Автор: Пользователь скрыл имя, 04 Марта 2013 в 17:31, дипломная работа
Мавзунинг долзарблиги. Инсоният турмуш тарзини банклар хизматисиз тасаввур этиб бўлмайди. Чунки банклар хўжалик субъектларини кредит маблағлари билан таъминлаб, ижтимоий сармояни қайта тақсимлаш жараёнида воситачи сифатида қатнашади ва жамият миқёсида умумий самарадорликни оширишга хизмат қилади.
КИРИШ……………………………………………………………………..... 3-9
I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.
1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши………………………………………………….…...…. 10-18
1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон банк тизимига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар…………………………………………………………...…. 19-33
1.3 Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш асослари................................................................................................ 34-45
II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ.
2.1 Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлили…………………………………………………..................… 46-59
2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар……....... 60-74
2.3 Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш…………………………………………………………...... 75-85
III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
3.1. Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар………………………………………………………….... 86-95
3.2. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари…………………………..............................................… 95-111
ХУЛОСА………………………………………………………….…...… 112-117
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………. .118-124
ИЛОВАЛАР................................................................................................ 125-126
Кредит портфелини бошқаришнинг учинчи босқичи.
Банк томонидан берилган ссудалар ҳар чораклик саналар билан балансларда акс эттириб, улар гуруҳларга ажратилади.
Кредит портфелини бошқаришнинг тўртинчи босқичи.
Ушбу босқичда банк кредит ходимлари таснифланган ссудалар нуқтаи назаридан кредит портфели структурасини аниқлайдилар, яъни барча ссудаларни бир гуруҳга жамлаб, ҳар бир гуруҳ ҳажми ҳақида маълумот йиғадилар.
Кредит портфелини бошқаришнинг бешинчи босқичи.
Бу босқичда банк кредит портфелининг рисклилик даражаси аниқланади. Бунинг учун ҳар бир гуруҳ бўйича кредитлар суммаси рискка мос келувчи фозга кўпайтирилади.
Мисол:
1-гуруҳ..............1500.0;
3-гуруҳ..............800.0;
5-гуруҳ..............1300.0
__________________
Жами:……………..6600млн.сўм.
Юқоридаги ҳар бир гуруҳ ссудалари бўйича риск коэффициентларидан фойдаланиб, бир тижорат банки кредит портфелининг жами рискини аниқлаймиз:
(1500*2%)+(2300* 5%)+(800*30%)+(700*75%)+(1300*
Мазкур кредит портфели бўйича рисклилик даражаси 2200млн.сўмни ташкил этиб, ушбу вазиятда банк кредит портфели сифатининг ёмонлашувига олиб келувчи омиллар таҳлилини ўтқазиш тавсия этилади.
Бешинчи босқичдаги бундай таҳлил кредит портфелини бошқаришнинг олтинчи босқичнинг мударижасини ташкил этади. Кўрсатилган омиллар гаров ҳуқуқи, кафолат ёки суғуртадан фойдаланишда ссудани қайтарилиш таъминоти ҳолати ёмонлашганидек, қарз олувчининг молиявий аҳволи ҳам ёмонлашгани (муддати кечиктирилган ссудалар ҳажмининг ошиши ёки сўндиришнинг чўзилиши) билан боғлиқ бўлиши мумкин.
3.2 -чизма. Муаммоли
Кредит портфелини бошқаришнинг еттинчи босқичида етарли заҳира фондлари шакллантирилади ва ушбу фонд талаб даражасида шакллантирилганлигини аудиторлар тасдиқлаши лозим. Муаммоли активлар аниқлангач, банк эҳтимолий йўқотишларга қарши адекват заҳиралар ташкил қилади. Одатда банкларнинг сиёсати шундайки, унга кўра улар бутун кредит портфели бўйича умумий ва аниқ бир кредит бўйича махсус заҳира шакллантирадилар, заҳираларни шакллантириш қоидаси ва кредитларни қутқариш стратегияси банк тизимига боғлиқ равишда ёки мажбурий бўлиши мумкин ёки маслаҳатлашган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Кредит портфелини бошқаришнинг саккизинчи босқичи хулоса қисми бўлиб, бу босқичда банк менежерлари структураси ёмонлашаётган ва мураккаблашаётган кредит портфелини ва бунга сабаб бўлаётган салбий омилларни кўриб чиқадилар ҳамда истиқболда банкнинг кредит сиёсатига қўшимча меъёрлар ва тузатишлар киритишни белгилайдилар.
Хулоса қилиб айтганда, халқаро молия ва банк хизматлари бозорида юзага келган иқтисодий инқироз кредит муносабатлари натижасида юзага келганлигини ҳисобга олиб, миллий банк тизимимизда кредит муносабатлари самарадорлигини ошириш учун тижорат банкларининг кредит сиёсатига қўйиладиган талаб ва қоидаларни такомиллаштиришнинг қуйидаги тадбирларини амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир:
1. Кредит сиёсати бўйича қўйидаги тавсияларни келтириб ўтишимиз зарур:
• кредит сиёсатини тўғри ташкил қилиш, банк кредит портфели сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Ҳар бир банк ўз кредит портфели сифатини мунтазам таҳлил қилиб бориши ва вазият тақозо этганда кредит портфели сифатини яхшилаш борасида маълум чора-тадбирлар кўриши керак. Бу ўринда банк ўз кредит портфелини мунтазам диверсификация қилиб бориши зарур. Бу у ёки бу гуруҳ мижозларнинг банкротлилигидан банк кўрадиган зарар рискини бирмунча камайтиради;
• республикамизда банклар кредит сиёсати умумий ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, хўжалик юритувчи субъектларнинг хусусияти, қайси тармоққа тегишли эканлиги ҳисобга олинмаган. Мисол учун, ҳеч қачон савдо ташкилоти билан ишлаб чиқариш корхонасини солиштириб бўлмайди ёки деҳқон фермер хўжалиги билан хизмат кўрсатиш корхонасини таққослаб бўлмайди ва ҳ.к. Аксарият ҳолларда савдо ташкилоти 10-15 фоиз асосий воситаларга эга бўлади, ишлаб чиқариш корхонасида эса аксарият ҳолларда асосий воситалар 60-70 фоизни ташкил этади, яъни бу икки ташкилотда молиявий натижалар қандай бўлишидан қатъий назар, мухторлик кўрсаткичи ишлаб чиқариш корхонасида юқори бўлади.
Бошқа кўрсаткичлар бўйича ҳам бир қатор номутаносибликларни мисол келтириш мумкин. Демак, кредит бериш жараёнида кредитга лаёқатлиликни белгилашда хўжалик юритувчи субъектлар тармоқлар бўйича таснифланса, мақсадга мувофиқ бўлади.
2. Тижорат банклари томонидан
ажратилаётган кредитларнинг
3. Тижорат банклари кредит
портфелининг сифатини
Ø тижорат банки кредитларининг 25 фоиздан ортиқ қисмини битта тармоқда ёки соҳада тўпланиб қолишига йўл қўймаслик;
Ø тижорат банки таснифланган кредитлари таркибида “яхши” тоифасидаги кредитларнинг салмоғини 90 фоиздан паст бўлмаслигига эришиш;
Ø кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган заҳира ажратмаларининг норматив даражасини таъминлаш керак.
4. Қарз олувчи молиявий
ҳисоботлари асосида кредитга
лаёқатлилик даражасининг
5. Тақдим этилган кредит
ҳужжатлар йиғмажилди қўмита
мажлисида кўриб чиқилишидан
аввал, қўмита аъзоларининг
3 кундан ортиқ қўмита
йиғилишида иштирок эта
6.Миллий қонунчилигимиз талаб ва қоидаларига таянган ҳолда кредит
беришда таъминотнинг ўзига хос усул ва шаклларидан фойдаланишнинг қуйидаги таклифларини киритиш мумкин:
- кредит таъминоти масаласида
потенциал қарз олувчилар учун
суғурта компанияларининг
- қарз олувчи мулкдорларининг
мулкдаги улушларига эгалик
-келажакда қарздор ёки сотувчи яратадиган маҳсулот ҳақини талаб қилиш хуқуқини олиш таъминоти асосида кредит бериш.
- таъминотнинг ўзига хос
усуллари билан иш юритиш
7. Кредит портфелининг
сифатини ошириш учун албатта
самарали кредит мониторингини
олиб бориш тақозо этилади.
Кредит портфелини мониторинг қилишнинг мазкур модели орқали тижорат банклари қуйидаги имкониятларга эга бўлади:
- Банкнинг мониторинг
билан шуғулланувчи бўлим ва
хизматлар фаолиятини қисман
қисқаришига ҳамда фаолият
- Миддл-офис доирасида кредит портфели мониторинги ролини кучайишига олиб келади;
- Кредит рискларини
бошқариш самарадорлигининг
- Банк имиджининг
яхшиланиши ва молиявий
Хулоса қилиб айтиш
мумкинки, юқорида таъкидлаб ўтилган
таклифларнинг амалиётда
3.3 - чизма. Тижорат банки кредит портфелини мониторинг қилишнинг ташкилий тузилмаси модели.
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
Юқорида келтириб ўтилган маълумотлар асосида шуни хулоса қилиб айтиш мумкинки, мамлакатимиз тижорат банкларикредитлаш фаолиятини олиб боришда ҳали ҳамон қийинчиликлар ва муаммоларга дуч келмоқда.
Замонавий иқтисодий муҳит эса, тижорат банклари фаолиятида мавжуд муаммоларнинг олдини олиб, мамлакатимизда банк ишининг самарадорлигини ошириш асосида халқаро банк амалиётига мос келувчи банк тизимини яратишни тақозо қилади.
Маълумки, бозор иқтисодиёти
ривожланган мамлакатларда
Кредит портфелини бошқаришнинг
асосий йўналишлари қилиб
§ Кредит рискларини даражасига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш, уларни баҳолаш ва бартараф этиш;
§ Қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини ва унинг молиявий аҳволини аниқлаш, кредит рискини башорат қилиш;
§ Муаммоли ссудаларни олдиндан аниқлаш ва уларни сўндириш чораларини ишлаб чикиш;
§ Кредит қўйилмаларини диверсификация қилишни, уларнинг ликвидлигини ва даромадлилигини таъминлаш;
§ Кредит олган мижоз билан доимий алоқада бўлиб туриш;
§ Кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлашдир.
Республикамиз тижорат банкларининг кредит портфелини бошкаришни такомиллаштириш билан боғлиқ булган асосий муаммолар сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Тижорат банклари кредит
портфелининг диверсификация
Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики,
республикамизнинг йирик
2. Республикамизнинг бир
қатор тижорат банкларида
Тижорат банкларида кредит операциялари бухгалтерия ҳисобини туғри ташкил этиш тижорат банкининг кредитлаш амалиёти самарадорлигини оширишнинг муҳим омилларидан биридир.
3. Республикамизнинг йирик
тижорат банкларида муаммоли
ссудаларнинг жами кредит
4. Республикамизнинг йирик тижорат банкларида кредитлаш шаклларидан тулақонли тарзда фойдаланиш муаммоси.
Юқорида кайд этилган муаммоларни ҳал этиш учун бизнинг фикримизча, қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофикдир:
1. Тижорат банклари кредит
портфели диверсификациясини
2. Банкларда кредит
Информация о работе Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши