Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши

Автор: Пользователь скрыл имя, 04 Марта 2013 в 17:31, дипломная работа

Краткое описание

Мавзунинг долзарблиги. Инсоният турмуш тарзини банклар хизматисиз тасаввур этиб бўлмайди. Чунки банклар хўжалик субъектларини кредит маблағлари билан таъминлаб, ижтимоий сармояни қайта тақсимлаш жараёнида воситачи сифатида қатнашади ва жамият миқёсида умумий самарадорликни оширишга хизмат қилади.

Оглавление

КИРИШ……………………………………………………………………..... 3-9
I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.
1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши………………………………………………….…...…. 10-18
1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон банк тизимига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар…………………………………………………………...…. 19-33
1.3 Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш асослари................................................................................................ 34-45
II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ.
2.1 Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлили…………………………………………………..................… 46-59
2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар……....... 60-74
2.3 Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш…………………………………………………………...... 75-85
III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
3.1. Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар………………………………………………………….... 86-95
3.2. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари…………………………..............................................… 95-111
ХУЛОСА………………………………………………………….…...… 112-117
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………. .118-124
ИЛОВАЛАР................................................................................................ 125-126

Файлы: 1 файл

диплом.docx

— 156.95 Кб (Скачать)

В. Асосланган кредитларни  бериш чоғидаги фаолият.

4 Тамойил. Банк қатъий  аниқланган ва белгиланган мезонлар  доирасида кредитларни бериш  фаолиятини амалга оширади. Бундай  мезонлар жумласига банк иш  олиб бораётган бозорнинг аниқ  кўрсатилиши, қарздор ёки контрҳамкор  тўғрисида тўлиқ маълумот бўлиши, шунингдек кредитнинг йўналиши  ва структураси ҳамда уни сўндириш  манбалари аниқ кўрсатилишини  олади.

5 Тамойил. Банк тегишли  китоблар, баланс ва балансдан  ташқари ҳисоб рақамларда қарздорлар  ва контрҳамкорлар, шунингдек ўзаро  боғлиқ контрҳамкорлар даражасида турли турдаги таваккалчиликларни таққослаш ва аҳамиятини аниқлаш асосида умумий кредит меъёрларини белгилаши зарур.

6 Тамойил.  Банк янги  кредитларни тасдиқлашнинг  ҳамда  мавжуд кредитларга тегишли ўзгартиришлар,  янгиликлар киритишнинг аниқ  ўрнатилган тизимига эга бўлиши  керак 

С. Кредит бошқарувини олиб бориш.

7 Тамойил. Банкда турли  кредит портфеллларини бошқариш  тизими бўлиши керак.

8 Тамойил. Банкда резервларга  ажратмалар ва резервлар адекватлигини  аниқлашни ўз ичига олувчи  алоҳида кредитлар ҳолати юзасидан  мониторинг тизими бўлиши лозим.

9 Тамойил. Банк кредит  таваккалчилиги бошқариш учун  кредитларнинг ички рейтинги  тизимини ишлаб чиқиши ва ундан  фойдаланиши зарур. Рейтинг тизими  банк фаолиятининг тури, кўлами ва мураккаблигига мос келиши керак.

10 Тамойил. Банкда раҳбарият  томонидан баланс ва балансдан  ташқари фаолиятга оид кредит  таваккалчилигини бошқариш имкониятини  берувчи информацион тизимлар  ва аналитик технологиялар бўлиши  керак. 

11 Тамойил. Банкда кредит  портфелининг умумий таркиби  ва сифати мониторингини ўтказиш  тизими бўлиши лозим.

12 Тамойил. Алоҳида кредитлар,  шунингдек умуман кредит портфелини  баҳолашда банк келажакда   иқтисодий шароитнинг ўзгаришини  ҳамда ноқулай шароитда юзага келиши мумкин бўлган кредит таваккалчилигини ҳисобга олиши зарур.

D. Тегишли кредит назоратини  таъминлаш.

13 Тамойил. Банк кредит  таваккалчилигини бошқариш жараёнларини  баҳолашнинг мустақил тизимини  ташкил этиши ва таҳлил маълумотларини Банк Кенгаши ёки олий раҳбариятга тўғридан – тўғри тақдим этиши керак.

14 Тамойил.  Банк кредитларни  бериш жараёнларини бошқаришни  таъминлаши ва кредитлар стандартлар  ва меъёрлар доирасида берилаётганлигига  ишонч ҳосил қилиши керак.

15 Тамойил. Банкда кредит  таваккалчилигини бошқаришдаги  муаммоларни тезкорлик билан  ҳал қилиш тизимини бўлиши лозим.

Тижорат банки даромад  билан таваккалчилик ўртасидаги мутаносибликни таъминлашда ўзини  ортиқча таваккалчиликдан мухофаза қилган ҳолда фойда меъёрини чеклаб қўйишга мажбурдир.

Тижорат банки таваккалчиликни  бошқариш сиёсатини амалга ошириши  ва бир неча йирик қарз олувчиларда  кредитларнинг меъёрдан ошиқча миқдорда тўпланишига йўл қўймаслиги лозим. Бундай сиёсат кредит қайтарилмаган  ҳолатда жиддий оқибатлардан  сақлайди.

Хулоса қилиб шуни айтиш  мумкинки, тижорат банклари кредит портфели тўғри ташкил этиш ва ундан оқилона фойдаланиш учун қуйидаги омилларни ҳисобга олиш лозим:

Ø Кредитлар бўйича риск даражаси;

Ø Кредитдан фойдаланиш муддати;

Ø Кредит қайтарилиш муддати узайтирилиши;

Ø Кредит ҳажми ва унинг таъминланганлиги;

Ø Мижознинг молиявий ҳолати, унинг мулк шакли;

Ø Мамлакат иқтисодиётидаги шарт-шароитлар ўзгариши;

Ø Инфляция даражаси.

Мазкур омилларни синчиклаб  ўрганиб чиқиш ва шунга мувофиқ  иш тутиш тижорат банклари учун ўз кредит портфелини самарали бошқариш имконини беради.

1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг  Ўзбекистон банк тизимига таъсири     ҳамда унинг оқибатларини олдини  олиш ва юмшатишга асос бўлган  омиллар

Банк тизимини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш – Ўзбекистон учун инқирозни бартараф этиш ва жаҳон бозорида янги марраларга чиқишнинг ишончли йўлидир

Инсоният тараққиётининг ҳозирги босқичи глобаллашув  жараёнларининг жадал ривожланиши  орқали тавсифланади. Глобаллашувни  иқтисодий жиҳатдан қарайдиган бўлсак, у жаҳон хўжалигининг бутун маконини қамраб олувчи иқтисодий муносабатлар тизимининг ташкил топиши ва ривожланишини англатади.

Глобаллашув жараёнларининг кенгайиши жаҳон мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг янада  такомиллашувига олиб келади.

Умуман олганда, глобаллашув  жараёнлари жаҳон хўжалигининг яхлит  иқтисодий тизим сифатида ривожланишида  сифат босқичи ҳисобланиб, янги имкониятларни  очиб беради.

Бироқ, глобаллашув жараёнини  мутлақлаштириш ва унга бир томонлама  қараш тўғри бўлмайди. Чунки, мазкур жараён ўзининг ижобий жиҳатлари билан бир қаторда зиддиятли томонларига ҳам эга. Жаҳоннинг бир мамлакатида рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий ларзаларнинг муқаррар равишда бошқа мамлакатларга ҳам ўз таъсирини ўтказиши шулардан бири ҳисобланиб, бугунги кунда рўй бераётган молиявий инқироз ҳам айнан шу маънода глобаллашув жараёнларининг оқибати ҳисобланади.

Шунга кўра, Президентимиз  ўз асарларини бугунги куннинг энг  долзарб муаммоси – бу 2008 йилда  бошланган жаҳон молиявий инқирози, унинг таъсири ва салбий оқибатлари, юзага келаётган вазиятдан чиқиш  йўлларини  излашдан иборат эканлигидан  бошлаб, жаҳон молиявий инқирозининг мазмун-моҳияти, келиб чиқиш сабабларига  батафсил тўхталиб ўтдилар.

«Бу инқироз Америка Қўшма  Штатларида ипотекали кредитлаш  тизимида рўй берган танглик ҳолатидан бошланди. Сўнгра бу жараённинг миқёси кенгайиб, йирик банклар ва молиявий тузилмаларнинг ликвидлик, яъни тўлов қобилияти заифлашиб, молиявий инқирозга айланиб кетди. Дунёнинг етакчи фонд бозорларида энг йирик компаниялар индекслари ва акцияларининг бозор қиймати ҳалокатли даражада тушиб кетишига олиб келди. Буларнинг барчаси, ўз навбатида, кўплаб мамлакатларда ишлаб чиқариш ва иқтисодий ўсиш суръатларининг кескин пасайиб кетиши билан боғлиқ ишсизлик ва бошқа салбий оқибатларни келтириб чиқарди» .

Бундан кўринадики, дастлаб  АҚШ ипотека бозорларида намоён бўлган мазкур инқироз етарлича тўлов лаёқатига эга бўлмаган, қарзларни қайтариш қобилияти шубҳали бўлган қарздорларга ипотека кредитлари бериш амалиётининг жадаллашуви натижасида рўй берди. 

Модомики, ипотека кредити  ўзининг моҳияти бўйича кўчмас мулк гарови ҳисобига бериладиган кредитлар  бўлсада, АҚШ бозорлари бундай ликвидли кўчмас мулкларга етарлича «тўйинди» ва уларнинг нархлари кескин туша бошлади. Бунинг устига инвестицион банкларнинг АҚШ ипотека бозорларидаги янги молиявий «маҳсулот» ҳисобланган активларни секьюритизациялаш бўйича операцияларининг авж олиши ипотека бозорларидаги таназзуллик ҳолатлари эҳтимоллигини оширди.

АҚШ иқтисодиёти яратилган шарт-шароитлар туфайли арзон кредит ресурсларига тўйинди ва бу Федерал захира тизими (ФЗТ) амалга ошираётган пул-кредит сиёсатини ўзгартиришига олиб келди. Натижада 2004-2006 йилларда Федерал захира тизими фоиз ставкаларни 6,25% гача кўтарди.   Кредитларнинг қимматлашуви аҳолини ипотекага нисбатан талабининг пасайишига ва кредитларни қайтариш бўйича қарздорлар тўловининг қисқаришига олиб келди. Бошқа томондан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва энергия ресурслари нархларининг ўсиши аҳолининг кредитни қайтариш бўйича молиявий имкониятларининг чекланишига олиб келди. 2000-2007 йиллар мобайнида жаҳон бозоридаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ўртача икки баробарга ошди, бензин нархи эса 3,5 баробарга ошди. Нефть нархи рекорд даражада, яъни бир баррели 147 доллардан ортди.      

Пировард натижада 2007 йил  бошида АҚШда аҳолининг ипотека кредитларини қайтариши билан боғлиқ муаммо кучайди. Қарздорларнинг кўчмас мулк гарови билан олинган кредитларни қайтаришдан кўра тўловларни тўлашдан бош тортиш ҳолати кенгайди. Банкларнинг тўлов қобилиятига эга бўлмаган мижозларнинг кўчмас мулкларини қайта сотувга қўйиши натижасида ипотека бозоридаги таклиф кўпайиб, бозордаги нархларнинг кескин пасайишига олиб келди.

Шу ўринда, жаҳон молиявий инқирозининг юзага келишида асосий сабаб – молиявий ресурслар билан  реал ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги мутаносибликнинг кескин бузилиши ҳисобланишини  таъкидлаш лозим. Пул муомаласи  қонунларидан маълумки, иқтисодиёт соғлом ва барқарор амал қилиши учун муомалага чиқарилаётган пул массаси билан товар ва хизматлар ишлаб чиқариш реал ҳажми ўртасида муайян нисбатга амал қилиниши лозим. Бироқ, миллий иқтисодиётларнинг байналминаллашуви ва глобаллашув жараёнлари пул муомаласининг амал қилишига ҳам ўз таъсирини ўтказиб, дастлаб айрим мамлакатлар, масалан АҚШда, кейинчалик кўплаб мамлакатларда мазкур қонунга риоя қилишнинг заифлашувига, кейин эса уни умуман эътиборга олмасликка қадар олиб келди.

Жумладан, ўтган асрнинг 70-йилларига қадар амал қилиб  келган жаҳон валюта тизимлари пулларнинг олтин ёки товар мазмунини  таъминлаш орқали иқтисодий муносабатларнинг барқарорлигига замин яратди. Бироқ, жаҳон амалиётида 1976 йилдан бошқариладиган, сузиб юрувчи валюта тизимига ўтгач, пулнинг олтин мазмуни йўқолиб, асосан АҚШ доллари етакчи валютага айлангач, унинг муомалага чиқарилишини назорат қилиб бўлмай қолди. Кейинги йилларда глобаллашув жараёнининг жадаллашуви таъсирида халқаро иқтисодий алоқаларда қатъий валютага бўлган талабнинг янада кучайиши АҚШ томонидан ҳеч қандай товар билан таъминланмаган пулларнинг муомалага чиқарилиш жараёнини янада тезлатиб юборди. Маълумотларга кўра, муомаладаги пул массаси (нақд, кредит пуллар ва турли тўлов воситалари)нинг товар ва хизматлар ишлаб чиқариш реал ҳажмидан деярли 10 баравар, агар пулнинг айланиш тезлигини ҳам ҳисобга олинса, муомала учун зарур бўлган пул миқдоридан, яъни пулга бўлган талабдан бир неча ўн баравар кўпайиб кетганлигини англатади.  

Шу билан бир қаторда, асосан етакчи ривожланган мамлакатларда  кузатилган қуйидаги салбий ҳолатлар ҳам молиявий инқирознинг вужудга  келишига асосий сабабларидан ҳисобланади:

- норационал пул-кредит сиёсатини, ҳамда қайта молиялаш ставкасини сурункали равишда паст даражада ушлаб турилиши натижасида қарзга яшашнинг одатга ва кундалик ҳолатга айланиши;

- молиявий институтларнинг мажбуриятлари билан устав маблағлари ўртасидаги мутаносибликнинг кескин бузилиши;   

- қимматли қоғозлар бўйича рейтинг ташкилотлари томонидан сохта хулосалар берилиши;

- молиявий аудит ва профессионал этика тамойилларини бузилиши ва сохта аудит хулосалари тақдим этилиши;

- молиявий рағбатлантириш услуби сифат кўрсаткичларига эмас, балки миқдорий кўрсаткичларга асосланганлиги;

- юқори рискли ва мураккаб ҳосилавий қимматбаҳо қоғозларни вужудга келиши ва ҳоказо.

Президентимиз ўз асарларида дунёнинг ҳозирги вақтда бир қатор  етакчи таҳлил ва экспертлик марказлари глобал молиявий инқироз ҳолатини ва унинг юз бериши мумкин бўлган оқибатларига доир материалларни ўрганиш ва умумлаштириш натижасида қуйидаги хулосаларга келаётганлигини  таъкидлаб ўтдилар. Яъни, «Биринчидан, молия-банк тизимидаги инқироз жараёнлари деярли бутун дунёни қамраб олаётгани, рецессия ва иқтисодий пасайишнинг  муқаррарлиги, инвестициявий фаоллик  кўламининг чекланиши, талаб ва халқаро  савдо ҳажмининг камайиши, шунингдек, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларига таъсир кўрсатадиган жиддий ижтимоий талофотлар  содир бўлиши мумкинлиги ўз тасдиғини топмоқда» .

Тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш тизимининг номувофиқлиги  натижасида банклар томонидан кредитлаш  тизими талаблари ўта енгиллашиб, бу ҳолат кредитлардан фойдаланишда тўловга лаёқатлик даражасининг ҳисобга олинмаслигига имкон яратди.

Шунингдек, мутахассислар  томонидан амалдаги банк капиталини халқаро тартибга солиш (Базель II) тизими молиявий инқирозни вужудга келиши учун замин яратганлиги эътироф  этилмоқда. Маълумки, 90- йилларнинг бошида қабул қилинган банк капиталини халқаро  тартибга солишнинг Базель II тизими  тижорат банклари учун талаб қилинадиган  капитал ёки капиталнинг етарлилиги активларнинг инвестицион сифатлари  ва уларнинг риск даражаси бўйича гуруҳлашни кўзда тутади.  Натижада Базель II банк капиталларини рейтинг агентликлари хулосаларига асосланган ҳолда юқори  рискли активларни секьюритизациялаб, қимматли қоғозларга айлантиришни рағбатлантирган.

Оммавий ахборот воситаларидан  олинган маълумотларга кўра, Moody’s, Standard & Poors  ва Fitch каби рейтинг агентликлари рискли ипотекага асосланган қимматли қоғозларга ААА рейтингини берганлиги билан инқирозга ўз ҳиссасини  қўшганликда айбланмоқдалар. Мазкур рейтинг агенликлари томонидан ипотека бозорларидаги қимматли қоғозлар бўйича берилган хулосаларига асосланиб фаолият юритаётган тижорат банклари ва барча ипотека кредитларининг 70% ни тақдим этувчи давлат ипотека агентликлари (Freddie Mac (the Federal Home Loan Mortgage Corporation) ва Fannie Mae (the Federal National Mortgage Association)) активлари сифат кўрсаткичларининг пасайиши кузатилди ва, пировардида, улар тўлиқ давлат назоратига ўтди.

Юқоридаги ҳолатлар молия-банк тизимида жиддий нуқсонлар мавжудлигини, шунга кўра, ушбу тизимни тубдан ислоҳ қилиш орқали янги, соғлом молиявий тизимни шакллантириш зарурлигини тасдиқламоқда.

Шу ўринда айтиш лозимки, ҳозирда ривожланиб бораётган молиявий инқироз инфляция, қатор банклар  ва молиявий муассасаларнинг таназзулга юз тутиши таъсирида ишсизлик, ишлаб  чиқариш суръатларининг пасайиши ва бошқалар негизида иқтисодий инқироз  шаклида кучайиб бормоқда. Бундан кўринадики, ҳозирги жаҳон молиявий инқирозининг ўзига хос хусусияти – бу унинг иқтисодиётнинг молиявий секторидан бошланиб, реал секторига ўтганлигидир.

Информация о работе Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши