Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши

Автор: Пользователь скрыл имя, 04 Марта 2013 в 17:31, дипломная работа

Краткое описание

Мавзунинг долзарблиги. Инсоният турмуш тарзини банклар хизматисиз тасаввур этиб бўлмайди. Чунки банклар хўжалик субъектларини кредит маблағлари билан таъминлаб, ижтимоий сармояни қайта тақсимлаш жараёнида воситачи сифатида қатнашади ва жамият миқёсида умумий самарадорликни оширишга хизмат қилади.

Оглавление

КИРИШ……………………………………………………………………..... 3-9
I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.
1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши………………………………………………….…...…. 10-18
1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон банк тизимига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар…………………………………………………………...…. 19-33
1.3 Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш асослари................................................................................................ 34-45
II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ.
2.1 Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлили…………………………………………………..................… 46-59
2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар……....... 60-74
2.3 Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш…………………………………………………………...... 75-85
III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
3.1. Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар………………………………………………………….... 86-95
3.2. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари…………………………..............................................… 95-111
ХУЛОСА………………………………………………………….…...… 112-117
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………. .118-124
ИЛОВАЛАР................................................................................................ 125-126

Файлы: 1 файл

диплом.docx

— 156.95 Кб (Скачать)

1. Оператив маълумот ва таъсир қилувчи омиллар устидан назо¬рат қилиш;        

2. Кредит операцияларини тўлиқ ва мукаммал таҳлил қилиш усти¬дан назорат.

Банк кредит рискларини бошқариш усулларини схема шаклида акс  эттирадиган бўлсак, у қуйидаги кўринишда  бўлади.                                               

 

 

 

3.1-чизма

Кредит портфели сифатини яхшилаш учун рискларни бошқариш усуллари схемаси 

 

КРЕДИТ РИСКЛАРИНИНГ КЕЛИБ

ЧИҚИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ 

ЮЗАГА КЕЛГАН МУАММОЛАР ЕЧИМИ

Риск келиб чиқиш эҳтимолларини  камайтириш

Қарздорнинг кредитга бўлган лаёқатлилигини баҳолаш. Бу усул мижоз рейтингини кўзда тутади. Қарздорни баҳолаш мезонлари ҳар бир банк учун қаттиқ индивидуаллашган бўлиб, унинг амалиётидаги мавқеидан келиб чиқиши ва вақти-вақти билан кўриб чиқилиши лозим.

Бир қарздорга бериладиган  кредитнинг ҳажмини камайтириш. Бу усул мижознинг кредитга лаёқатлилигига тўлиқ амин бўлмаган ҳолларда қўлланилади.

Кредитларни суғурталаш. Кредитни суғурталаш унинг қайтмаслик рискини тўлиқ суғурталаш билан шуғулланувчи ташкилот зиммасига юкланишини кўзда тутади. Суғурталаш билан боғлиқ барча  харажатлар кредит олувчилар томонидан тўланади.

Етарли таъминланишни  талаб қилиш. Бундай усул банкдан берилган сумманинг қайтишини ва фоиз олишини кафолатлайди. Кредит рискидан ҳимояланишда асосий эътибор зарарларни қоплаш учун мўлжалланган етарли таъминотни жалб қилишга эмас, балки ушбу зарарларга йўл қўймаслик учун қарздор кредитга лаёқатлилигини  таҳлил қилишга қаратилади.

    Банклар томонидан  кредит бериш жараёнида вужудга  келган рискларни бошқариш ва  уларни олдини олиш мақсадида  лимит тизими ишлаб чиқилган. Бу лимит банкнинг ҳар бир  бўлинмасига бир мижоз учун  ажратиладиган кредит лимити, йирик  кредитлар учун лимит, кредит  муддати бўйича лимит, барча  ажратиладиган кредитларнинг максимал  миқдори бўйича лимитлар сифатида  белгиланади. Бундан ташқари кредит  риски деверсификациясини ҳисобга  олган ҳолда ҳам лимитлар белгилаш  мақсадга мувофиқдир.

Тижорат банкларида  қўлланилаётган ана шундай нормативлардан бири - бир  қарз олувчига тўғри келадиган таъминланган кредитнинг энг юқори кўрсаткичи. 1998 йилнинг 2 декабр 557 – сонли «Бир қарздор ёки дахлдор бўлган қарздорлар гуруҳига тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг юқори даражаси тўғрисида»ги Низомига асосан амалга оширилади. Мазкур кўрсаткичнинг энг юқори чегараси 0,15га тенг:

Н

Бу ерда:   S - Бир қарз олувчига тўғри келадиган таъминланган кредитнинг энг юқори миқдори;

К  - банкнинг биринчи даражали капитали.

      Тижорат  банклар томонидан амалга оширилган  кредит амалиётларини баҳоловчи  кейинги кўрсаткич – бир қарз  олувчига тўғри келадиган таъминланмаган кредитнинг энг юқори миқдори кўрсаткичи. (Энг юқори 0,05). Мазкур  нормативнинг бажарилиши банкнинг кредит рискидан сезиларли даражада ҳимояланиш имконини беради. Чунки мижознинг пул оқимига ташқи таъсирлар кучли тарзда таъсир этиб, хозирги шароитда таъминланмаган ссудаларни битта мижозга ёки мижозлар гуруҳига йирик миқдорда берилиши банкни жиддий тарзда рискга дучор қилиши мумкин.

     Тижорат банклар  томонидан амалга оширилган кредит  амалиётларини баҳоловчи яна бир кўрсаткич – банк томонидан бериладиган йирик кредитларнинг умумий миқдори кўрсаткичи. (Энг юқори 8).  Яъни    банк томонидан бериладиган барча йирик кредитлар миқдори биринчи даражали банк капитали суммасининг 8 баробаридан ошиб кетмаслиги лозим.

      Йирик кредит  деганда, битта мижозга бериладиган,  банк капиталининг 15 фоизидан ошадиган  кредитга айтилади. Бундан ташқари  шуни таъкидлаш лозимки, банк  учун «Йирик» тоифага кирадиган  ва бир қарз олувчига бериладиган  кредитлар суммасини шу қарз  олувчининг ўз маблағлари суммасидан  оширмаслик тавсия этилади. «Йирик»  кредитларнинг жами суммасига  тўғри келадиган хатарнинг энг юқори миқдори «Йирик» кредитлар жами миқдорининг ўз маблағлари, яъни банк капитали нисбати билан аниқланади.

Йирик кредитларга нисбатан ўрнатилган мазкур норматив халқаро  андозалардан келиб чиққан ҳолда  ўрнатилган. Масалан, Германияда ҳам  йирик кредитларнинг умумий суммаси  учун капиталга нисбатан 8 марталик лимит белгиланган. Францияда  битта  мижозга бериладиган кредитлар  суммаси банк акционерлик капиталининг 40 фоизидан ошмаслиги ва йирик кредитларнинг умумий суммаси банк капиталининг 8 баробаридан ошиб кетмаслиги лозим.

Кредитлар устидан жорий  назоратни амалга оширишда ушбу операциялар  турли даражаларда иккита ҳолис  мансабдор шахс томонидан текширилиши  лозим. Аввало жорий назорат жараёни  ушбу мижозни кредитлашни амалга оширган ёки ушбу кредитни ишини  юритиш топширилган банк ходими томонидан  амалга оширилиши лозим. Бундан ташқари, ҳар бир кредит ишини маълум даврий оралиқларда таҳлил қилиб бориш, кредит операцияларини амалга ошириб бориш устидан назорат қилиш топширилган шахс томонидан амалга ошири-лиши лозим. Бундай икки поғонали тизимда ҳар иккала поғонанинг тўлиқ мусақиллигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эгадир ва назорат тизимидаги ходим кредит бериш тўғрисидаги қарорда иштирок этмаган бўлиши лозим. Назоратни иккинчи йўналиши бўлган мукаммал назоратни амалга оширишда фақат таваккалчилик даражаси юқори бўлган маълум операцияларни тўлиқ таҳлил қилиш учун танлаб олиш имконини берувчи механизм ишлаб чиқиш лозим. Банк ходими ўзи кредит иши бевосита юритаётганлиги сабабли мижоз билан доимий равишда муносабатда бўлади. Бу эса, янги маълумотларни олиш имкониятини беради, у мижознинг кредит шартномаси шартларига риоя қилаётганлиги ва тўлов лаёқатлилигини баҳолаш учун катта имкониятга эга бўлади. Айни вақтда назорат жараёни мижоз билан бевосита алоқада бўлмаган шахс томо-нидан амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир.

Бунинг асосий сабаби шундаки, биринчидан, назорат ва таҳлилни амалга оширишда банк ходими ўзининг баҳолаш  хусусидаги қарашларига асосланади ва энг муҳими бу бахо унинг мижоз  билан ўзаро шахсий муносабатларининг  субъектив таъсири остида бўлмаслиги керак, банк ходими мижоз билан доимий алоқада бўлиши улар орасида шахсий муносабатларни бўлишига қулай муҳит яратади.

Иккинчидан, назорат жараёни  банк ходимини тўғри кредит қарори қабул қилиш имкониятини беради. Холис таҳлил ссудани бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда банк ходимининг ҳолатини объективлигини кафолатлаш учун зарурдир.

Алоҳида кредитлар устидан  назоратни амалга ошириш билан бир  каторда кредит портфели сифатининг устидан умумий назорат ўрнатиш  лозимдир. Агар банк кредит бериш хуқуқига эта бўлган бир нечта шуъбаларга эга бўлса унда кредитлар тўғрисидаги  барча маълумот-ларни йиғиб бориш  ва уларни бош офисдан кредит бошқармасига такдим этиш лозим.

Умумлаштирилган маълумотлар  ушбу кредит бошқармаси томо-

нидан тегишли бошқармага узатилади. Бош офисдаги кредит

бошқармаси олинган барча  маълумотларни таҳлил қилиш ва белги-

ланган лимитларга  риоя қилинишини таъминлаши шарт, чунки  кредит портфелини таҳлил қилиш умумий тенденцияларни аниқлаш имконини беради. Агарда салбий тенденциялар ва нормативларнинг  бузилиши аниқланса, у ҳолда бу бузилишлар тезда таҳлил қилишини ва керакли  чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши лозим. Бундай чора-тадбирларга қуйидагиларни  киритиш мумкин: 

-шубҳали ссудалар бўйича  асосий қарз суммаси ва фоизларни  узайтирилиши (пролонгация) ўрнига  уларни ундириш юзасидан талаб-нома  такдим қилиш;

-кредит лимитлари бузилиши  ҳоллари мавжуд бўлган кескин  соҳаларга, қўшимча кредит беришни  кескин таъқиқлашни жорий қилиш;

- кредит лимитларининг  ўсишини қайта кўриб чиқиш  имконияти¬ни муҳокама қилиш;

- кредит фоиз ставкасини  ўзгартириш.

Кредит портфелида юзага  келган таввакалчиликларни таҳлил қилиш  билан бирга, берилган кредитлар  устидан назоратни амалга ошириш кредит портфелининг фойдалилик даражасини, яъни кредит операцияларнинг самарадорлигини  кузатиб бориш ҳам зарурдир.

Банк кредит портфелида вужудга  келган рискларни бошқариш ин-струментларининг кредит талабномаларини ва мижоз ҳақидаги ахбо-ротни сифатли ўрганиб чиқиш кредит жараёнини ташкил этиш учун са-марали ахборот тизимини ва назоратини жорий этиш, кредитлашти¬риш жараёнидаги субъектив камчиликларни олдини олишга имкон яратади. Банк фаолиятининг асосий мақсади кредитларнинг ҳажмини эмас, балки операциялар даромадлилигини оширишдир. Банк инфраструктураси ва технологияларининг ривожланиши банк кредит бошқармаларига юқорида қайд этиб ўтилган ахборотларини тез ва аниқ йиғишга имкон яратиб бермокда. Ҳар бир мижоз унинг банкка такдим этган талабномаси ташқи ахборотлар, банк кредит портфелини сифатли бошқаришга имкон беради, шу билан бирга ҳар бир банк таркибида кредитларни назорат қилувчи ички назорат бўлими зарур. Ички назорат бўлимининг асосий мақсади - ташкилий тизимни, кредитлаштириш структурасини ва алоҳида танлаш асосида кредитларни текшириш ва назорат қилишдан иборатдир. Ташкилий тизимда ишнинг сифатига баҳо бериш, кредит талабномасини қисқа муддат ичида кўриб чиқиш, таҳлил қилиш, бу ишларни бажаришда тасдиқланган меъерий ҳужжатларга амал қилиш каби ишларнинг қандай олиб борилиши ва  таҳлили амалга оширилади.

Кредитлаштириш структурасини  назорат қилиш:

-бунда банкка жорий  кредит портфелини кредит турлари,  миқдорлари, фоиз миқдори, муддати,  таъминланганлиги ва бошқа хусуси- ятларига қараб таҳлил қилиш ҳамда таҳлил натижаси асосида кредит портфелида вужудга келган риск  даражаси тўғрисида хулоса  чиқариш ва таҳлил давомида ҳар бир кредит бўйича ҳам маълумотлар тўпланиши ва кредитларни қоплашдаги муаммолар аниқланиши зарур.

Кредитларни қоплаш жараёнининг  қониқарсиз тарзда бориши  банк амалга оширган операциялардан кутилган пул  тушумларини ололмаслигига олиб келади.

Шундай қилиб, кредит суммаси  охир оқибатда қопланиши мумкин бўлган максимал миқдоргача қисқартирилиши лозим. 

     Ташкил этилаётган  барча заҳираларни шартли равишда  2 тоифага бўлиш мумкин.

1. Махсус заҳиралар-бу заҳиралар ҳар бир кредитлар бўйича

ташкил этилган заҳира суммаларидир. Амалиётдан шу нарса  маълумки, заҳира суммаси фойда ҳисобидан  чегирилгунча кредит кўпчилик холларда «Умидсиз» кредитлар тоифасига  ўтказилади. Бундай кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар банк ҳисоботида даромад сифатида тан олинмайди.

2. Умумий заҳиралар-бундай  заҳиралар кредит портфели учун

ташкил этилади. Умумий заҳиралар  кредит портфелига    хос бўлган

яширин таваккачиликдан  ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилади. Улар

одатда ссуда бўйича қарздорлик суммасига нисбатан фоизда белгила-

нади.   Талаб    қилинадиган   умумий   заҳираларни   ҳажми   қуйидаги миқдорларни  таҳлил қилгандан сўнг аниқланади;

1. Мавжуд заҳира миқдори;

2. Гаров билан таъминланганлик даражасини;

        3. Ўтган  йилларда  фойда  ҳисобидан  воз  кечилган  кредитлар

           суммаси;

4. Банк кредит портфелининг  ўзига хос хусусиятлари.

 Хорижий банк амалиётида  банк кредитини бошқариш мезонлари

Ҳозирги кунда хорижий  банклар амалиётида ссудалар сифатини баҳолашда икки асосий мезон қўлланилмоқда: ссудалар қайтишининг таъминланиш даражаси  ва олдинги берилган ссудаларни сўндиришнинг ҳақиқий ҳолати. Ушбу мезонлар кредит портфелини бошқаришнинг биринчи босқичига киради.

Ссудаларнинг қайтарилишини  таъминлаш нуқтаи назаридан, кредитлар  риск даражалари бўйича уч гуруҳга ажратилади:

Биринчи гуруҳ -“таъминланган ссудалар” деб номланиб,ссуда қарзига тенг қийматга эга бўлган гаров ёки ҳукумат ва банклар берган кафолат таъминотига эга бўлган ссудалар киради.

Иккинчи гуруҳ- “етарли таъминланмаган ссудалар”- олинган кредитнинг бир  қисмини таъминлайди, яъни таъминот ссуда ҳажмининг 60%идан кам бўлмаган қисмини қоплайди.

Учинчи гуруҳ- “таъминланмаган  ссудалар”. Бундай ссудалар ёки таъминотга эга эмас ёки таъминотнинг реал баҳоси ссуда ҳажмининг 60%идан кам.

Таснифлашнинг иккинчи мезони олдин берилган ссудалар сўндирилишининг  ҳақиқий ҳолатини акс эттиради. Бунга  боғлиқ ҳолда кредитлар  5 гуруҳга ажратилади:

1-муддатида қайтган ссудалар,

2-тўлаш муддати 30 кунгача  кечиккан ссудалар

3-тўлаш муддати 30 кундан-60 кунгача кечиккан ссудалар,

4-кечикиш муддати 60 кундан 180 кунгача бўлган ссудалар,

5-кечикиш муддати 180 кундан  ошган ссудалар.

Кредит портфелини бошқаришнинг иккинчи босқичи.

Жаҳон амалиётида ушбу босқичда ссудалар сифат жиҳатдан таснифланиб, қуйидаги риск  гуруҳларига ажратилади:

KI РИСК  “Стандарт ссудалар”  бўлиб, унга:

1. Асосий қарз ўз вақтида ва тўлиқ тўланган ссудалар

2. Кечиктириш муддати 30 кундан ошмаган ссудалар.  

Бундай ссудалар учун берилган ссудалар ҳажмининг 2%и миқдорида  заҳира ташкил этилади.

KII РИСК  “Субстандарт  ссудалар”:

1. Кечиктириш муддати 30 кунгача бўлган, лекин етарли таъминланмаган ссудалар

2. Муддати 30 кундан-60 кунгача кечиккан ссудалар. Ушбу гуруҳ ссудаларига эҳтимолий йўқотишлар учун берилган ссудалар ҳажмининг 5%и миқдорида заҳира ажратилади.

KIII РИСК “Шубҳали ссудалар”.  Бундай ссудалар қаторига қуйидагилар   киради:

1. Кечиктириш муддати 30 кунгача бўлган ва таъминланмаган ссудалар.

2. Муддати 30 кундан-60 кунгача кечиккан ва етарли таъминланмаган ссудалар. Ушбу гуруҳ ссудаларига эҳтимолий йўқотишлар учун берилган ссудалар ҳажмининг 30%и миқдорида заҳира ажратилади.

KIV РИСК “Шубҳали ссудалар”:

1. Муддати 30 кундан-60 кунгача кечиккан ва таъминланмаган ссудалар.  

2. Кечикиш муддати 60 кундан 180 кунгача бўлган ва етарли таъминланмаган ссудалар . Бу гуруҳ ссудаларига берилган ссудалар ҳажмининг 75%и миқдорида заҳира ажратилади.

KV РИСК “Умидсиз ссудалар”.

4. Кечикиш муддати 60 кундан 180 кунгача бўлган ва таъминланмаган ссудалар

5. Кечикиш муддати 180 кундан ошган ссудалар. Бу гуруҳ ссудаларига 100% миқдорида заҳира ажратилади.

Банкларнинг деярли барчаси  кредитларни бераётганда тақдим қилинаётган кредит рискларини ҳар  бир кредит бўйича сифат жиҳатдан таснифлайдилар. Ҳар бир банкда рейтинг  тизимининг қўлланиши  банкка ўзининг  кредит портфели рискини мувозанатлаштиришга  ва текширувларнинг  биринчи навбатдаги йўналишларини ишлаб чиқишга  имкон беради. Қандайдир муаммо пайдо  бўлганда риск даражаларига ва кредитларни  нормал сўндириш эҳтимолига қараб таснифлаш  алмаштирилади.

Информация о работе Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши