Автор: Пользователь скрыл имя, 04 Марта 2013 в 17:31, дипломная работа
Мавзунинг долзарблиги. Инсоният турмуш тарзини банклар хизматисиз тасаввур этиб бўлмайди. Чунки банклар хўжалик субъектларини кредит маблағлари билан таъминлаб, ижтимоий сармояни қайта тақсимлаш жараёнида воситачи сифатида қатнашади ва жамият миқёсида умумий самарадорликни оширишга хизмат қилади.
КИРИШ……………………………………………………………………..... 3-9
I БОБ. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ КРЕДИТ ПОРТФЕЛИ ВА УНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ.
1.1 Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши………………………………………………….…...…. 10-18
1.2 Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон банк тизимига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар…………………………………………………………...…. 19-33
1.3 Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш асослари................................................................................................ 34-45
II БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ТАҲЛИЛИ.
2.1 Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришнинг амалдаги ҳолати таҳлили…………………………………………………..................… 46-59
2.2 Кредит портфели сифатининг таҳлили ва муаммоли ссудалар……....... 60-74
2.3 Тижорат банклари кредит портфелини диверсификациялаш орқали бошқариш…………………………………………………………...... 75-85
III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
3.1. Тижорат банклари кредит портфелини бошқариш борасидаги асосий муаммолар………………………………………………………….... 86-95
3.2. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тижорат банкларида кредит портфели бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари…………………………..............................................… 95-111
ХУЛОСА………………………………………………………….…...… 112-117
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ……………………. .118-124
ИЛОВАЛАР................................................................................................ 125-126
Муаммоли кредитнинг молиявий
белгилари молиявий ҳисоботларни таҳлил
қилиш натижасида намоён бўлиб қолиши
мумкин. Фақат бундай ҳолларда кўнгилсиз
воқеалардан қочиб бўлмайди. Муаммоли
кредитларнинг молиявий белгилари
қарз олувчига берилган кредитларни
модификация қилиш орқали намоён
бўлиши мумкин. мижозларнинг кредит муддатларини
узайтириш ёки овердрафт
Яширин муаммоли кредитлардан дастлабки таъсирланиш.
Муаммоли кредитларнинг молиявий ёки номолиявий белгилари мавжуд ёки мавжуд эмаслигига боғлиқ равишда бундай белгилар банк кредит бўлими ходимини бунга тайёр туришга ундаши лозим. Уларнинг эрта пайдо бўлиши зарурий маълумотларни тўплашга ва стратегияни ишлаб чиқишга имкон беради. Кредит бўлими ходими кредит аҳволи ёмонлашаётганини сезган заҳотиёқ, қуйидаги чораларни ва меъёрларни қўллаши:
• қарз олувчининг муаммоларини таҳлил қилиш;
• муаммоли кредитлар билан шуғулланувчи бўлим ходими ёки раҳбариятдан маслаҳат олиш;
• кредитга энг паст тавсифни беришни маслаҳат бериб, ундан банк фойдасига келадиган фоизни акс эттиришни;
• банк ушбу мижоз билан ишлаганда яна қаерда риск билан тўқнаш келиши мумкинлиги тўғрисида маълумот тўплаши лозим;
• мижоз ҳисобрақамини доимий текшириб бориш;
• барча кредит ҳужжатларини, гаров, векселлар, таъминланганлик, ипотекани кўриб чиқиш;
• кредит таъминланмаган бўлса, таъминотни қўлга киритиш имкониятларини ўрганиб чиқиш.;
• хатолдарни тузатиш меъёрларини ишлаб чиқиш.
Режани ишлаб чиқишнинг дастлабки босқичида уни ким бошқаришини аниқлаб олиш зарур. Айрим банклар ушбу жараённи кредит бўлимининг айнан шу кредит билан ишлаётган ходими бошқариб бориши керак деб ҳисоблайди. Чунки бу ходим ўзи ишлаётган мижозини бошқаларга қараганда жуда яхши билади ёки у ишни шундайвазиятга олиб келиб қўйган экан, демак, банкни бу вазиятдан унинг ўзи олиб чиқиши лозим.
Бошқа банклар эса, бундай вазиятлар учун алоҳида мустақил бўлимлар ташкил этадилар ва бу бўлимлар мижоз билан ўзаро алоқаларга халал бермайдиган объектив усулларни ишлаб чиқади. Иккала йўналиш ҳам устунликдан кўра кўпроқ камчиликларга эга. Муаммоли кредитлар билан ишлаш кўп вақтни ва йўқотишларни талаб қилади. Бир томондан, бозорни яхши биладиган банк ходими томонидан муаммоли кредитни тиклашга сарфланадиган вақт янги кредитларни беришга сарфланиши мумкин бўларди. Бундан ташқари, банк ходимининг мижоз билан ортиқча ўзаро алқаси унинг услибиётини нқатъий ва объёктив бўлишига йўл қўймайди. Бошқа томондан, банкнинг махсус бўлими ходимлари ўзларининг қимматли вақтларини мижоз ишлайдиган компания ва тармоқни ўрганишга сарфлашларига тўғри келади.
Кредитни “қутқариш” стратегияси.
Бу ерда қандайдир
универсал қоида мавжуд эмас,
ҳар бир муаммоли кредит
• қарздорлик структурасининг ўзгариш дастурини ишлаб чиқиш;
• қўшимча гаров ва ҳужжатларни олиш;
• қўшимча таъминотни ушлаб туриш;
• қўшимча маблағлар қўйилмаси;
• бошқа активларни сотиш;
• кафилга мурожаат қилиш;
• харажатларни қисқартириш дастурини ишлаб чиқиш ва.ҳ.казо.
Катта миқдордаги реал мавжуд муаммоли ссудалар активларни таснифлаш, кредитлар бўйича заҳиралар ташкил қилиш, муаммоли кредитлар ҳисобини юритиш ва кредитларни ҳисобдан чиқариш каби чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этади.
Муаммоли кредитлар масаласи
нафақат бизнинг
Шунингдек, муаммоли
кредитлар билан ишлашнинг
Банк тизимини ислоҳ
қилишнинг муҳим
Банк тизими барқарорлигини сақлаб туриш, омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳисобот йилида барча тижорат банклари фаолияти ушбу рейтинг тизими асосида инспекциядан ўтказилди ҳамда уларнинг реал молиявий ҳолати аниқланиб, тегишли рейтинг даражаси билан баҳоланди.
Банк фаолиятини назорат
қилиш жараёнида тижорат
Шунингдек, тижорат банклари кредит портфелини соғломлаштириш, мақсадида Марказий банк томонидан тижорат банкларининг кредит портфели таркибидаги муаммоли активларининг ундирилиши устидан мониторинг ишлари давом эттирилиб, тўлов муддати ўтган кредитлар салмоғини янада камайтириш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, молия интизомини мустаҳкамлаш, кредит операциялари бўйича таваккалчиликларни камайтириш ва потенциал қарз олувчилар тўғрисида ахборот билан таъминлашнинг халқаро тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Кредит ахбороти миллий институти (КАМИ) ташкил этилди.
Ҳозирги пайтда КАМИ томонидан тижорат банкларидан олинадиган маълумотлар – кредит, лизинг ҳамда факторинг операциялари ва уларнинг қарздорлари тўғрисидаги ахборотлар асосида маълумотлар базаси автоматик тарзда шакллантирилиб, қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисида маълумотлар жамланмоқда Бу эса тижорат банкларининг потенциал қарз олувчилар тўғрисидаги маълумот базасини кенгайтириб, кредит операциялари бўйича вужудга келиши мумкин бўлган таваккалчиликларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.
Муаммоли кредитларни
сўндиришнинг яна бир муҳим
технологияси активларни
Хитойда эса,
Хитой корпорацияси Ernst & Young мутахассислари
кўмагида очиқ бозорда
Муаммоли кредитлар билан ишлашда шунингдек, муаммоли кредитлар билан ишлашнинг юридик ҳужжатлари, жисмоний шахларнинг муаммоли қарзлари билан ишлаш технологиялари, муаммоли активларниниг аукциони ва уларнинг баҳосини максималлаштириш ташкилотлари технологияси, муаммоли активлар билан ишлашда шубҳали битимларни кўриб чиқиш ва уларни тадқиқ этиш технологиялари ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, уларни қўллаш орқали муаммоли кредитлар ҳажмини камайтириш ва банк тизимини кутилаётган инқироздан олиб чиқиб, уни ривожлантириш мумкин.
Хулоса. Муаммоли кредитларни бартараф этиш йўллари турли мамлакатларда уларнинг хусусиятидан келиб чиқиб белгиланади. Бизда муаммоли кредитларни бартараф этишниг бир қанча йўллари ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган. Хориж амалиётидан ҳам фойдаланилган. Лекин хориж тажрибаси ҳар доим ҳам идеал бўлавермаслигини бугун жахонда юз бераётган молиявий инқирознинг ўзи исботлаб турибди. Шуни ҳисобга олиб, банкларимиз маҳаллий бозор хусусиятларини, фуқаролар савиясини ва бошқа қатор хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда тижорат банкларининг муаммоли кредитлар билан ишлаш жараёнларини такомиллаштиришлари лозим.
III БОБ. КРЕДИТ ПОРТФЕЛИНИ БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.
3.1. Тижорат банклари
кредит портфелини бошқариш
Бугунги кунда республикамиз иқтисодиётининг барқарор ривожланиши авваламбор, унда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари билан чамбарчас боғлиқ. Банк тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, иқтисодий соҳадаги устувор вазифаларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Республикамиз банк фаолияти, тижорат банклари ривожланиши, уларнинг эркинлашуви жуда мураккаб муҳитда, яъни иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий рақобат муҳитида шаклланмоқда. Бугунги кунда банк фаолиятини эркинлаштириш шароитида банклараро рақобатнинг кучайиши ва унинг такомиллашуви заруриятга айланиб бормоқда.
Банк фаолиятида рақобатнинг
характери бозор характери
Тижорат банклари томонидан кредит операцияларини тўла-тўкис олиб бориш улар томонидан кредит сиёсатининг қай даражада ташкил этилганлигига боғлиқ. Ҳар бир банк сиёсий, иқтисодий, ташкилий ва бошқа жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда, ўз кредит сиёсатини шакллантириши банк кредитлашининг муҳим жиҳати ҳисобланади. Бу кредитларни бошқаришнинг асоси ҳисобланади.
Оқилона кредит сиёсати банк кредит портфели сифатининг ошишишга олиб келади. Тегишли равишда, кредит сиёсатининг мақсади, ҳуқуқий тартибга солиш диапозони, маблағ олиш имконияти, энг юқори риск даражаси, ссуда портфели баланси, муддатлар бўйича мажбуриятлар ва активлар тузилмасини ҳисобга олиш керак. Шунингдек, кредит сиёсатини ишлаб чиқишда асосий тамойилларга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Тижорат банкининг оптимал кредит сиёсатини харажатларни қоплашга имкон берувчи ва маълум даражада фойда келтирувчи сиёсат сифатида тавсифлаш мумкин. Тижорат банклари кредит сиёсатини тўғри ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади, чунки кредит операциялари банк операциялари ичида асосий ўринни эгаллайди. Шундан келиб чиқиб, банк даромадининг асосий қисмини банк кредит операцияларидан келадиган даромад ташкил этади. Банк кредит сиёсатини тўғри ташкил этиш, кредит рискини камайтиришга хизмат қилади. Ўз навбатида эса, банк кредит портфелини бошқариш тартиби банк кредит сиёсати орқали белгиланади.
Ҳозирги даврда тижорат банки кредит портфелини бошқаришнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтишимиз мумкин:
• кредит риски даражасига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва уларни баҳолаш;
• ссудаларни риск гуруҳлари бўйича таснифлаш;
• кредит портфелини кредит рисклари, мижозлар таркиби ва ссудалар таркиби бўйича оптималлаштириш;
• қарз олувчининг кредитга лаёқатлилик даражасини ва унинг молиявий аҳволининг, кредит рискини прогноз қилиш мақсадида ўзгариши эҳтимолини аниқлаш;
• муаммоли ссудаларни олдиндан аниқлаш;
• яратилаётган заҳиранинг етарлилигини баҳолаш ва уни ўз вақтида тўғрилаб бориш;
• кредит қўйилмаларини диверсификация қилишни, уларнинг ликвидлилигини ва даромадлилигини таъминлаш;
• банкнинг кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни кредит портфелининг сифати таҳлилига асосланган ҳолда тўғрилаб бориш.
Тижорат банклари кредит
портфелини бошқаришда юқоридаги тамойилларга
амал қилиш, банкнинг кредит фаолияти
самарадорлигини оширади, ўз навбатида,
банкнинг кўрадиган фойдаси ҳам
ошади. Кучли рақобатчилик муҳитида
банк кредит сиёсатида кредит менежментига
алоҳида эътибор бериш
Информация о работе Тижорат банклари кредит портфели, унинг моҳияти ва шаклланиши