Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши

Автор: Пользователь скрыл имя, 04 Марта 2013 в 17:31, дипломная работа

Краткое описание

Мавзунинг долзарблиги. Инсоният турмуш тарзини банклар хизматисиз тасаввур этиб бўлмайди. Чунки банклар хўжалик субъектларини кредит маблағлари билан таъминлаб, ижтимоий сармояни қайта тақсимлаш жараёнида воситачи сифатида қатнашади ва жамият миқёсида умумий самарадорликни оширишга хизмат қилади.

Оглавление

КИРИШ……………………………………………………………………..... 3-9
I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.
1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши………………………………………………….…...…. 10-18
1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон банк тизимига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар…………………………………………………………...…. 19-33
1.3 Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш асослари................................................................................................ 34-45
II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ.
2.1 Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлили…………………………………………………..................… 46-59
2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар……....... 60-74
2.3 Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш…………………………………………………………...... 75-85
III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
3.1. Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар………………………………………………………….... 86-95
3.2. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари…………………………..............................................… 95-111
ХУЛОСА………………………………………………………….…...… 112-117
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………. .118-124
ИЛОВАЛАР................................................................................................ 125-126

Файлы: 1 файл

диплом.docx

— 156.95 Кб (Скачать)

Тижорат банклари томонидан  берилган кредитлар сифатининг пастлиги, уларни тўлаш бўйича муаммоларнинг  кўплиги банк фаолиятига салбий таъсир кўрсатади ва банк томонидан кредит сиёсатини тузиш ва уни олиб боришда маълум камчиликларга йўл қўйилганидан далолат беради. Баъзи банклар томонидан берилган кредитлар сифатини пастлигини қуйидаги сабаблар туфайли, яъни биринчидан, кредитлар беришда мижознинг кредитга лаёкатлилик кўрсаткичлари, уларнинг молиявий аҳволининг яхши таҳлил қилинмаганлиги, иккинчидан, кредитнинг таъминланганлиги тўғри аниқланиб, расмийлаштирилмаганлиги ва учинчидан, ўз вактида, тўғри кредит мониторинги ўтказилмаганлиги туфайли юзага келган деб хулоса килиш мумкин.

Юқорида баён этилган фикр ва мулоҳазалар  асосида қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:

• тижорат банклари фаолияти, айниқса кредитлаш жараёни риск билан боғлик. Шу сабабли банклар фаолиятининг барқарорлигини таъминлашда кредит портфелини оқилона бошқариш муҳим ўрин тутади.

• фикрларни ягона тизимга жамлаган ҳолда муаммоли кредитларга қуйидагича таъриф бериш мумкин: кредит рискларини амалда яққол намоён бўлишининг натижаси бўлиб, объектив ва субъектив сабабларга кўра, кредит шартномаси шартларининг бузилиши оқибатида, “субстандарт”, “шубҳали” ҳамда “умидсиз” кредитлар категориясига ўтиб қолган кредитлар муаммолидир.

Муаммоли кредитлар билан  ишлаш фаолиятини тизимли равишда  олиб бориш мақсадида, муаммоли кредитларни: муддати, сифати, таъминоти, ресурс манбаси  ва кредитни бериш тўғрисидаги қарорни  қабул қилувчи субъекти каби асосий йўналишлар бўйича таснифлаш мақсадга мувофиқ.

Муаммоли кредитларни  юқоридаги йўналишлар бўйича таснифлаш  уларни бартараф этиш учун ишларни  тўғри ва самарали режалаштиришга ёрдам беради. Банк амалиёти кўрсатишича, кредитни қайтаришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда кредит бўйича ундирувни нимага қаратиш лозимлигини аниқлаб олиш муҳим аҳамиятга эга.

Жаҳоннинг аксарият мамлакатларида ишламаётган активлар муаммосини ечиш ва банк соҳасидаги инқирозни бартараф этиш учун давлат банклардан муаммоли активларни сотиб олган. Айрим мамлакатларда ҳукуматлар томонидан банкларнинг “ёмон” активлари билан мақсадли ишлаш учун махсус корпорациялар тузилган. Халқаро амалиётда муаммоли активларни бошқаришда иккита ёндашув қўлланилади: марказлашган ва марказлашмаган. Биринчи ёндашув давлат томонидан бутун банк тизимининг муаммоли активларини сотиб олиш ва бошқариш бўйича махсус корпорация тузилишини кўзда тутади. Марказлашмаган усулнинг моҳияти эса, банкнинг таркибида ишламаётган активларни бошқариш бўйича тегишли тузилмани ташкил этишдан иборат.

• Кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган заҳира ажратмаларининг амалдаги даражасига  баҳо бериш учун эса қуйидагиларга алоҳида эътибор  қаратишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

Ø банк томонидан берилган кредитларнинг тўғри  таснифланганлигига;

Ø заҳира ажратмаларини таснифлаш асосида кредитларнинг тоифаларига мутаносиб равишда ташкил этилганлигига;

Ø фоизларни ўстирмаслик мақомига эга бўлган кредитлар бўйича ҳисобланган ва муддати ўтган фоизларни ўз вақтида ва тўлиқ тижорат банкининг балансидан чиқарилганлигига.

 

2.3  Тижорат банклари  кредит портфелини диверсификациялаш  орқали бошқариш

Бугунги кунда тижорат  банклари кредит портфелининг маълум бир қисмини муаммоли кредитлар  ташкил этади. Ажратилган кредитлар  бўйича эхтимолий йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида, тижорат банкининг  кредит портфели доимий равишда таснифланиб  борилади. Муаммоли кредитлар тижорат  банклари фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Банкларнинг асосий вазифаси, кредит бериш ўрнига кредитларнинг ўз муддатида  қайтарилишини таъминлашдангина иборат бўлиб қолмоқда.  Чунки, муаммоли кредитлар тижорат банкининг  фойда олиб келадиган активларини  камайтиради, бу эса ўз навбатида, банкнинг истиқбол режаси кўрсаткичларига эриша  олмаслигидан далолат беради. Банкларнинг  кредит портфелини диверсификациялашдан мақсад хам шу, муаммоли кредитларнинг юзага келишига йўл қўймаслик, банкнинг кредит сиёсати соҳасидаги стратегияни ишлаб чиқиш, кредитларнинг сифатини таҳлил қилиш, ва уни яхшилаш учун турли йўлларни излашдан иборатдир.            Банкларнинг кредит портфели – бу кредит рискларига асосланган ҳолда бирор кўрсаткич ёки сифат бўйича туркумланган кредитлар йиғиндисидир.

 Кредит портфелини  тўғри ташкил қилиш банкнинг самарали фаолиятини амалга оширишнинг, унинг кредит инвестиция сиёсатини олиб боришининг асоси ҳисобланади. Мавжуд ресурсларни сифатли ва даромад келтирадиган қилиб жойлаштириш банкларнинг молиявий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Тижорат банкларининг кредит портфелини уларнинг сифат даражаси, риск даражаси бўйича, тармоқлар бўйича, кредитнинг манбалари, таъминланганлиги, муддатлари ва бошқалар бўйича тахлил қилиш мумкин. Кредит портфелини диверсификация қилиш усули ушбу хусусиятларни ўзида ифодалайди:

1. Кредитни кўп сонли, турли тармоққа таалуқли мижозлар ўртасида тақсимлаш

2. Кредитни кам миқдорда бериш ва бир мижоздан кўрилиши мумкин бўлган зарарни бошқа мижозлардан келадиган фойда орқали қоплаш

3. Кредитнинг умумий хажмини сақлаб турган ҳолда қисқа муддатларга кредит бериш

4. Кредитларнинг таъминланганлиги бўйича диверсификация ўтказиш.

Кредит портфелини диверсификациялаш  қарзни тўламаслик рискини энг оддий  ва осон усул билан хеджирлашга ёрдам  беради ва банкнинг ссуда ва депозитлари  кенг мижозлар кўламига бўлиб чиқишни  англатади.

Кредитларни диверсификация қилишда кредитларни кам миқдорда кўпроқ мижозларга беришга алоҳида эътибор қилиш лозим.

Ривожланган хорижий давлатлар  тажрибасини ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики,  умуман олганда  тижорат банклари кредит портфелининг сифатли бошқаруви бевосита банк томонидан кредит сиёсатини  амалга ошириш амалиётининг асосий йўналишларини  белгилаб олинганлиги  билан баҳоланади. Кредит сиёсатини амалга ошириш амалиётининг асосий йўналишлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

1. Банк томонидан берилган  кредитларнинг иқтисодиётнинг тармоқлари  ўртасида жойлаштирилганлик ҳолати.

Ушбу  йўналишнинг аҳамияти шундаки, тижорат банклари кредит портфелини диверсификация қилишнинг асосий мезонларидан бири кредитларни мижозларнинг тармоқ хусусиятига кўра жойлаштирилганлиги ҳисобланади. Шу жиҳатдан олганда, ушбу йўналиш кредит сиёсатининг самарадорлигини белгилашда ҳисобга олинадиган асосий омиллардан бири ҳисобланади.

Республикамизнинг  йирик  тижорат банкларида кредитларнинг  сезиларли қисмини маълум тармоқ корхоналарида тўпланиб қолиш ҳоллари  кузатилмоқда. Масалан, ОАТБ“Агробанк” ва “Микрокредитбанк”  кредитларининг асосий қисми мамлакатнинг саноат ва қишлоқ хўжалиги тизимидаги корхоналарда тўпланган.

2. Тижорат банки томонидан  берилаётган қисқа ва узоқ муддатли кредитларнинг ўзаро нисбати.

Кўпчилик ривожланаётган давлатларда инфляция даражасининг нисбатан юқори ва нобарқарор эканлиги тижорат банкларининг кредит портфелида қисқа муддатли кредитлар ҳажмини ошириш тижорат банки даромад базасини мустаҳкамлашнинг синалган усулларидан бири ҳисобланади.

Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, республикамизнинг йирик тижорат  банкларининг кредит портфелида узоқ муддатли кредитларнинг салмоғи  юқори миқдорни ташкил этади. Масалан, 2009 йилда бу кўрсаткич “Агробанк”да 65,0 фоизни, «Микрокредитбанк»да эса 67,2 фоизни ташкил қилди . Бу ҳолат банкларнинг мижозларнинг инвестицион харажатларини молиялаштиришдаги ролини юқори эканлигидан далолат беради.

3. Кредитлардан олинган  фоизли даромадларнинг жами  фоизли  даромадлар ҳажмидаги салмоғининг  барқарорлигини таъминлаш.

Тижорат банкининг молиявий барқарорлигини таъминлашнинг бирламчи омилларидан бири кредитлардан олинган  фоизли даромадларнинг жами фоизли даромадлар ҳажмидаги юқори ва барқарор даражасини таъминлаш ҳисобланади. Бунинг боиси  шундаки, кредитлаш тижорат банклари фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланади. Шунинг учун банклар ялпи даромадининг асосий қисмини кредитлаш фаолиятидан  олишлари лозим.

4. Кредитлаш шаклларидан  фойдаланиш даражаси.

Кредитлаш шаклларидан тўлақонли тарзда фойдаланиш кредит сиёсатининг самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи асосий омиллардан. Кредитлаш шакллари банкнинг кредитлаш имкониятини  оширишга бевосита таъсир қилади.

5. Банкларнинг кредитлаш  фаолиятида гаров объектларидан  фойдаланиш самарадорлиги.

Республикамизнинг тижорат  банкларнинг фаолиятида кредитларни  гаров асосида бериш кредит сиёсатининг  устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли,  гаров  объектларидан  унумли фойдаланиш масаласини таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади.

6. Тижорат банкларининг  етарли даражада барқарор ресурс  манбаларига эга эканлиги.

7. Тижорат банклари томонидан  берилган жами кредитлар ҳажмида  муддати ўтган кредитлар салмоғининг  ўзгариши.

Тижорат банклари томонидан  берилган жами кредитлар ҳажмида  муддати ўтган кредитлар салмоғининг  ўзгариши кредит сиёсатининг самарадорлигини  тавсифловчи асосий кўрсаткичлардан  бири ҳисобланади.

Ривожланган хорижий давлатлар  банк амалиётида, хусусан Ғарбий Европа давлатларининг банк амалиётида муддати  ўтган кредитларнинг жами кредит қўйилмалари ҳажмидаги салмоғини 3 фоиздан ошмаслиги нормал ҳолат  ҳисобланади. Бу кўрсаткичнинг йўл қўйилиши мумкин бўган  чегаравий миқдори 5 фоизни ташкил қилади.

Муаммоли кредитлар молиявий инқироз натижасидир. Лекин шунга  қарамасдан, кўпгина мамлакатларда  шундай қарз олувчилар синфи мавжудки, улар кредитни тўламайдиган ёмон қарз олувчилар деб аталади, чунки  бундай қарз олувчилар  кредитни сўндира  олиш имкониятига эга бўлсада, уни  сўндиришни хоҳламайдилар. Пул маблағлари билан бўладиган инқирозлар кутилмаганда юзага келади, лекин мунтазам ривожланиб боради. Кредит бўлими ходимлари эҳтимолий йўқотишларга қарши турадиган биринчи линия ҳисобланадилар. Улар юзага келаётган инқирознинг биринчи белгиларини сезишлари ва таҳлил қила олишлари  ҳамда унга қарши тура олишлари лозим.

  Муаммоли кредитларнинг юзага келишига йўл қўймаслик учун кредит инспектори қуйидаги омилларга эътибор қаратиши лозим:

1. Мижоз аризасини диққат билан ўрганиб чиқиш,

          2.          Мижоз  тақдим этган ҳужжатларни ўрганиб  чиқиш ва таҳлил этиш, кредит  аризасига илова қилинган зарурий  ҳужжатлар ва мажбурий ҳужжатлар(қарз олувчининг молиявий ҳисоботи, кредит шартномаси,гаров шартномаси, кафиллик ва кафолат шартномалари) рўйхати.

3. Мижоз тақдим қилган ҳужжатлар асосида мижознинг молиявий ҳолатини ўрганиш ва баҳолай олиш,

4. Мижоз томонидан тақдим этилган гаров объектини тўғри баҳолаш,

5. Кредит ҳужжатларини тўғри юритиш.

6. Кредит иши учун ким масъул эканлигини белгилаш ва ҳарбир инспекторнинг ўз иши учун жавобгар бўлиши.

7. Кредит устидан доимий назоратни олиб бориб, эҳтимолий йўқотишлар хавфини олдини олиш.

Муаммоли кредитлар билан  ишлаш тизими жуда ҳам мураккаб тизим  бўлиб, унинг амал қилишига энг жиддий таъсир қиладиган омиллардан бири инсон  омили ҳисобланади. Чунки бундай кредит учун масъул бўлган кредит ходими айнан у шуғулланаётган  ссуда  билан муаммолар юзага келганида  банкни қийин аҳволга солиб қўйганидан қўрқиб,  “ваҳима(хавотир) сигналлари” ҳақида  эълон қилмайди. Тажриба шуни кўрсатадики,кўпинча ходимлар яшираётган муаммоли ссудалар  ҳатто, улар ўйлаганларидан ҳам ёмонроқ ҳалатни келтириб чиқаради. Лекин банк раҳбарияти ўз кредит портфели муаммоларидан хабардор бўла туриб уларни яширса ва шу билан бир пайтда ундан келадиган зарарни рискли кредитлар бериш ва спекулятив операциялар эвазига қоплашга уринса, аҳвол бундан-да баттар ёмонлашиши мумкин.

Бундай вазиятлардан қочиш  мақсадида банклар кредит бўлими ходимлари яширишга уринаётган ёки эътиборсиз қолдириб кетган муаммоли кредитларнинг белгиларини аниқлаш учун кредитларни даврий, мустақил ва объектив текширадиган ички аудит текширувларини ташкил этадилар. Тартибга солиш ва назорат қилиш органлари томонидан олиб борилган текширувлари ҳам кўпинча аҳамиятсиз қолдирилган муаммоли ссудаларни аниқлашга ёрдам беради. Кредит  рискларини самарали бошқариш жараёнида банкнинг ички назорат тизими муаммоли кредитларни энг биринчи аниқловчи тизим сифатида амал қилади.

“Хавотир сигналлари”

Агарда мижоздан молиявий ҳисобот маълумотларининг олиниши  асоссиз равишда кечиктирилса, айниқса, кредит шартномасида талаб қилинган маълумотларни олиш даври белгиланган  муддатларда олиниши шарти кўрсатилган  ёки назарда тутилган бўлса номолиявий хавотир сигналлари юзага келади ва хавотир сигналлари шундай вазиятларни  англатади. Мижозлар томонидан маълумотларни  кечиктириш сабабларини тушунтиришга уринишнинг ўзи муаммоли кредит белгиларининг  намоён бўлганини англатади.

Бошқа номолиявий белгилар мижоз фаолиятида режаларнинг бирдан ўзгариши, компания раҳбарияти таркибида кутилган радикал ўзгаришларнинг содир бўлиши ёки қарз олувчи бозорида ноқулай тенденцияларнинг ривожланишидан иборат бўлиши мумкин.  Юқоридаги каби  у ёки бу салбий оқибатлар натижасида мижознинг молиявий ҳисоботларининг кечикиш сабабларини бирма-бир банкка тушунтириб ўтириш мижознинг хоҳиши эмас албатта ва бу эса, банк ва мижознинг ўзаро алоқаларида бўлиши лозим бўлган ишонч ва ҳамкорликнинг рад этилишига сабаб сифатида баҳоланиши мумкин. Энг ёмони, мижознинг бу сабабларни очиқ ойдин тушунтиришни хохламаслиги қандайдир кўнгилсиз маълумотнинг яширишга ҳаракат қилаётганлигига  хизмат қилиши мумкин.  Ва аксинча, баъзан мижоз ўзининг у ёки бу маълумотларини беришни рад этиш сабабларини рақобатчилардан ҳимояланиш мақсадида қилганлигини важ қилиб ўзини оқлаши ҳам мумкин.

Информация о работе Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши