Статический анализ торгового оборота Тюменской области

Автор: Пользователь скрыл имя, 06 Ноября 2012 в 10:27, реферат

Краткое описание

Геосиёсатнинг асосий мақсади ўз мавқеини ўзга минтақаларда мустаҳкамлашдан ва шу минтақаларни ўз таъ-сири остига олишдан иборат бўлган бир даврда жаҳондаги турли сиёсий кучлар ёш суверен давлатларни ўз манфаат-лари доирасига киритмоқдалар, уларнинг мустақил-лигини заифлаштириш мақсадида турли ғояларни тарғиб этмоқ-далар.

Файлы: 1 файл

Стат Анализ тюменская область.docx

— 97.83 Кб (Скачать)

Данный комплекс предусматривает, прежде всего, рост урожайности земледелия на базе углубления экономических реформ и рационализации использования земельно-водных ресурсов, внедрение достижений совре-менной биологии и агрономии, позволяющих получить засухо- и солеустойчивые сорта сельскохозяйственных культур. Это позволит значительно увеличить  площадь орошаемого земледелия в нашей стране.

Коренное улучшение структуры питания населения, приближение к физиологическим нормам по животным белкам не может быть достигнуто без увеличения производства молока, мяса и яиц, что предполагает внедрение современного промышленного животноводства, птицеводства, а также прудового рыбоводства.

Питание нашего населения должно соответствовать всем стандартам, разработанным международными органи-зациями. Для этого необходимо обеспечить доступ-ность жизненно важных продуктов питания всем слоям насе-ления.  Продукты питания должны быть экологически чистыми, поэтому весьма важно разработать современные системы контроля качества продовольственных товаров и питьевой воды. Разрешения продовольственной проблемы невозможно добиться без повышения культуры питания населения путем пропаганды принципов здорового образа жизни.

Вышеуказанные меры будут способствовать сниже-нию остроты продовольственной проблемы в Узбекистане, которое приведет к скорейшему достижению благополучия народа и процветания Родины, что, несомненно, является залогом построения в нашей стране гуманного демокра-тического общества.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                          

                                 Нигора ОЧИЛОВА


 

                                      ШАРҚ ВА ҒАРБ: ЎХШАШЛИК

ВА ТАФОВУТ

 

Турли миллат вакилларига ҳурмат, улар билан баҳамжиҳат яшаш, диний бағрикенглик, дунёвий билимларга интилиш, ўзга халқларнинг илғор тажрибалари ва маданиятини ўрганиш каби хусусиятлар халқимизда азалдан мужассам.

 И. КАРИМОВ

 

Миллий истиқлол ғоясини шакллантириш зарурияти кœп жиќатдан «Œзбекистон - Шарš цивилизацияси», «Œзбекистон - Ђарб цивилизацияси», муносабатларининг œзига хос хусусият-ларига бориб таšалади. Бинобарин, Шарš ва Ђарб цивилизация-ларининг муќим атрибутларини аниšлаш, улар орасидаги тафовутларни ифодалаш, тараššиётга доир ижтимоий башорат-лар šилиш нафаšат илмий - назарий, балки амалий аќамиятга ќам эга бœлган масалалардир.

Цивилизация ќаšидаги šарашлар œзининг турли - туман-лиги билан ажралиб туради. Бир гуруќ файласуфлар цивилиза-цияни прогрессив œзгаришларга менгзайдилар. Айтайлик, А.Морган инсониятнинг ёввойиликдан маданийликка šараб ри-вожлана боришини асл цивилизациядир, деб ќисоблайди.1 Ик-кинчи гуруќ файласуфлар эса цивилизацияни регрессга šиёс-лайдилар. Хусусан, О.Шпенглер ќар šандай маданият шаклини œлимга маќкум этилган реаллик сифатида талšин этади.2 Фай-ласуф ана шу маданий инšироз жараёнини цивилизация деб атайди.

XX асрда цивилизация тушунчасини янгича талšин šилиш тарафдорлари юзага келди. А.Тойнби ушбу тушунчани аниš бир ижтимоий - маданий реалликка (масалан, šадимги Миср цивилизацияси, араб цивилизацияси) нисбатан ишлата бошлади.3 С.Хантингтон эса цивилизация тушунчасини анъана-вий тарзда таърифлашдан воз кечиб, унинг асосий белгиларини (тил, тарих, дин, урф - одатлар ва ќоказолар) аниšлаш билан чекланади.4

Кœриниб турибдики, цивилизация хусусидаги мулоќа-залар талайгина. Айрим ќолларда ушбу тушунча мазмунига мут-лаšо зид феноменлар ќам киритилади. Бироš, шунга šарамас-дан, турли - туман šарашларнинг умумий жиќатларига асосла-ниб фикрлайдиган бœлсак, цивилизация инсоният маданий тараššиётининг маълум бир даврини ифодаловчи фалсафий категориядир. Шу нуšтаи назардан инсоният тарихини маданий тараššиёт босšичларига šараб šадимги давр цивилизацияси, œрта асрлар цивилизацияси, янги давр цивилизацияси, ќозирги давр цивилизациясига таснифлаш мумкин. Айни пайтда унут-маслик лозимки, ќар бир цивилизация œзининг типларига ќам эга. Масалан, ќозирги замон цивилизацияси Шарš ва Ђарб цивилизациялари œртасидаги тафовут сабаблари узоš асрларга бориб таšалади. Чуšурроš фикрласак, бу тафовутни уч принци-пиал ќолат билан бођлаш мумкинлигига иšрор бœламиз.

Биринчи тафовут инсон шахсига бœлган муносабатда на-моён бœлади. Ђарб цивилизацияси асрлар мобайнида шахс дахлсизлиги, шахс манфаатларини улуђлашга одатланган бœлса, Шарšда маънавий ќаёт индивидуал шаклининг барšарорлигига эътибор šаратилади. Шу боисдан Ђарб инсон ќуšуšлари ва эркинликларини улуђлашга ђояларини юзага келтирган бœлса, Шарš жамоа манфаатларини миллат манфаатларидан устун šœйишга одатлана борди.

Агар Ђарб цивилизацияси инсоннинг мутлоš эркинли-гини улуђлаб, оила олдидаги бурчини унинг соясида šолдирса, Шарš жумладан, œзбек цивилизацияси кишиларга жамият, оила олдидаги масъулияти доирасида эрк беради.

Иккинчи фарš аšлнинг имкониятларига ёндашувида кœз-га ташланади. Ђарб барча замонларда мантиš, аšлни олий šадрият сифатида улуђлаб келди. Шарš эса аšлнинг šадрият-лигини эътироф этган ќолда ундан ќам олийроš šадриятлар мавжудлигини тан олади. Шу боисдан Шарšда мистикавий šа-рашларнинг бутун бошли системаси шаклланди.

Учинчи фарš эса шахс фаолиятига бœлган муносабатда œз аксини топган. Ђарб фаол ижтимоий фаолиятни šадрлаб, унга ундаб яшади. Шарš эса ќар šандай ижтимоий фаолиятнинг меъёрлари мавжудлигини таъкидлайди.

Хуллас, Ђарб ва Шарš цивилизациялари œртасида жиддий тафовутлар мавжуд. Бироš бу тафовутларнинг мавжудлигидан уларнинг у ёки буниси устуворроš характерга эга, деган хуло-сага келиб бœлмайди. Шарš цивилизацияси ќам, Ђарб цивили-зацияси ќам кœплаб šадриятларнинг бœй кœрсатишига замин ќозирлайди.

Œзбекистоннинг жаќон ќамжамиятига интеграциялашуви жараёнида ушбу, назарий хулоса ќам диššат марказида турмођи зарур.

Бугунги кунда Œзбекистонда ижтимоий тараššиёти бир томондан Шарš цивилизациясининг, иккинчи томондан эса Ђарб цивилизациясининг таъсири остида кечмоšда. Шу боисдан уларнинг ќар иккаласига хос бœлган šадриятлар ижтимоий ќаё-тимизга кириб келмоšда. Хусусан, Ђарб цивилизацияси таъсири остида инсон ќуšуšлари ва эркинликлари устувор šадрият си-фатида эътироф этилмоšда.

Бозор иšтисодиёти, иšтисодий муносабатлар либералла-шуви, демократия, кœппартиявийлик ва шу кабилар ќам Ђарб цивилизацияси маќсулидир. Айни пайтда Шарš цивилизацияси таъсири остида миллат манфаатлари устуворлиги, миллат мада-ниятига содиšлик, диний бађрикенглик каби šадриятлар янада мустаќкамланиб бормоšда.

Бундан хулоса шуки, Œзбекистон жаќон ќамжамиятига интеграциялашиб борар, Шарš ва Ђарб цивилизациялари билан диологини чуšурлаштирар экан, ушбу цивилизациялар муваф-фаšиятларини œзлаштиришга, айни пайтда Шарš ва Ђарбда юза-га келган ижтимоий иллатлардан ќимояланиш механизмини шакллантиришга шай бœлмођи лозим.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Наргиза МУСУЛМОНОВА


 

 ЛИСОНИЙ ХОДИСАЛАРДА

                          УМУМИЙЛИК ВА ХУСУ-

                              СИЙЛИК ДИАЛЕКТИКАСИ

 

 

Она тили - бу миллатнинг руҳидир. Ўз тилини йўқотган ҳар қандай миллат ўзлигидан жудо бўлиши муқаррар.

И. КАРИМОВ

 

Миллий истиқлол ғоясининг тарғиб ва ташвиқ этилиши миллий қадриятлар, хусусан она тили тарғиботи билан уйғунлашиб кетади. Шу муносабат билан тилшуносликдаги айрим тадқиқотлар нафақат тилшунослик соҳасида, балки илмий-фалсафий ва мафкуравий соҳаларда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Ана шундай тадқиқотлар туркумига лисоний ҳодисалардаги умумийлик ва хусусийлик диалек-тикаси ҳам киради.

Диалектикада умумий ва хусусий, тасаввуфда кулл ва жузв жуда муҳим категориялар ҳисобланади. Чунки улар-сиз фалсафани,  тасаввуфни,  билиш назарияси ва турли воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятларини тушуниш мумкин эмас.

Инсон сезиб, эшитиб, ҳис қилиб, кўриб кузата оладиган ҳар қандай нарса, белги-хусусият, воқеа-ҳодисалар  хусусий-ликдир.

Хусусийликнинг уч асосий белгиси ажратилади:

  1. Хусусийликнинг моддийлиги ва бевосита кузатиш: фаҳм берилганлиги.
  2. Хусусийликнинг алоҳидалиги ва такрорланмаслиги.
  3. Хусусийликларнинг чекланганлиги ва беҳисоблиги.

Тасаввуфда бир дарёга икки марта тушиб бўлмас, яъни оқиб кетган сувга қайта тушиб бўлмайди, деган гап бор. Бу ҳам хусусийлик намунасидир. Бир иборани икки-уч марта айнан биринчи марта айтилганидек айтиш мумкин. Лекин бари-бир уларнинг ҳар бири алоҳида хусусийликни ташкил қилади. Чунки улар турли замонларда воқеланаяпти.

Хусусий бевосита кузатишда берилган ҳолатлар тасав-вуфда тажалли атамаси билан юритилади.

Тажалли (хусусийлик), аввало, зоҳирийлик хоссасига эгадир. Ҳазрат Навоий ҳақ зотининг тажаллилари бутун борлиққа ёйилганлигини ва у, дейлик, Лайли сифатида зо-ҳир (намоён) бўлганини айтади.

Байт:

Эй, ҳар сориким қилиб тажалли, 
       Ул мазҳар бўлуб жаҳонда Лайли.

Тажалли хусусийлик каби бевосита  сезги аъзоларига таъсир қиладиган мавжудликдир. Зот битта бўлиб, унинг тажаллиси чексиздир. Бу тажаллилар чексиз миқдорда ёйилган бўлади. Хусусийлик каби тажалли ҳам соф ҳолда мавжуд бўла олмайди. Ҳар қандай тажалли кўп қирралидир. Борлиқда химиявий элементлар соф ҳолда мавжуд бўла олмаганлиги каби тажалли ҳам бошқа тажаллилар билан қоришиқ ҳолдагина мавжудликка эга бўла олади.

Алишер Навоий «Лисонут-тайр» маснавийсида Семурғ ҳузурига йўл олган қушларда Семурғ зоти тажаллиси билан бирга ўзга, бегона тажаллилар (нафс, ўзлик, шайтоний ҳислар) ҳам мавжудлигини инобатга олиб, йўл давомида рамзий водийларни босиб ўтиш мобайнида қушларни бирма-бир бу «бегона» тажаллилардан халос қилиш мақсадини қўяди. Қушлар бу тажаллилардан халос бўлгач, уларда фақат Семурғ зоти тамоман қолади. Ана шунда тегишли (Семурғ) зот билан унинг намоён бўлган тажаллиси орасида фарқ, тўсиқ, яъни қоришиқ тажаллилар қолмайди. Бу химиявий йўл билан табиатдаги бирор моддани тозалаб, ундан тегишли элементни ажратиб олишга ўхшайди.

Зот ва тажалли тушунчалари, уларнинг ўзаро муноса-бати масалаларини тўғри тушуниш ва идрок этиш, бошқа фанларда бўлгани каби, тилшуносликда ҳам бевосита кузатишда берилган ҳодисалар (тажаллилар) ва улар зами-ридаги моҳият(зот)ни аниқлашда муҳим методологик қиймат касб этади.

Умумийлик хусусий ҳодисалардаги фарқларни назардан соқит қилиш ва ўхшашликларни бирлаштириш асосида тикланади. Моҳият эса бевосита кузатишда берилган алоҳи-даликлар асосида эмас, балки моҳияти аниқланаётган нарсани ўз тизимида, лисоний ҳодисаларда эса уларнинг тизимдошлари билан муносабатларини текшириш асосида аниқланади. Албатта, бунда манба моҳиятини текшириш асосида тикланган умумийлик ётади. Диалектика уқтир-ганидек, «ҳар қандай умумийлик тўғридан-тўғри моҳият таркибига киравермайди, бироқ моҳият умумий-ликдан ташқарида бўлолмайди. Умумийлик ташқи, аҳамияти кам жиҳатларни ҳам ўз ичига олгани ҳолда, моҳият нуқтаи наза-ридан у   қиймат касб этмайди.

Маълумки, тилшуносликка доир тадқиқотларда ҳар қандай лисоний бирликнинг умумий маъноси икки босқичда очилиши таъкидланади. Хусусан, Ш.Шаҳобидди-нова морфемаларнинг умумий маъносини тиклашнинг икки босқичли усулини тавсия этади: «Биринчи босқичда хусусийликлар кузатилиши лозим. Лекин хусусийликларни кузатишнинг ўзигина бизга умумийлик моҳиятини очиб бера олмайди. Диалектик хусусийликлар кузатилгач, улар-ни бутунлик сифатида қараш талаб қилинади. Хусу-сийликни бутунлик сифатида қараш эса умумийлик мо-ҳияти асосидагина амалга оширилиши мумкин. Умумий-ликнинг моҳияти маълум бир умумийликнинг ўзига ўхшаш ва фарқли умумийликлар билан муносабатидагина очилиши мумкин»1.   

Лисоний бирликларнинг моҳияти умумий маъносининг парадигмадан бошқа лисоний бирлик умумий маъноси билан муносабатида очилади. Грамматик талқинларда кели-шик категориясининг  УГМ (умумий грамматик маъ-но)си сифатида «тобе исмни ҳоким исмга боғлаш ва турли субъект, объект, макон, замон, восита маъноларини ифода-лаш», эгалик категорияси УГМси сифатида эса «кейинги сўзни олдинги сўзга боғлаш эгалик, қарашлилик ифодалаш» сифатида берилади. Категорияларнинг синтактик табиат-лилиги ва маъноларнинг иккинчи қисмини ифодалашда уларнинг ёлғиз эмаслиги асосида ҳар иккала категория қиёсланар, ўзаро муносабатларда текширилар экан, қиёсда «олдинги сўзни кейинги сўзга боғлаш (келишик), кейинги сўзни олдинги сўзга боғлаш (эгалик) категорияси» юзага чиқади. Демак, бу белгилар умумийликлар муносабатида қалқиб чиқувчи парчалар бўлиб, аслида бирликларнинг моҳиятидир.

Демак, маълум бўладики, барча лисоний бирликларда бўлгани каби грамматик шаклларда ҳам  УГМ моҳият ва ундан ташқари жиҳатлардан иборат бўлади. Тил УГМсидаги категориал жиҳат моҳиятни ташкил этса, УГМнинг моҳиятга кирмайдиган қисми нокатегориал ҳодиса сифатида баҳо-ланиши лозим. 

                    

 

Фалсафа кафедрасида тайёрланган рисолалар

 

  1. Чориев А. Инсон фалсафаси. Инсон тўғрисидаги фалсафий фикрлар тараққиёти.- Т.: Чинор,1998.
  2. Чориев С. Фалсафа, унинг муаммолари ва жамиятдаги роли.- Қарши: Насаф, 1998.
  3. Дўланов А. Комил инсон маънавияти.- Қарши: Насаф, 1999.
  4. Чориев С. Борлиқ фалсафаси.- Қарши: Насаф,1999
  5. Ҳакимов Н., Чориев А. Миллий истиқлол мафкураси.- Қарши: Насаф, 2000.
  6. Дўланов А. Иқтисодий ислоҳотлар ва ёшлар маънавияти.- Қарши: Насаф, 2000.
  7. Чориев С. Методология ва назария: тушунчалари, таркиби ва функциялари.- Қарши: Насаф, 2001.
  8. Чориев А. Инсон фалсафаси.Мустақил шахс.- Т.: Чинор,2002.
  9. Чориев А. Ғоя, тарих ва миллий тафаккур.- Т.: Ўзб.файл.миллий жамияти нашр., 2002.
  10. Чориев С., Жумаев А. Миллий истиқлол мафкураси ва миллат-лараро муносабатлар маданияти.- Т.: Ижод дунёси, 2002.
  11. Чориев А. Миллий истиқлол мафкурасининг мақсади ва вазифалари, устувор йўналишлари ва соҳалари, омиллари ва воситалари, услублари ва усуллари.- Т.: Ижод дунёси, 2003.
  12. Чориев С. Ҳозирги замоннинг мафкуравий қиёфаси.- Т.: Ижод дунёси, 2003.
  13. Чориев С. Сиёсий етук шахс.- Т.: Ўзб.файл.миллий жамияти нашр., 2004.
  14. Чориев А. «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойил-лар» фанининг предмети, мақсад ва вазифалари, методологик асос-лари.- Т.: Чўлпон, 2004.
  15. Чориев А. Тарбия системаси ва мафкура.- Т.: Ижод дунёси, 2004.
  16. Чориев А., Чориев С. Инсонпарвар, демократик жамият мафкураси ва баркамол инсон шахсини шакллантириш.- Т.: Чўлпон, 2005.
  17. Дўланов А. «Миллий истиқлол ғояси» фанини ўқитишнинг методологик асослари.- Т.: Янги аср авлоди, 2006.
  18. Қурбонов Т. Миллий ғурур ва маданий мерос диалектикаси.- Т.: Зарқалам, 2006.

Информация о работе Статический анализ торгового оборота Тюменской области