Автор: Пользователь скрыл имя, 04 Марта 2013 в 17:31, дипломная работа
Мавзунинг долзарблиги. Инсоният турмуш тарзини банклар хизматисиз тасаввур этиб бўлмайди. Чунки банклар хўжалик субъектларини кредит маблағлари билан таъминлаб, ижтимоий сармояни қайта тақсимлаш жараёнида воситачи сифатида қатнашади ва жамият миқёсида умумий самарадорликни оширишга хизмат қилади.
КИРИШ……………………………………………………………………..... 3-9
I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.
1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши………………………………………………….…...…. 10-18
1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон банк тизимига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар…………………………………………………………...…. 19-33
1.3 Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш асослари................................................................................................ 34-45
II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ.
2.1 Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлили…………………………………………………..................… 46-59
2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар……....... 60-74
2.3 Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш…………………………………………………………...... 75-85
III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
3.1. Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар………………………………………………………….... 86-95
3.2. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари…………………………..............................................… 95-111
ХУЛОСА………………………………………………………….…...… 112-117
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………. .118-124
ИЛОВАЛАР................................................................................................ 125-126
Кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни, фермерликни ривожлантиришни
молиялаштиришда банкларнинг
“Баркамол
авлод йили” дастури доирасида
белгиланган комплекс чора-
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, республикамизда банк инфратузилмаларининг кенгайиб бориши банклар ўртасидаги рақобат муҳитини янада кучайтирмоқда.
Банкларнинг капитали ва мижозлардан жалб қилинган депозитлар ҳажмининг ўсиши республика иқтисодиётининг базавий тармоқларида ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизация қилиш, истиқболли ва юқори самарали инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашда банклар иштирокини янада кенгайтириш имконини бермоқда. Банклар томонидан узоқ муддатга ажратилган инвестицион кредитлардан олинган даромадлар бўйича солиқ имтиёзларининг берилганлиги банкларнинг ушбу жараёнлардаги иштирокини рағбатлантириб келмоқда. Натижада, тижорат банклари томонидан устувор тармоқ корхоналарини модернизация қилиш ҳамда техник қайта жиҳозлаш учун кредитлар ажратилиши янада фаоллашди.
Бундан ташқари, банкларнинг аҳолига узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни харид қилиш ҳамда уй-жой қуриш, сотиб олиш учун истеъмол ва ипотека кредитлари ажратиш борасидаги ишлари ҳам давом эттирилди.
1.3 Тижорат банкларининг
кредит портфелини бошқариш
Кредит портфелини бошқаришнинг
асосий йўналишлари қилиб
§ Кредит рискларини даражасига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш, уларни баҳолаш ва бартараф этиш;
§ Қарз олувчининг кредитга лаёқатлилигини ва унинг молиявий аҳволини аниқлаш, кредит рискини башорат қилиш;
§ Муаммоли ссудаларни олдиндан аниқлаш ва уларни сўндириш чораларини ишлаб чикиш;
§ Кредит қўйилмаларини диверсификация қилишни, уларнинг ликвидлигини ва даромадлилигини таъминлаш;
§ Кредит олган мижоз билан доимий алоқада бўлиб туриш;
§ Кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлашдир.
Республикамиз тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш билан боғлиқ булган асосий муаммолар сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Тижорат банклари кредит
портфелининг диверсификация
Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики,
республикамизнинг йирик
2. Республикамизнинг бир
қатор тижорат банкларида
Тижорат банкларида кредит операциялари бухгалтерия ҳисобини туғри ташкил этиш тижорат банкининг кредитлаш амалиёти самарадорлигини оширишнинг муҳим омилларидан биридир.
2004 йилдан бошлаб тижорат
банкларида янги дастур буйича
банк фаолияти олиб борилмокда.
Бу дастур ИАБС деб номланиб,
ягона тизим орқали
Банкларнинг бухгалтерия бошқармаси унинг молиявий позицияларига таьсир қиладиган барча жорий ва кўзда тутилган мажбуриятларни баҳолаш учун зарур булган барча маълумотларга эга бўлиши лозим.
Бухгалтерия проводкалари ва ҳисоб-китоблар кредитлаш бошқармасида амалга оширилиши лозим. Бухгалтерия проводкаларини кредитлаш бошқармасида амалга оширишга факат битта ҳолатда йул қўйилиши мумкин. У ҳам булса банкда компьютерлаштиришнинг тегишли даражаси ва бухгалтерия ҳисобини бир вақтнинг ўзида назорат қилишнинг ва бошқариш имконини берувчи тизимнинг мавжудлиги ҳисобланади. Банкнинг кредитлаш бошқармаси кредитлашни тасдиқлаш ва расмийлаштириш учун жавобгардир. Кредит тасдиқлангандан сўнг кредитлаш бошқармаси барча зарурий маълумотларни, шу жумладан кредитнинг тури, умумий мажбуриятлари, фоиз ставкаси, тўлов шакли хусусидаги маълумотларни бухгалтерия бошқармасига такдим этиши шарт. Бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бу маълумотлардан фоизли даромадни ва ҳисобланган фоизларни ҳисоб-китоб қилиш мақсадида фойдаланади. Ушбу маълумотлар бошқа ҳисоботлар билан биргаликда банк раҳбариятига ёки зарур булган ҳолларда Марказий банкка такдим қилинади. Шу муносабат билан даврий ҳисоботларни кредитлашни ташкил қилиш мақсадида тайерлаш ва банкнинг тегишли бошқармаларига такдим этиш зарурдир. Бунда кредитлар қоплаш саналари буйича, фоиз ставкалари, валюталарнинг тури, иқтисодиёт тармоқлари, таъминлангани ва географик жойлашуви буйича таҳлил қилинади.
Республикамиз тижорат банкларининг кредитлардан кўриладиган зарарларини қоплашга мўлжалланган заҳираларини ташкил этиш учун кредитлар «яхши», «стандарт», «субстандарт», шубҳали» ва «умидсиз» каби тоифаларга бўлинади ва уларнинг суммасига мос равишда 0%, 10%, 25%, 50% ва 100% микдорида заҳира шакллантирилади.
Демак заҳира суммасининг асосий қисми муаммоли ссудалар буйича ташкил этилади.
3. Республикамизнинг йирик
тижорат банкларида муаммоли
ссудаларнинг жами кредит
ТИФ Миллий банкида таҳлил қилинган давр мобайнида муаммоли кредитлар салмоғининг ўсиш тенденцияси кузатилди. Бу эса мазкур банкларнинг кредит портфелини сифатини ёмонлашаётганлигидан далолат беради.
Муаммоли кредитларни
ундириш кредитлаш жараёнининг
сўнгги босқичидир. Агар кредитлар
суммаси тўлиқ қайтмаса, бу ҳолат
кредитлаш жараёнининг
Мижоз томонидан кредитни қайтариш истиқболини аниқ баҳолаш ва йукотишлар микдорини камайтириш мақсадида муқобил ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш лозим. Кредитларни қайтаришдаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва тегишли чоралар кўриш натижасида муаммоли кредитларнинг маълум қисмини банк учун зарарга айланишига чек қўйиш мумкин.
Айни вақтда, бир катор
объектив ва субъектив омиллар таъсирида
вазият шундай шаклланиши мумкинки, бунда
кўрилган барча чора-тадбирларга
қарамасдан гап фақат кредитни ундириш
тўғрисида кетиши мумкин. Кредитларни
бериш шартларининг турлича эканлиги
ва муаммоли ссудаларнинг юзага келишидаги
шароитларнинг бир хилда
Шунингдек, гаровнинг жорий қийматини ёки сотилиши мумкин бўлган алоҳида активларнинг жорий қиийматини белгилаб олиш зарур.
Банк муаммоли кредитларни ундириш стратегиясини ишлаб чикиши учун, аввало, етарли миқдорда маълумотлар туплаши зарур. Бунинг учун эса мижозларнинг жорий аҳволини қўшимча тарзда мукаммал таҳлил қилиш лозим. Таҳлилни амалга ошириш учун банк етарли даражада ички ресурсларга эга булиши керак. Айрим тижорат банклари ўзларининг ихтисослаштирилган булинмаларини ташкил этадилар. Кўпчилик тижорат банклари эса холис аудиторлик фирмаларини махсус таҳлилни амалга ошириш учун жалб этадилар.
Зарур маълумотларни йиғиш учун банк ходимлари ёки аудиторларнинг мижоз билан узвий алоқада булиши зарурдир.
Кредит шартномаларини тузиш оқибатлари ҳужжатларда аниқ акс эттирилган бўлиши шарт. Бундай оқибатлар, одатда банк томонидан қарзни ундириш тўғрисидаги талабни қўйишни англатади.
Банк ҳар бир аниқ вазиятда қарзни талаб қилиш хуқуқидан фойдаланишни мақсадга мувофиқ эканлигини англаб олиши керак. Агарда қарзни зудлик билан ундириш мақсадга мувофиқ бўлмаса, унда кредитни қайта таркиблаш шартлари аниқлаб олиниши лозим. Ривожланган хорижий давлатларда мижоз бир вақтнинг ўзида бир неча банкдан кредит олиш ҳуқукига эгадир. Шу сабабли банк ўз мижозининг бошқа банклардан олган барча кредитларини ва уларнинг шартлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши лозим. Шунингдек, ушбу мижознинг ҳар бир кредиторини устун жиҳатлари тўғрисида маълумотга эга бўлиши лозим.
Муаммоли кредитлар билан боғлик ҳолатларни тадқиқ қилиш ва экспертлар тавсияномаларини кўриб чиқиш натижаси бўйича банк маълум ҳаракат вариантини ишлаб чикиши лозим.
Банк муаммоли кредитни ундириш учун ихтиёрида қанча вақт қолганлигини аниқлаши ва у кредитни ундириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни қарзни кайтариш имкониятларига салбий таьсир қилмаслигига ишониши лозим.
4. Республикамизнинг йирик тижорат банкларида кредитлаш шаклларидан тўлақонли тарзда фойдаланиш муаммоси.
Таҳлил натижалари шуни кўрсатдики,
республикамизнинг йирик
Юқорида қайд этилган муаммоларни ҳал этиш учун бизнинг фикримизча, қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофикдир:
1. Тижорат банкарининг
кредит портфелининг биринчи
навбатда тармоқ хусусиятига
кўра диверсификация
Бунинг учун ҳар бир
тижорат банкида
Амалиётдан шу нарса маълумки, банкнинг бошқарув органлари ҳар бир кредит аризаси бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок эта олмайди, шу сабабли кредитлаш лимитларини белгилаш банкларнинг кредит амалиётида муҳим ўрин тутади.
Банклар лимитларни аниқлаш масаласига турлича ёндашадилар. Лекин уларнинг амалиётда қўлланилаётган лимитларни умумий мазмунига кўра икки гуруҳга бўлиш мумкин:
1. Тармоқ лимитлари.
2. Битта мижозни кредитлаш лимитлари.
Банклар ўзларининг кредит портфели сифатини яхшилаш мақсадида мижозларни кредитлашнинг нафақат индивидуал рискларини, балки рискларнинг бир қатор умумий категорияларини ҳам таҳлил қилишлари шарт. Шунинг учун ҳам алоҳида мижозларни кредитлаш лимитлари билан бир қаторда кредит рискига учраш даражаси бир хил булган мижозлар гуруҳи учун кредитлаш лимитлари ўрнатилади. Бу лимитлар битта тармоққа мансуб корхоналарга банкни боғлиқ булиб қолмаслигини олдини олиш мақсадида урнатилади. Амалиётдан маълумки, айрим тармоққа мансуб корхоналарда рентабеллик даражаси маълум бир вакт оралиғида юқорилигича қолади, айни вақтда бошқа тармоққа мансуб корхоналарда рентабеллик даражаси анча паст булади. Банк амалиётида бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин.
Тармоқ лимитларини белгилашда таҳлил қилинаётган тармоқнинг жорий ҳолатини, ривожланиш истиқболларини, технологик ўзгаришларнинг барқарорлик даражасини, тармокда асосий харажат турларини ўзгариши каби ҳолатларни баҳолаш зарур.
Тармоқ рискларини баҳолаш усулларини ишлаб чиқишда банклар ссудаларини беришда юзага келадиган, юкорида таъкидланган рискларга таъсир қилувчи омилларни таҳлил қилишлари зарур. Бундай таҳлил натижасида ушбу омилларни таъсирини ҳисобга олиш учун тегишли тизим қабул қилинади. Халқаро банк амалиётида бундай тизим сифатида балларни ҳисоблаш тизимидан кенг фойдаланилади. Таъсир қилувчи омилларнинг ҳар бирини алоҳида куриб чиқиш асосида тармоқ учун рискнинг умумий рейтинги аниқланади. Тармоқ рискининг лимити берилган ссуда суммасига нисбатан мутлоқ суммада еки маълум фоизда белгилаб қуйилиши лозим. Масалан, банк риск лимитини қишлоқ хужалигига нисбатан берилган кредитларнинг 10 фоиз миқдорида белгилаб қўйилиши мумкин.
Тармоқ риски аниқлангандан
сўнг банк тармоқ лимитлари асосида
кредитлар бериш туғрисида
- Мижоз-корхона раҳбарининг репутацияси;
- Мижознинг активлари ва пассивлари таркиби;
- Мижознинг молиявий барқарорлиги;
- Мижоз-корхонанинг ривожланиш истиқболлари;
- Банкнинг мижоз билан ўзаро муносабатлари;
- Миллий иқтисодиётнинг умумий жорий ҳолати;
Информация о работе Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши