Автор: Пользователь скрыл имя, 29 Января 2013 в 21:22, статья
Инсоннинг шахс сифатида ривожланиши унинг қизиқиши, характери, қобилияти, ақлий ривожланганлиги, эҳтиёжлари, меҳнат фаолиятига муносабати билан белгиланади. Ана шу хусусиятлар ривожланиб, инсоннинг ижтимоий воқелик, меҳнат, кишилар ва жамиятга бўлган муносабати маълум босқичга етгандагина у баркамол шахс даражасига кўтарилади. "Ўзбек тилининг изоҳли луғати«да „баркамол“ тушунчаси луғавий жиҳатдан „камолга етган“, „бекаму кўст“, „етук“, „тўкис“, „мукаммал“ деган маъноларни англатиши таъкидланади.
Инсоний фазилатлар ва уни бола шахсини шаклланишига таъсири
Инсоннинг шахс сифатида ривожланиши
унинг қизиқиши, характери, қобилияти,
ақлий ривожланганлиги, эҳтиёжлари,
меҳнат фаолиятига муносабати билан
белгиланади. Ана шу хусусиятлар
ривожланиб, инсоннинг ижтимоий воқелик,
меҳнат, кишилар ва жамиятга бўлган
муносабати маълум босқичга етгандагина
у баркамол шахс даражасига кўтарилади.
"Ўзбек тилининг изоҳли луғати«да
„баркамол“ тушунчаси луғавий жиҳатдан
„камолга етган“, „бекаму кўст“, „етук“,
„тўкис“, „мукаммал“ деган маъноларни
англатиши таъкидланади.
»Комил инсон" тушунчасига таниқли
адабиётшунос олим Н.Комилов, Азизиддин
Насафий, Шайх ибн ал Арабийларнинг таърифларига
таяниб: «Комил инсон — бир идеал, барча
дунёвий ва илоҳий билимларни эгаллаган,
руҳи мутлақ руҳга туташ, файзу кароматдан
сероб, сийрату сурати саранжом, қалби
эзгу туйғуларга лиммо-лим покиза зот»,
— деб таъриф беради.
Педагогикада баркамол шахс тарбияси
тарихини биринчилардан бўлиб тадқиқ
этган С.Нишонова, рус педагог олими И.П.Подлаский
ва бошқаларнинг таърифларига таянган
ҳолда «Баркамол шахс — бу ақлан ва руҳан
етук, юксак истеъдод ва салоҳиятга эга
бўлган, маънавий бой, ахлоқан пок, жисмонан
соғлом, нафосатли, жамиятда ўзлигини
таниган, мустақил фикрлайдиган, эркин,
ижодкор, ташаббускор, ишбилармон, фидой
шахс», — деган таърифни келтиради. Мамлакатимиз
томонидан таълим тарбия соҳасида олиб
борилаётган энг долзарб масала ҳам айнан
ана шу келажакда жамиятимиз учун комил
инсон шахсини шакллантириш, етук ва малакали
кадрлар тайёрлаш ишидир. Шунинг учун
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида»
шахс кадрлар тайёрлаш тизимининг бош
субъекти ва объекти, таълим соҳасидаги
хизматларнинг истеъмолчиси ва уларни
амалга оширувчиси, деб кўрсатилган.
Ҳозирда давлатимиз томонидан унинг таълим
хизматлари истеъмолчиси сифатида билим
олиши ва касб-ҳунарга эга бўлиши учун
кўплаб зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.
Бу эса таълим жараёнида ақлан ривожланган,
маънавий-ахлоқий шаклланган, жисмоний
етук, муайян касб-ҳунар асосларини пухта
эгалланган, ҳар томонлама ривожланган
баркамол шахсни шакллантиришга жиддий
талаблар қўяди. Баркамол инсон шахсини
шакллантиришда эса энг асосий инсоний
фазилатлар ва улар хусусида мулоҳаза
қилишга тўғри келади. Бундай инсоний
фазилатлар ҳақида донишмандларимиз қуйидаги
сифатлар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирганлар:
Риёзат эгаси бўл:
ортиқ даражада еб-ичма, шундай қилсанг,
эга бўласан, яхшироқ ўйлайсан.
Сукут сақла:
ўзингга ва бошқаларга фойдаси тегмайдиган
сўзлар сўзлама, эзмалик қилма.
Мақсад эгаси бўл:
қиладиган ишингни аввал яхши ўйлаб, бир
қарорга кел, кейин у ишни камчиликсиз
бажар.
Тежамкор бўл:
молу дунёнгни ҳеч фойдаси бўлмаган ерларга
сарф этма, пулни тежа, яъни исрофдан сақлан.
Саъйи-ғайрат эгаси
бўл: вақтингни бекорга ўтказма, фойдали
ишлар билан машғул бўл, саъй-ғайрат қил.
Керак бўлмаган ишлардан қўлингни торт.
Покдомон бўл:
аъзойи баданингни, кийим-кечак, уй ва
бошқа нарсаларингни сира ҳам ифлос қилма,
тозаликка диққат бер.
Қалб ҳузурига эга
бўл: майда-чуйда, ҳеч нарсага арзимайдиган
нарсалардан қайғуриб, саломатликни бузма.
Иффатли бўл:
ўзинг тугул бошқаларнинг тинчлигини
ҳам қўрқинч остида қолдирма, доимо иффатли,
номусли бўл, маъносиз йўллардан юрма.
Одобли бўл: тарбияли
ва олим-фозиллардан ўрнак ол, тавозели,
мулойим сўзли бўл, ўзингни юқори тутма,
камтарлик яхши хислат эканлигини эсингдан
чиқарма.
Олижаноб бўл:
олижаноблик бир қувватдирки, бу қувватга
эга бўлган одам бойликка ва одамларнинг
мақташларига, илтифот, камситишларига
сира эътибор қилмайди, турмушнинг ўзгариб
туришига қайғурмайди. Мол-дунёси кўп
бўлса ғурурланиб, мутакаббир бўлиб кетмайди,
халқнинг мақташига севинмайди. Ҳар вақт
бир хилда бўлиб, ўзини даража ва ҳимматини
сақлайди.
Мулойимлик шиорини
тут: аччиқланган вақтда ўзингни тута
бил. Мулойимлик улуғ фазилатларнинг биридир.
Қахр-ғазаб вақтида ўзини босиб тинч тура
олиш одамни жуда кўп хавф-хатарлардан,
ёмонликлардан сақлайди. Мулойим, юмшоқ
кўнгилли кишиларни ҳар ким севади.
Сабр-тоқатли бўл:
осойишталик қилган одам жанжал, ғавғо
вақтларида қичқириб енгиллик ва қизиққонлик
кўрсатмайди, сукут ва сабр сақлайди. Қизиққонлик
саломатликка, ҳатто умрга зарар етказади.
Қизиққонлик, енгиллик, қахр-ғазаб одамни
уятга қолдиради. "Ғазаб билан сарғайган
юз пушаймонлик билан қизаради" деб
шунга айтадилар.
Чидамлилик: гўзал
сифатларга олий ишларга эришиш йўлида
машаққатга бардош беришдир.
Юқорида айтиб ўтилган баркамол инсон
сийратини яратиш ва тарбиялаш учун донишмандларимиз
айтиб ўтган сифатлар ҳар қайси даврда
ҳам эскирмайдиган таълим-тарбия ишининг
энг асосий мақсадидир. Бу сифатларни
аввало бола тарбияси учун масъул бўлган
шахсларнинг ўзлари ана шундай фазилатларга
эга бўлиши ва буни ўз фарзандлари ва шогирдларида
шакллантира олишлари лозим.
Маълумки, бола тарбиясида уларни фақат
бир хонада йиғволиб панд насиҳат қилавериш
билан яхши натижага эришиб бўлмайди.
Биз ҳар бир харакатимизда, юриш туришимизда,
муомаламизда бошқалар билан ўзаро муносабатимизда
ана шундай олижаноб фазилатларни намоён
эта билишимиз керак. Чунки бола табиатан
ниҳоятда тақлидчан ва кузатувчан бўлади.
Шунинг учун ўз одатларимиз билан баъзан
ўзимиз сезмаган ҳолда уларга таъсир қиламиз.
Фикримча, бола тарбиясида мактаб ва боғчадан
кўра кўпроқ кундалик фаолиятимиздаги
барча хатти-ҳаракатларимиз билан уларга
кўпроқ таъсир қиламиз. Афсуски, бу оддий
ҳақиқатни бола тарбияси учун масъул бўлган
кишиларнинг ҳаммаси ҳам тўла англаб етмайди.
Масалан, оиладаги қўпол муносабатлар,
кўп ёлғон гапириш, ёқимсиз одатлар ва
ҳокозо. Бу ҳаракатларнинг барчаси бола
тарбиясига салбий таъсир қиладиган носоғлом
муҳитни келтириб чиқаради. Оиладаги носоғлом
муҳит тузалиши қийин бўлган касалликка
ўхшайди. Демак, бундай муҳитда тарбияланаётган
боладан «маънавий касал» инсонлар шаклланади.
Бундай инсонлар жамиятимиз маънавиятига
ҳам салбий таъсир кўрсатади. Жамият ривожи
учун эса маънан соғлом инсонлар керак.
Шундай қилиб, юқорида айтилганидек бола
тарбияси учун энг асосий нарса инсоний
фазилатлар ва уларни фарзандларимиз
қалбига ва онггига сингдира олишдир.
Бу вазифани амалга ошириш албатта биз
педагоглар зиммасига катта масъулият
юклайди. Фақат бу масъулиятни ҳамма бирдай
қабул қила билиши лозим.
Оила жамиятнинг бир бўлаги.
Шундай экан, инсон шахсини шакллантириш
оиладан бошланади. Оила мураккаб ижтимоий
гуруҳ
бўлиб, биологик, ижтимоий, аҳлоқий мафкуравий ва руҳий муносабатларнинг бирлашуви
натижасида вужудга келади. Оила тор маиший
тушунча эмас, балки у ижтимоий жамоа.
Шу сабабли оилалар бирлашиб, жамиятни
ташкил этади. Жамиятдаги ўзгаришлар оилага
таъсирини кўрсатганидек, оиладаги ўзгаришлар ҳам жамиятга
ўз таъсирини ўтказади. Буни биз Президентимиз
томонидан 2012-йил «Мустаҳкам оила йили» деб эълон қилиниши мисолида кўришимиз мумкин.
Шу муносабат билан ҳукуматимиз томонидан «Мустаҳкам
оила йили» Давлат дастури ишлаб чиқилиши
оилада ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтиради
ва оилаларни мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалаларни ечимини топишга хизмат қилади.
Президентимиз И.А.Каримов айтганларидек:
"… ҳаммамизга
аён бўлиши табиийки, оила соғлом экан — жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан — мамлакат барқарордир".
Оила давлатнинг, жамиятнинг асосий таянчи
экан, унинг мустаҳкамлиги, тинч-тотувлиги, фаровонлиги
ва барқарорлигидан
жамият манфаатдордир. Оилада маънавий
ва жисмоний етук авлодни тарбиялаш, ёшларни
оилавий ҳаёт қуришга тайёрлаш, замонавий касб-ҳунар
сирлари билан қуроллантириш лозим. Шуни унутмаслик
лозимки, фарзандларимизнинг ҳар тамонлама камол топиши учун қулай
шароитлар яратилсагина, оила тарбияси
муваффақиятли бўлиши мумкин. Ёш авлод ҳаётининг
кўп қисми
оилада ўтади.
______________________________
1. И.А.Каримов «Юксак маънавият — енгилмас
куч» — Т: Маънавият, 2008, 58 бет
Шу боисдан турмушнинг мураккаб муаммолари
билан оилада танишадилар.
Оиладаги мавжуд анъаналар, урф-одатлар,
расм-русумлар ва маросимларнинг ижобий
таъсирида йигит-қизлар аста-секин камол ториб борадилар.
Анъана ва маросим тарбиянинг қудратли қуролига айланади.
Келажагимизнинг бундай бўлиши ҳозирги кунда биз тарбиялаётган
ёшларга боғлиқ. Бу қонуният оиланинг тарбия борасидаги
фаолиятига ҳам боғлиқ. Оилавий тарбиянинг мураккаблиги
шундаки, ҳар бир оила ўзига хос бир олам, у
тарбия ишида ҳам ўзига хос хусусиятларни намоён қилади.
Оилавий тарбия ижтимоий тарбия билан
узвий алоқада бўлсагина, ўсиб келаётган ёш
авлод фаровонлигини таъминлаши мумкин.
Оила тарбияси ота-оналарга педагогик
билимлар бериш, оилавий тарбия бўйича
ютуқлар,
тажрибалар алмашиши, ота-оналарни тарбиявий
ишларга қизғин жалб қилишга ҳам боғлиқдир. Ҳар бир ота-она ўз фарзандларини
тарбиялаш борасидаги бурч ва масъулиятларини
чуқур
англашларига боғлиқдир. Бундан ташқари нормал оилавий муҳит, ота-онанинг обрўси, тўғри кундалик режа, боланинг китоб
ўқишига,
меҳнат қилишига
ўз вақтида
жалб қилишлари ҳам муҳим муваффақият
гаровидир.
Оилада ота ёки онанинг йўқлиги ёки кетиб қолиши тарбияга жуда катта зарар
кўрсатади. Уларнинг болага берадиган
тарбиявий таъсири кучи йўқолади. Оила тарбиясидаги мувозанат
бузилади. Бундай шароитда бола қалби қаттиқ жараҳотланади. У тажанг, сержаҳл, қопол, дағал бўлиб қолади, катталарга ишонмай қўяди. Ўқиши ҳам пасайиб кетади.
Оила тарбиясидаги муаммолардан бири
ёлғиз
фарзандни тарбиялашдир. Бундай шароитда
бола фақат катталар даврасида бўлади. Ўзига
яқин
ёшдаги болалар билан муомала қилиш имконияти бўлмайди. Оилада
кўп бола бўлса, улар бир-бирини тарбиялайди.
Бундан ташқари оиладаги келишмовчиликлар,
ота-оналар билан болалар ўртасидаги тенгсизликка
асосланган муносабатлар, айрим ота-оналарнинг
маданият ва маълумотининг нисбатан паст
савияда эканлиги тарбияга халақит беради, оилавий муҳитда қарама-қаршиликлар, ўзаро келишмовчиликларни
вужудга келтиради.
Оила тарбияси уйдаги омилларга диққатини қаратмоғи лозим.
Жумладан, оилада руҳий хотиржамлик, самимийлик муносабатлари
шаклланган бўлиши, ота-она обрўси юқори
бўлиши, болаларга талаб қўйишда оиладаги катталар ўртасидаги
бирликни сақланиши, бола шахсини меҳнатда тарбиялашга алоҳида эътибор бериш, болани севиш
ва иззатини жойига қўйиш, оилада қатъий режим ва кун тартибини ўрганиш,
боланинг ёш ва шахсий хусусиятларини ҳисобга
олиш, боладаги ўзгаришларни кузатиб бориш,
боладаги мустақилликка интилишни ва ташаббускорлик
сифатларини қўллаб-қувватлаш кабилардир.
Оила тарбиясида ота-она обрўси муҳим тарбиявий
аҳамиятга
эгадир. Бу обрўни эса ибратли ҳулқи, аҳлоқи, интизоми, камтарлиги, ишбилармонлиги
билан қўлга
киритадилар. Обрў орттиришда энг аввало,
ибрат-намуна муҳим рол ўйнайди. Оилада ота-оналарнинг
кузатувчанлиги, сезгирлиги, ҳозиржавоблиги муҳим аҳамиятга эгадир. Уларнинг одилона
меъёрли талабчанлиги обрў орттиришнинг
муҳим
йўлларидан биридир. Тарбия жараёни зерикарли, қуруқ ҳақиқатгўйликдан
иборат бўлиб қолмаслиги лозим.
Ўзбек оиласи тарбиясида, айниқса, отанинг обрўси катта аҳамиятга эгадир. Аёли, болалари олдида
обрўга эга бўлган ота, жамоат орасида ҳам обрў
топади. Оилада обрўси йўқ отадан тарбия олган бола, кўпинча,
ўғри,
муттаҳам,
ёлғончи
бўлиб етишиши шубҳасиздир. Ота-она фарзандлари нигоҳида
энг буюк кишилардир. Шунинг учун энг яхши
сифатлари билангина обрў қозонишлари керак. Инсоний фазилатлар
соҳиби
бўлган ота-она ўз фарзандлари тамонидан
бир умр эъзозланади.
Болаларни баркамол инсон қилиб етиштиришда мактабни оила
билан боғламасдан, муваффақиятга эришиб бўлмайди. Шунинг учун
мактаб ва ота-оналар ўртасидаги таълим-тарбияга
оид ишларни кенгайтириш лозим. Ота-оналарнинг
ўқитувчилар
билан бўлган учрашувларида айтган фикрлари
айниқса,
ота-оналар учун қимматлидир. Чунки улар ўз фарзандлари
тўғрисида
кўпроқ
маълумотларни билиб оладилар. Шундай
экан, бола тарбиясининг туб моҳиятини тушунган ҳар бир ота-она оила билан мактаб
ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга интиладилар.
Бола мактабга кириб, то уни тамомлаб
чиққунга қадар
ота-она мактаб билан яқин алоқа ўрнатиб, фарзандининг ўзлаштириши, ҳулқ-атворидан ҳамиша
хабардор бўлиши, тарбия масалалари бўйича
ўқитувчи,
синф раҳбари билан маслаҳатлашиб, уни дарсдан сўнг нима билан
машғуллигидан
хабардор қилиши лозим. У ўз навбатида ўқитувчи ҳам боланинг
ўқиши,
одоби, ҳулқи, мактабда ўзини тута билиши ҳақидаги
маълумотларни ота-онага етказиш, зарурат
туғилганда ҳосил
бўлган муаммоларни биргаликда ҳал қилиш зарур. Шундагина ўқувчи олдига бир талаб қўйилишига эришилади. Боласи мактабга
борган ота-она мактаб яъни шу жамоанинг
аъзосига айланади. Шу сабабли ота-оналар
мактабнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашишлари шарт. Ўқитувчи ҳам ўз ўқувчисининг оиласи билан мустаҳкам ҳамкорликни
йўлга қўймоғи лозим.
Ота-оналарнинг маҳалла фаоллари, меҳнат фаҳрийлари билан тарбия соҳасида ҳамкорлик қилишлари зарур. Бу ишлар оила тарбиясига
салмоқли ҳисса қўшади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ҳозирги иқтисодий, ижтимоий ўзгаришлар шароитида
оилавий тарбия масалаларига эътибор
янада кучайиб, долзарб мавзуга айланмоқда.
Оила деб аталмиш аравани тортиб бораётган
эр ва хотиннинг бир-бирига елкадош бўлишини,
ўзаро одобларини, бир-бирига бўлган меҳрибонликларини
кўрган фарзандлар улардан ўрнак оладилар
ва уларга ўхшашга ҳаракат қиладилар. Чунки фарзанд айтган
насиҳатингизни
эсидан чиқариши мумкин, аммо кўрганини ҳеч қачон
эсидан чиқармайди. Оилада фарзанд тарбиясининг
бу жиҳатини ҳеч қачон
эсдан чиқармаслик зарур.
Республика “Оила” илмий-амалий
маркази, ЎзР ВМ ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти, Республика болалар
ижтимоий мослашуви маркази ҳамкорлигида “Имкониятлари чекланган
болаларни тарбиялаётган оилаларнинг
ижтимоий муаммолари” мавзуидаги анжуман
ўтказилди. Йиғилишнинг асосий мақсади – ҳукумат томонидан оила институтини
барқарорлаштиришга қаратилган
фармонлар, қарорлар ва фармойишларнинг амалдаги
ифодаси сифатида оиланинг ижтимоий муаммоларини
ўрганиш, имконияти чекланган болаларни
тарбиялаётган оилаларнинг ижтимоий-психологик,
ижтимоий-педагогик, ҳуқуқий, тиббий, коррекцион ва бошқа муаммоларини
ёритиш ҳамда уларни бартараф этиш ва олдини
олиш йўлларини белгилаб беришдан иборатдир
Тадбирда Халқ таълими вазирлиги мутахассиси,
Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармасига қарашли махсус мактаб интернатлари
дефектологлари, ЎзР ВМ ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти ходимлари, Республика
болалар ижтимоий мослашуви маркази ходимлари,
Республика Аҳоли репродуктив саломатлик маркази
шифокори, Республика Хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси, Республика
“Оила” илмий-амалий маркази ходимлари,
ёш олимлари, марказ вилоят бўлимлари
ходимлари, Республика “Скрининг” маркази
шифокори, “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати
ходимлари, Низомий номидаги Тошкент давлат
педагогика университети профессор-ўқитувчилари,
ТДПУ ёш олимлари, ТДПУ “Дефектология”
факультети магистрантлари иштирок этишди.
Йиғилишнинг
олдига қўйилган вазифалар эса қуйидагилардир:
- имконияти чекланган болаларни тарбиялаётган
оилаларнинг ижтимоий-психологик муаммоларини
аниқлаш ҳамда
уларни бартараф этиш йўлларини ишлаб
чиқиш;
- имконияти чекланган болаларни тарбиялаётган
оилаларнинг ижтимоий-педагогик муаммоларини
аниқлаб,
уларни бартараф этиш йўлларини белгилаш;
- имконияти чекланган болаларни тарбиялаётган
оилаларнинг ҳуқуқий аспектларини очиб бериш;
- ота-оналар, педагоглар, психологлар
ва маҳалла
фаоллари учун психолого-педагогик тавсиялар
ишлаб чиқиш.
Анжуман якунида аниқ қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқилди:
1. Имконияти чекланган болани тарбиялаётган
оилаларнинг муаммоларини ҳал тишда асосий куч – бу, махсус
мактабнинг педагогик жамоаси, яна ҳам аниқроқ айтганда,
ўқитувчи,
тарбиячи, психолог ва тиббиёт ходимларидир.
Шу сабабли ҳам, аввало, уларни ўз мутахассислиги
бўйича ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда қисқа муддатли, мақсадли малака ошириш курсларида
ўқитиш;
2. Дефектология факультети ўқув режасига “Имконияти чекланган
болалар оилавий ҳаёт психологияси” фанини киритиб,
дефектологларни ушбу фан бўйича махсус
тайёрлаш;
3. Имконияти чекланган болалари бор ота-оналар
билан психологларнинг махсус суҳбатларини ташкил этиб, уларни стресс ҳолатидан
чиқаришга
кўмаклашиш;
4. Имконияти чекланган болаларнинг келажакда
оила қуришига
ёрдамлашиш мақсадида уларга мутахассис маслаҳатларини
бериш, нуқсонли болалар туғилишининг олдини олиш чораларини
кўриш;
5. Вилоятларда имконияти чекланган болалар
махсус мактабларни тугаллагандан сўнг
ўрта махсус касб-ҳунар таълими билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш. Бунинг
учун касб-ҳунар коллежларида махсус гуруҳлар
очиш ёки махсус мактаблар, мактаб-интернатлар қошида
касб ҳунар
коллежларининг филиалларини ташкил этиш,
ИЧБларни касбга тайёрлаш;
6. Имконияти чекланган болалар тарбияланаётган
оилаларни тегишли йўналишлар бўйича
илмий тадқиқ этиш ҳамда ота-оналар ва мутахассислар
учун тавсияномалар ишлаб чиқиш;
7. Алоҳида
ёрдамга муҳтож, таълимга лаёқатли, ногирон болалар ота-оналарининг
саводхонлигини ошириш учун, нуқсон тури бўйича таълимга йўналтирувчи
ўқув қўлланма
ва адабиётлар ўзбек тилида етарли даражада
таъминлаш;
8. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнида бўлган
шахсларда уларнинг ижтимоий фаоллигини
сақлаган ҳолда
оилада ўз фарзандини мукаммал равишда
тарбия беришда керакли билим, малака
ва кўникмага эга бўлишига имкон яратиш;
9. Алоҳида
ёрдамга муҳтож бўлган болаларга аҳоли муносабатини ўзгартириш ва
интеграциялашда имконият туғдириш;
10. Алоҳида
ёрдамга муҳтож фарзандлари бўлган ота-оналар
клубларини ташкил этиш. Бу ерда ота-оналар
мулоқот қилиш
доирасини кенгайтиришлари, ўзларига
ўхшаш оилаларнинг муаммолари билан танишишлари,
ачиниш эмас, балки тушуниш, қўллаб-қувватлашни сезишлари мумкин;
11. Алоҳида
ёрдамга муҳтож фарзанди бўлган оилаларни маълумотлар
билан таъминлаш, яъни махсус журналлар
нашр этиш, мавжуд тиббиёт ёки таълимий
журналларда мақолалар чоп этиш, ота-оналарга болаларни
парваришлаш бўйича амалий кўрсатмалар,
кундалик муаммоларни ҳал этиш юзасидан мутахассисларнинг
тавсияларини бериб бориш;
12. Оиланинг ўзини “кураш” йўлини топишга,
яъни ички имкониятларини юзага чиқаришда ёрдам бериш. Бунда кўпинча
мутахассисларнинг ёрдами керак бўлади
(врач, дефектолог, юрист, психолог).
Информация о работе Инсоний фазилатлар ва уни бола шахсини шаклланишига таъсири