Автор: Пользователь скрыл имя, 04 Марта 2013 в 17:31, дипломная работа
Мавзунинг долзарблиги. Инсоният турмуш тарзини банклар хизматисиз тасаввур этиб бўлмайди. Чунки банклар хўжалик субъектларини кредит маблағлари билан таъминлаб, ижтимоий сармояни қайта тақсимлаш жараёнида воситачи сифатида қатнашади ва жамият миқёсида умумий самарадорликни оширишга хизмат қилади.
КИРИШ……………………………………………………………………..... 3-9
I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.
1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши………………………………………………….…...…. 10-18
1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон банк тизимига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар…………………………………………………………...…. 19-33
1.3 Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш асослари................................................................................................ 34-45
II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ.
2.1 Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлили…………………………………………………..................… 46-59
2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар……....... 60-74
2.3 Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш…………………………………………………………...... 75-85
III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
3.1. Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар………………………………………………………….... 86-95
3.2. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари…………………………..............................................… 95-111
ХУЛОСА………………………………………………………….…...… 112-117
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………. .118-124
ИЛОВАЛАР................................................................................................ 125-126
МАВЗУ: КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.
1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши.
Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтар экан, ушбу тизимнинг самарали ишлаши ва зарур инфратузилманинг шаклланишини кредит муносабатларининг ривожланишисиз тасаввур этиб бўлмайди. Зеро, Президентимиз И.А. Каримов таъкидалаганларидек, “Ривожланган ва кенгайиш босқичида ҳар бир корхона учун молиялаштириш маблағлари сув ва ҳаводек зарур. Реал секторни молиялаштириш манбалари ўртасида банкларнинг, хусусан, банк кредитларининг аҳамияти беқиёсдир” .
Кредит ишлаб чиқариш
Кредит кўмагисиз мамлакат
Сўнгги вақтларда “тижорат
Кредит портфелининг тўғри ташкил этилиши тижорат банкларининг самарали фаолият юритиши учун асос ҳисобланади. Хусусан, кредит бериш ва уни белгиланган муддатда қайтариб олиш, у билан боғлиқ хатарлар, ссудалар, муддати ўтган ёки узайтирилган кредитлар бўйича ҳисоб-китоб операциялари, ссудалар бўйича зарарларни қоплаш, заҳира миқдори, банклараро кредит ва марказлаштирилган кредитлар буйича операциялар шулар сирасига киради.
Демак, кредит портфели - бу турли хил рискларга асосланган муайян мезонларга қараб туркумланган кредитлар миқёсидаги банк талабларининг йиғиндисидир.
Маълумки, бозор иқтисодиёти
ривожланган мамлакатларда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ этиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида банк тизимини янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш, тижорат банкларининг мустақиллигини ошириш, банклар ҳамда уларнинг мижозлари ўртасидаги ўзаро манфаатли шериклик муносабатларини шакллантириш, банк активлари, шу жумладан, кредит портфелини шакллантириш билан боғлиқ хатарларни бошқариш каби вазифаларни тижорат банки раҳбарияти зиммасига юклаш ва унинг ваколатига киритиш таъкидлаб ўтилган. Бундан кўриниб турибдики, банклар кредит портфелининг самарали бошқарилиши, авваламбор банк раҳбариятига боғлиқдир.
Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг асосий вазифалари қўйидагилардан иборат бўлиши, банк фаолиятида юзага келувчи хатарларни бошқаришда муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Булар:
Ø кредит хатари даражасига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва уларни баҳолаш;
Ø ссудаларни хатар гуруҳлари бўйича таснифлаш;
Ø кредит портфелини кредит хатари, мижозлар таркиби ва ссудалар таркиби бўйича маъқуллаштириш;
Ø кредит хатарини прогноз қилиш мақсадида қарз олувчининг кредитга лаёқатлилик даражасини ва унинг молиявий аҳволи ўзгариши эҳтимолини аниқлаш;
Ø муаммоли ссудаларни олдиндан аниқлаш;
Ø яратилаётган заҳираларни етарлилигини баҳолаш ва уни ўз вақтида таъминлаб бориш;
Ø кредит қўйилмаларини диверсификация қилиш, уларнинг ликвидлилигини ва даромадлилигини таъминлаш;
Ø банкнинг кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни кредит портфелининг сифатли таҳлилига асосланган ҳолда юритишдан иборат.
Тижорат банклари
кредит портфелини бошқаришда
юқоридагиларга амал қилиш,
Банк актив операциялари ичида кредит асосий ўринни эгаллаб, банк даромадининг катта қисми ҳам айнан шу кредит операциялари орқали келади. Шу сабабли банк кредит портфелининг қандай шаклланиши банк фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади. Банк яхши кредит портфелини шакллантириш ниятида экан, кредитлаш жараёнини туғри ташкил қилиши зарур бўлади.
Маълумки, банк кредит портфелининг мониторингини ўтказиш орқали кредит портфелини ҳолатига баҳо бериш мумкин.
Банк кредит портфели мониторинги - бу кредит ресурсларини рационал жойлаштириш ва ундан самарали фойдаланиш ҳамда берилган кредитлар ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни ўз вақтида ундириб олишни таъминлашга йўналтирилган билимлар, услублар ва чора-тадбирлар мажмуасидан иборат.
Ҳозирги пайтда иқтисодиётни
ривожлантиришга
Банк кредит портфели мониторинги жараёни тўрт босқичдан иборат:
- кредитларни
- берилаётган кредитларнинг мақсадга мувофиқ ишлатилишини таъминлаш ва назорат этиш;
- қарздорнинг ва
кафолат берувчининг молиявий
ҳолатини, гаровга олинган мулкнинг
бутлигини доимий кузатиб
- кредит ва у бўйича ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда тўлиқ ундириб олишни таъминлаш, ўз вақтида ундирилмаган тақдирда зудлик билан кескин чора-тадбирлар белгилаш.
Кредитларни
Кредитни расмийлаштириш жараёнида мижознинг молиявий аҳволини ўрганиш билан бирга, кредитнинг таъминот объектини чуқур таҳлил этиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Агар кредит таъминоти сифатида учинчи шахсларнинг кафолати тақдим этилган бўлса, бу шахсларнинг молиявий ҳолати чуқур таҳлил этилиши лозим ва қарздор томонидан баъзи бир сабабларга кўра кредитни ўз вақтида қайтаришда қийинчиликлар туғилган пайтда ушбу кредитни кафолат берувчи шахсдан ундириб олишга шубҳа бўлмаган тақдирдагина, кафолатни кредит таъминоти сифатида қабул қилиш мумкин.
Агар кредит таъминоти
сифатида кўчмас ёки кўчадиган мулкларни
гаровга қўйиш таклиф этилса, кредит
вақтида қайтарилмаган
Қарз олувчиларнинг молиявий
кўрсаткичлари, таъминланганлик қиймати
барча кредит ҳужжатларининг таҳлилидан
келиб чиққан ҳолда, кредитлар қуйидаги
таваккалчилик гуруҳларига
• таваккалчилик даражаси кам бўлган кредитлар (таснифланмайдиган кредитлар);
• таваккалчилик даражаси юқори бўлган кредитлар;
• таваккалчилик даражаси чегараланган кредитлар;
• қоидалардан истисно тариқасида бериладиган кредитлар.
Банк доимий равишда хизмат кўрсатаётган мижозларининг фаолиятига доир ахборотларга эга бўлиб, уларнинг кредитга лаёқатлилиги, тўлов интизомига амал қилишлари ҳолатини таҳлил этиб бориб “маълумотлар банки” базасини вужудга келтириб боради.
Банкнинг кредитлаш жараёнидаги назорат ва таҳлилий ишлари қуйидагиларга қаратилади:
- кредит шартномасидаги шартларнинг бажарилиши;
- кредит олувчининг кредитдан
самарали фойдаланишини
- кредитни ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилиши;
- кредитдан фойдаланишнинг бутун даври мобайнида, кредит олувчи билан яқин алоқаларни сақлаб туриш.
Банк кредит портфелини таҳлил
этишнинг асосий босқичлари қуйидаги
жадвалда кўрсатиб ўтилган.
Банк кредит портфелини таҳлил этишнинг асосий босқичлари
№ Таҳлил этиш бўлимлари Маълумотлар
1 Кредитлар ҳолати таҳлили Жорий, муддати ўтган кредитлар, ундирилмаган кредитлар, суд жараёнидаги ссудалар, рўйхатдан чиқарилган кредитлар
2 Кредитларнинг муддатлари бўйича таҳлили Қисқа муддатли кредитлар
Узоқ муддатли кредитлар
Овердрафт кредити
Контокоррент кредити
3 Иқтисодий соҳалар бўйича таҳлил Саноат, қишлоқ хўжалиги, кичик бизнес, савдо, давлат транши, микрокредитлар, истеъмол кредити
4 Фоиз ставкалари таҳлили Имтиёзли фоиз ставкаси
Кайта молиялаштириш ставкаси
Тижоратли фоиз ставкаси
5 Таъминот тури бўйича таҳлил Ишончли кредитлар, мол-мулк гарови остида бериладиган кредитлар, учинчи шахс кафиллиги остида берилган кредитлар ва кафолатланган кредитлар
6 Кредитлар сифати таҳлили Биринчи синф(яхши), стандарт, субстандарт, шубхали ва умидсиз
7 Кредит тарихи таҳлили Банк ўз маблағлари ҳисобига бериладиган кредитлар, қайта молиялаштириш маблағлари, филиаллараро ва транш маблағлари хисобидан берилган кредитлар
8 Кредитларнинг мақсадларига қараб таҳлил этиш Тижорат кредити
Айланма маблағларни тўлдириш учун бериладиган кредитлар
9 Таҳлил жараёнидаги кредитлар ўзгариши динамикаси Кредит ҳажмининг ўсиши(камайиши), муаммоли кредитлар ҳиссаси ва улар билан ишлаш самарадорлиги, заҳиралар суммаси, кредит активларининг рентабеллиги
Юқоридаги жадвал маълумотларига асосланган ҳолда шуни айтиш мумкинки, кредит портфели мониторинги мобайнида банк томонидан кредитларнинг ҳолати, муддати, иқтисодий соҳалар буйича тақсимланиши, таъминот турлари, кредитларнинг сифати ва бошқа кўрсаткичлар бўйича таҳлил ишларининг доимий тарзда олиб борилиши, ўз навбатида кредит портфели сифатига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.
Кредит портфелини бошқариш банк томонидан кредит портфели таркиби ва унинг сифат таркиби юзасидан доимий назоратни амалга оширишни тақозо этади.
Кредит портфелини бошқариш тамойиллари тижорат банклари томонидан ишлаб чиқилиб, ўз таркибига қуйидагиларни олади:
А. Кредит таваккалчилигини бошқаришга мос бўлган муҳитни яратиш.
1 Тамойил: Банк Кенгаши
банк кредит сиёсати ва кредит
таваккалчилигини бошқариш
2 Тамойил: Бошқарув Банк
Кенгаши томонидан
3 Тамойил: Фаолиятнинг
барча йўналишлари ва
Информация о работе Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши