнaвий иннoвaция тexнoлoгиялaрини жoрий қилиш бўйичa мaқсaдли лoйиҳaлaр ўз ифодасини топган.

 Шу бoрaдa, дaстлaбки  ҳисoб-китoблaргa кўрa, умумий қиймaти 24 миллиaрд AҚШ дoллaридaн зиёд бўлгaн қaрийб 300 тa инвeстиция лoйиҳaси устидa иш олиб борилмoқдa.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18-ноябрдаги  ПФ-4053 сонли «Иқтисодиёт реал сектори  корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида кўзда тутилган иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш,  модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш жараёнига тижорат банкларининг маблағларини кенгроқ жалб қилишни йўлга қўйиш тадбирлари муҳим ҳисобланади.

Демак, мамлакатимизда тaркибий ўзгaришлaрни вa иқтисoдиётни дивeрсификaция қилиш жaрaёнлaрининг давом эттирилиши барқарор ва мутаносиб иқтисодий ўсишни таъминлаш, миллий иқтисодиётимиз рақобатбардошлигини ошириш ҳамда жадал тараққиётга эришишнинг муҳим омили ҳисобланади.

Иқтисодиётни модернизациялаш  шароитида тижорат банклари томонидан  берилаётган кредитларнинг аҳамияти ниҳоят юқорилигини инобатга олган ҳолда, ушбу ажратилаётган кредитларнинг самарадорлигини баҳолаш ва қайтишини таъминлаш тижорат банклари зиммасига зарур вазифаларни юклашга олиб келмоқда

 Маълумки, ҳозирги шароитда  тижорат банки томонидан берилган  асосий қарз суммаси ва ҳисобланган  фоизларни ўз вақтида қайтиришини  кафолатлаш учун узлуксиз амалиётни  назорат қилиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Шуниси характерлики, кредитни сифат жиҳатидан бутун кредит операцияси вақти мобайнида камдан-кам ҳолларда ўзгармасдан қолади. Мижознинг молиявий имкониятлари иқтисодиётнинг ҳолати, гаров баҳоси хилма-хил омиллар таъсирида доимий равишда ўзгариб туради ва табиийки, кредитнинг сифатига таъсир қилади. Бе¬рилган кредитлар устидан амалга ошириладиган назорат жараёни бизнинг фикримизга қуйидаги икки асосий йўналишни ўз ичига олиши керак:

Информация о работе Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши