Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши

Автор: Пользователь скрыл имя, 04 Марта 2013 в 17:31, дипломная работа

Краткое описание

Мавзунинг долзарблиги. Инсоният турмуш тарзини банклар хизматисиз тасаввур этиб бўлмайди. Чунки банклар хўжалик субъектларини кредит маблағлари билан таъминлаб, ижтимоий сармояни қайта тақсимлаш жараёнида воситачи сифатида қатнашади ва жамият миқёсида умумий самарадорликни оширишга хизмат қилади.

Оглавление

КИРИШ……………………………………………………………………..... 3-9
I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.
1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши………………………………………………….…...…. 10-18
1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон банк тизимига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар…………………………………………………………...…. 19-33
1.3 Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш асослари................................................................................................ 34-45
II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ.
2.1 Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлили…………………………………………………..................… 46-59
2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар……....... 60-74
2.3 Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш…………………………………………………………...... 75-85
III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
3.1. Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар………………………………………………………….... 86-95
3.2. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари…………………………..............................................… 95-111
ХУЛОСА………………………………………………………….…...… 112-117
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………. .118-124
ИЛОВАЛАР................................................................................................ 125-126

Файлы: 1 файл

диплом.docx

— 156.95 Кб (Скачать)

2.9. - жадвал

ОАТБ “Микрокредитбанк”  кредит портфелида кредитларнинг муддати  бўйича таркибий таҳлили 

                    (фоизда)

№ Кўрсаткичлар 2006 й 2007й 2008й 2009й

1 Кредитлар-жами 100,0 100,0 100,0 100,0

шу жумладан:    

а -қисқа муддатли 43,6 39,1 35 32,8

б -узоқ муддатли 56,4 60,9 65 67,2

Жадвал маълумотларидан  кўринадики, ОАТБ “Микрокредитбанк”да 2006-2009 йиллар мобайнида узоқ муддатли кредитларнинг жами кредит қўйилмалари ҳажмидаги салмоғининг ўсиш тенденциясини кузатиш мумкин. Бу эса ўз навбатида, банкнинг кредит портфелида саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилган кредитлар салмоғининг юқорилиги билан изоҳланади.

Бизга маълумки, Президентимиз 2009  йилнинг устувор йўналиши сифатида  «2009 йилдa xизмaт кўрсaтиш вa кичик бизнeс сoҳaсини aҳoли бaндлигини тaъминлaш вa ҳaёт дaрaжaсини oширишнинг энг муҳим

 oмили сифaтидa янaдa жaдaл ривoжлaнтириш – устувoр вaзифa бўлиб қoлaди»  деб белгилаб берган эдилар.

2009 йилдa кичик бизнeсни  янaдa қўллaб-қуввaтлaш вaзифaси ҳaр қaчoнгидaн кўрa муҳим aҳaмият кaсб этди. Чунки кичик бизнeс янги-янги иш ўринлaрини ярaтиб, бизнинг шaрoитимиздa иш билaн бaнд aҳoли дaрoмaдининг 70 фoиздaн oртиғини тaшкил этмoқдa.

Шу сaбaбли Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстуридa кичик бизнeсни ривoжлaнтиришни рaғбaтлaнтиришгa aлoҳидa эътибoр қaрaтилгaн. Ушбу чoрa-тaдбирлaр сoлиқ вa крeдит имтиёзлaри билaн бир қaтoрдa, кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрликни ривoжлaнтириш учун қулaй бизнeс муҳитини ярaтиш мaқсaдидa институциoнaл ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштиришни ҳaм ўз ичигa oлaди.

Жумлaдaн, янги тaшкил этилaётгaн  кичик вa xусусий кoрxoнaлaрни қўллaб-қуввaтлaш мaқсaдидa Имтиёзли крeдит жaмғaрмaсининг рeсурс бaзaсини икки бaрoбaр oшириш кўздa тутилгaн. Бунинг натижасида кичик бизнес субъектларига ажратилган кредитлар миқдори йилдан-йилга сезиларли даражада ошиб бормоқда.

Республикамиз миқёсида «Микрокредитбанк»  томонидан кичик бизнес ва хусусий  тадбиркорликка катта эътибор берилаётган  ҳозирги кунда мазкур соҳага ажратилган кредитлар ҳажми йилдан – йилга ортиб, 2009 йилда 68,8 млрд. сўмни ташкил этди. Ушбу берилган кредитлар мамлакатимиз иқтисодиётининг асоси бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик равнақига хизмат қилади. (2.3. – диаграммага қаранг)

 

2.3. – диаграмма. Кичик  бизнес ва хусусий тадбиркорликка  берилган кредитларнинг ўсиш  динамикаси, млрд.сўм.

 

Юқоридаги диаграмма маълумотларидан кўринадики, “Микрокредитбанк” томонидан кичик бизнес ва хусусий  тадбиркорлик субъектларига  ажратилаётган микрокредитлар суммаси йилдан йилга ўсиш тенденциясига эга бўлиб, микрокредитлар қўйилмасининг  3,7 фоизини қисқа муддатли ва 96,3 фоизини  узоқ муддатли кредитлар  ташкил этади. Ушбу микрокредитларнинг 64,5 фоизи бевосита чекка ҳудудлардаги минибанклар ва агентликлар  томонидан аҳоли пунктлари учун ажратилди.

Банк томонидан ўтган  йилди ҳам асосий мақсадни айни пайтда мамлакатимиз иқтисодиётининг асосини  ташкил этаётган  хусусий мулк замирида  фаолият юритаётган  кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик  субъектларига  микромолиявий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтиришга қаратиб  келинди. Шу билан бирга, фермерликни  ривожлантириш, якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, оилавий бизнес ва касаначиликни  фаоллаштиришга ҳам алоҳида эътибор  бериб,  аҳолини микромолиявий  хизматлардан баҳраманд этди. Бунинг учун  2009 йилга мўлжалланган алоҳида дастур ҳам ишлаб чиқилди. Ушбу дастурда  эса кичик бизнес  субъектларига, айниқса, қишлоқ аҳолисига сифатли ва қулай  банк хизматлари кўрсатиш  белгилаб олинган эди. Йил давомида ана шу мақсад йўлида  97,8 млрд.сўм миқдоридаги микромолиявий хизматлар кичик бизнес субъектларига кўрсатилди.

Президентимизнинг 2007 йил 18 майда қабул қилинган “Ёш оилаларни  моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва унинг доирасида амалга оширилаётган ишлар шу маънода келажак авлод учун  ғоят катта ғамхўрликдир.  Зеро, ушбу Фармон туфайли кўпгина ёш оилалар моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланди, ўз йўлини топди.

“Микрокредитбанк” 2009 йил  мобайнида ёш оилаларни имтиёзли асосда молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида  жами 16,3 млрд.сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Шундан, 9,8 млрд.сўм микромолиявий хизматлар ва 7,2 млрд.сўм истеъмол кредитлари ҳиссасига тўғри келади.

Шундай қилиб, кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ва фермерликни  ривожлантиришни молиялашда мамлакатимиз тижорат банкларининг фаол иштирокини алоҳида таъкидлаш лозим. Имкон  қадар қисқа муддатда кредит ресурсларини тақдим этиш тартибининг соддалаштирилгани, жозибадор фоизли ставкалар бўйича кам миқдорда қарз бериш ва бошқа қатор афзалликлар кичик бизнеснинг иқтисодиётимиздаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, республикамиз тижорат банклари томонидан берилган кредитлардан фойдаланиш хусусиятлари турлича бўлиб, банкларнинг  кредитлаш амалиётини такомиллаштириш  йўналишларини тўғри шакллантириш ва кредит портфелини бошқаришни самарали ташкил этиш кредит рискини олдини олишнинг  асосий омили ҳисобланади.

 

2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар.

Кредит портфелини бошкаришда асосий ўринни алохида олинган ссудаларнинг сифатини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва уларни баҳолаш эгаллайди.

Бозор иқтисодиёти шароитида  хорижий мамлакатларда кредит муносабатларини  ривожланиши берилган кредитлар  сифатини баҳолаш мезонларининг кенгайишига олиб келди. Жаҳон амалиётида банклар томонидан берилган кредитларнинг сифатини баҳолашнинг 10 хилдан ортиқ йўналишлари мавжуд. Кредитнинг сифатини баҳолаш кредитнинг мақсади, уни тўлаш усули, мижознинг кредитга лаёқатлилик даражаси, унинг қайси тармоққа тааллуқли эканлиги ва мулк шакли, мижознинг банк билан муносабатининг характери, банкнинг мижоз тўғрисида тўлиқ ахборотга эга эканлиги ва унинг етарлилиги даражаси, ссудаларнинг таъминланганлиги, ҳажми ва бошка мезонлар киради.

Россияда кредитлар сифатини баҳолаш кўрсаткичлари чекланган  бўлиб, ҳозирги кунда Россия Марказий банки йўриқномасига биноан бу соҳада иккита мезон қўлланилади. Булар ссудани қайтаришни таъминлаш даражаси ва олдиндан берилган ссудаларни тўлашнинг хақиқий ҳолати ҳисобланади.

Банк активларининг сифатини аниқлашга уларнинг кредит портфелини ўрнатилган меъёрлар асосида тавсифлаб  чиқиш орқали эришилиши мумкин. Ўзбекистонда Марказий банк тасдиқлаган кўрсатмага асосан тижорат банклари активларини  тавсифлаш ва ссудалар бўйича йўқотишлар буйича заҳиралар ташкил қилиш амалга оширилмокда. Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига асосан активларни таснифлаш, муаммоли ёки харакатсиз кредитлар буйича заҳираларни ташкил қилиш амалга оширилмоқда. Бу меъёрий ҳужжатларга асосланиб банклар томонидан берилган кредитлар бўйича қарзларнинг сифати, мижознинг кредитга лаёқатлилик кўрсаткичлари, унинг молиявий ҳолати, кредит рискининг даражаси, келажакда кредитни қайтиб бериш имконияти, кредитнинг таъминланганлик даражаси, кредитни тўлаш муддатидан неча кун ўтганлиги кабиларни инобатга олган ҳолда гуруҳларга таснифланади. Кредитларни таснифлашдан асосий мақсад қарз олувчининг тўлай олиш қобилиятини ҳамда қарзнинг ўз вақтида қайтарилиши учун пул оқимининг ҳолатини баҳолашдан иборат.

Ҳозирги вақтда марказлаштирилган  кредитлар давлатнинг қарорларига  асосан устувор тармоқларни ривожлантириш  учун миллий валютада ёки хорижий  валютада берилиши мумкин.

Таснифланган кредитларнинг  қайси гуруҳга кириш даражаси тез сотиладиган активлар ва юқори ликвид маблағларнинг мавжудлиги билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан 9 ноябр 1998 йилда тасдиқланган №242-сонли  «Активлар сифатини таснифлаш, мумкин бўлган йўқотишлар бўйича тижорат банклари томонидан заҳиралар ташкил қилиш  ва ундан фойдаланиш қоидаси»га асосан тижорат банклари томонидан бериладиган кредитлар юқорида келтирилган мезонлар бўйича «яхши», «стандарт», «субстандарт», «шубҳали», «умидсиз» ёки ишончсиз кредитларга таснифланади.

2.10 - жадвал. Кредитларнинг  сифати бўйича шакллантирилиши  лозим бўлган заҳиралар меъёри.

Кредитларнинг сифати бўйича

синфлари Эҳтимолий йўқотишлар бўйича заҳиралар ажратиш меъёри

Яхши -

Стандарт 10%

Субстандарт 25%

Шубҳали 50%

Ишончсиз 100%

 

Тижорат банки бошқаруви  қарорига кўра, кредит қўмитасининг хулосаси бўйича ва банк кенгаши билан келишувига биноан ишончсиз деб топилган бешинчи синф кредитлари ссудалар бўйича эҳтимолий йўқотишларга шакллантирилган заҳира ҳисобига, заҳира етишмаган тақдирда 31203 ҳисобварақ - «тақсимланмаган фойда» ҳисобига балансдан чиқарилади.

Ўзбекистон Республикаси банклари амалиётида «яхши кредитлар» бўйича эҳтимолий йўқотишлар бўйича заҳиралар ташкил қилинмайди.

Амалиётда тижорат банклари стандарт кредитлар бўйича - 10%, субстандарт  кредитлар бўйича - 25%, шубҳали кредитлар  бўйича - 50% ва ишончсиз кредитлар бўйича - 100% атрофида заҳиралар ташкил қилишлари ва юқорида келтирилган кредитлар бўйича йўқотишлар шу заҳиралар ҳисобидан қопланиши лозим.

Ссуда активларини таҳлил қилиш банкнинг кредит портфелини сифати тўғрисида ахборот бериши мумкин. Банк кредитларининг умумий белгилари  ва хусусиятларига қараб кредит портфелини таснифлаб, мумкин бўлган йўқотишларни қоплаш бўйича яратиш лозим бўлган заҳира суммаси аниқланади. Йўқотишларни қоплаш мақсадида ташкил қилинадиган  заҳиралар миқдорининг барча  банклар учун бир хиллигини таъминлаш  учун мумкин бўлган йўқотишларни қоплаш учун ташкил қилинган заҳиранинг банкнинг устав ва заҳира капиталарига нисбатини белгилаб берувчи кўрсаткични ҳисоблаш лозим. Шу нисбат асосида тижорат банки активлар портфелининг сифатини «ўта кучли»дан «қониқарсиз»гача баҳолаш ва кредит портфелининг сифатига I-V бўлган рейтинг баллини бериш мумкин.           

  Кредит портфелининг  сифатини баҳолашда ягона    ёндашувга эришиш  мақсадида келтирилган рейтингга қўшимча равишда кредит портфелининг ишончлилигини аниқлашнинг балли тизимидан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун авваламбор кредитнинг қайтарилмаслик рискини ҳисоблаш лозим. Бу кўрсаткич (Rк) ни эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун ташкил қилиниши зарур   бўлган   заҳиралар  суммасини   (РС)   кредит  портфели суммаси (Кр) га  бўлиш   йўли билан аниқлаш мумкин:

Rk=PC/Kp*100%

Кредитнинг қайтарилмаслик риски асосида, биз тижорат банкининг  кредит портфели сифатига қуйидагича рейтинг баҳоларни беришимиз мумкин.

2.11 - жадвал. Кредит портфелининг  сифатини баҳолаш мезонлари.

 

Кредитнинг қайтарилмаслик  риски 

 

0-4,0 

 

4,1-8,0 

 

8,1-12,0 

 

12,1-16,0 

 

16,1-20,1

Рейтинг баҳо (балл) 1 2 3 4 5

Кредит портфелининг сифат  даражаси ўта кучли кучли ўртача хавфли қониқарли

Банк кредит портфели «4,1»  ва ундан юқори баллга баҳоланса, банкда кредит бўйича рискни юзага келиш муаммоси борлигини кўрсатади. Бу эса вақтида чора кўрилмаса, риск даражасининг ошиб кетиши банк учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги тўғрисида хулоса қилишига асос бўлади. Бундай банклар фаолиятини ЎзР Марказий банки назорат қилиб бориши, мажбурий заҳиралар бўйича талабларни ошириш каби чоралар кўриши мумкин.

Тижорат банкининг кредит портфелини сифат даражаси банк томонидан  бериладиган кредитнинг таъминланганлигига ҳам боғлиқ. Бу таъминланганликнинг бўлиши берилган кредит бўйича рискнинг юқори ёки паст бўлишини белгилаб беради. Агар берилган кредит муаммоли таъминотга эга бўлса ва ушбу таъминотнинг қиймати қайтарилмаган қарз миқдоридан кам бўлса, бу ҳолда ушбу кредит «шубҳали» ёки «ишончсиз» деб тавсифланади. «Шубҳали» ёки «ишончсиз» деб таснифланган муаммоли кредит таъминотга эга бўлмаса, лекин баъзи бир аниқ омиллар асосида яқин келажакда қисман қопланиш эҳтимоли бўлса, у ҳолда бундай ссуда юқорида айтиб ўтилган қопланиш эҳтимоли бўлган тўланмаган қарз миқдорида шубҳали деб, қарзнинг қолган қисми эса «ишончсиз» деб тавсифланади. Кредит портфелининг сифат даражасини қуйидаги босқичлар бўйича таҳлил қилиш мумкин.

1- таъминланганлик даражаси;

2- хақиқий тўлаш ҳолати бўйича;

3- ҳар бир кредитнинг риск даражаси буйича;

4- кредитларнинг тури гуруҳи буйича;

5- кредит портфелининг умумий рискини аниклаш;

6- кредит портфелининг сифати бўйича заҳира фондлар ташкил қилиш;

7- кредит портфелининг ҳолати бўйича банкнинг келгуси кредит сиёсатини ишлаб чиқиш.

Тижорат банкларининг кредит портфелининг сифати пастлиги тўғрисидаги  маълумотлар банк томонидан берилган кредитларнинг салмоқли қисмини  ундириб олишда муаммолар мавжудлигидан  далолат беради. Банк   фаолиятига    ишончсиз  кредитлар салбий таъсир кўрсатади. Улар банк даромадининг камайишига, банкнинг молиявий аҳволининг ёмонлашувига олиб келади.

Баъзи  банкларда кредитланадиган  объектлар бўйича кредитларнинг  узоқ муддатлилиги, кредитлар бўйича кафолатланган таъминотнинг йўқлиги, берилга кредитлар бўйича рискнинг юқори бўлишига асос бўлади. Ундан  ташқари, инвестицияланган объектлардан кўплари янги қурилаётган объектлар  бўлиб, уларнинг қурилишини олиб бораётган  қурувчи ташкилотлар бўлиб, маблағлар  сарфига жавоб берувчи ҳуқуқий жиҳатдан гарант ташкилотлар сифатида фаолият кўрсата олмайдилар.

Қайта техник жиҳатдан таъмирланаётган  ёки реконструкция қилинаётган  корхоналар давлат мулкидаги корхоналар бўлиб, уларнинг мулки олинган кредит бўйича гарант сифатида қабул қилинмайди. Ундан ташқари, баъзи объектлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг пул- кредит сиёсати ҳайъатининг қарори бўйича олинган кредитлар бўйича фоиз ставкаларини объектлар ишга тушганидан кейин тўланиши мумкин.

Бу ўз навбатида молиявий жиҳатдан унча барқарор бўлмаган тижорат  банкларининг молиявий аҳволига салбий таъсир кўрсатишига, уларнинг даромадининг камайишига, ликвидлилик ва тўловга лаёқатлилик кўрсаткичларининг тушиб кетишига, банкларнинг ресурс базасига, мижозлар билан ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида олиб борилишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Информация о работе Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши