Автор: Пользователь скрыл имя, 25 Марта 2012 в 09:35, доклад
Бошқарув ҳисоби шуниси билан аҳамиятлики, унинг маълумотлари ташқи ахборот истемолчилари (давлат органлари, банклар, ҳамкорлар ва б.) учун эмас, балки ички эҳтиёжлар учун мўлжалланади.
1. Бошқарув ҳисоби тушунчаси.
2. Бухгалтерия ахборотларидн фойдаланувчилар.
3. Молиявий ва бошқарув ҳисобининг умумий ва хусусий жиҳатлари.
4. Ишлаб чиқариш ҳисоби ва бошқарув ҳисоби
5. Бошқарув жараёни ва унда бухгалтернинг ўрни.
1 мавзу: Бошқарув ҳисобининг мазмуни, предмети ва ривожланиш йўналишлари
Режа:
1. Бошқарув ҳисоби тушунчаси.
2. Бухгалтерия ахборотларидан фойдаланувчилар.
3. Молиявий ва бошқарув ҳисобининг умумий ва хусусий жиҳатлари.
4. Ишлаб чиқариш ҳисоби ва бошқарув ҳисоби
5. Бошқарув жараёни ва унда бухгалтернинг ўрни.
1. Бошқарув ҳисоби тушунчаси
Бошқарув ҳисоби шуниси билан аҳамиятлики, унинг маълумотлари ташқи ахборот истемолчилари (давлат органлари, банклар, ҳамкорлар ва б.) учун эмас, балки ички эҳтиёжлар учун мўлжалланади.
Бошқарув ҳисобининг асосий мақсади – раҳбриятга тўғри қарорлар қабул қилиш учун ёрдам бериш. Шунинг учун ҳам молиявий ҳисоб бўйича бухгалтер қатъий белгиланган йўриқнома ва ҳисобот шакллари асосида ишласа, бошқарув ҳисоби мутахассиси ҳисоб ва ҳисобот шаклларини, таҳлил усул ва услубларини эркин танлайди. Унинг учун, асосийси, корхонада рўй бераётган иқтисодий жараёнларни тўғри илғай олиш ва ўз вақтида раҳбариятга керакли ахборот ва маслаҳатларни тақдим этишдан иборат. Бошқарув ҳисобини қисқача, бошқарувни ахборот билан таъминлаш тизими деб аташ мумкин.
Умуман айтганда, бухгалтерия ҳисобини ахборот истеъмолчиларининг тўғри иқтисодий қарорларни қабул қилиши учун субъект ҳақидаги ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш ва тақдим этиш билан шуғулланувчи ахборот тизими сифатида таърифлаш мумкин.
Бошқарув ҳисобини бошқарув ходимларига қуйидаги функцияларни бажаришда ёрдам бериш мақсадида молиявий ахборотларни тақдим этиш тизими сифатида ифодалаш мумкин:
Режалаштириш;
назорат ва тартибга солиш;
корхона фаолияти натижаларини баҳолаш;
бошқарув қарорларини қабул қилиш.
2. Бухгалтерия ахборотларидан фойдаланувчилар
Бухгалтерия ҳисобининг мақсади қарор қабул қилувчи шахсларга асосланган танловни амалга ошириши учун ёрдам берувчи молиявий ва молиявий бўлмаган ахборотларни тақдим этишдир. Шу сабабдан, бухгалтерия ҳисобини ўрганишда қарор қабул қилиш жараёнини тушуниш ва бухгалтерия ахборотларидан фойдаланувчилари тўғрисида тўлиқ тушунчага эга бўлиш талаб этилади. Манфаатдор шахсларга иқтисодий ахборотлар бухгалтерия ҳисоби тилида тақдим қилинади. Манфаатдор шахсларга бошқарув ходимлари, акционерлар ва потенциал инвесторлар, ёлланган ходимлар, кредиторлар ва давлат органлари киради.
Бухгалтерия ҳисоби қарорлар қабул қилиш учун зарур экан, унинг мақсади энг кам харажат қилган ҳолда турли ахборот истеъмолчиларини қониқтирадиган ҳажмдаги ахборотни тақдим этишдан иборат. Шубҳасиз, ахборот тизимидан фойдаланишдан олинган наф шу тизим учун қилинган харажатлардан юқори бўлиши лозим. Ушбу тамойил “харажатлар ва наф” тамойили номини олган.
Оддий мисол. Сиз реклама учун, ушбу реклама натижасида олишингиз мумкин бўлган фойдадан ортиқча ҳақ тўлашни ҳоҳламайсиз. Чунки бу иқтисодий жиҳатдан бефойда. Бухгалтерия ҳисоби тизими ҳам худди шундай.
Ахборотдан фойдланувчилар бошқарув ҳисобини ташкил этиш ва юритишга қилинган харажатлардан кўра кўпроқ наф оладими? Буни қарор қабул қилишдан олдин аниқлаш қийин. Шунга қарамай, “харажатлар ва наф” тамойили ҳар қандай қарорни қабул қилишда асосий тамойил ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисоби ахборотларидан фойдаланувчилар фаолияти ва эҳтиёжлари таҳлили уларни икки асосий гуруҳга ажратилиши зарурати мавжудлигини кўрсатди:
ички ахборот фойдаланувчилари, яъни ҳисоб юритилаётган корхона ичидаги фойдаланувчилар (инсайдерлар). Бу фойдаланувчилар гуруҳига бошқарув қарорларини қабул қилувчи бошқарувнинг турли поғоналарида жойлашган бошқарув ходимлари киради.
ташқи ахборот истеъмолчилари, яъни бевосита корхона бошқарувида иштирок этмайдиган ташқи инвесторлар (акционерлар), кредиторлар (банклар, қарз берувчилар ва б.), мол етказиб берувчилар, харидорлар ва бошқа бизнес ҳамкорлар, давлат органлари (солиқ, статистика ва б.), жамоат ташкилотлари каби корхона таркибига кирмайдиган ахборот истеъмолчилари.
Бу икки гуруҳ ахборот истеъмолчиларининг ахборотга бўлган эҳтиёжи умумлашганлик, батафсиллик, қамраб олиш даражаси бўйича бир-биридан фарқ қилади. Шу сабабдан бухгалтерия ҳисобини икки қисмга ажратиш зарурати юзага келди:
бошқарув ҳисоби – ҳисоб юритилаётган корхонадаги ички ахборот истеъмолчиларини ахборот билан таъминлаш;
молиявий ҳисоб – корхона бошқарув таркибига кирмайдиган ташқи ахборот истеъмолчиларини ахборот билан таъминлаш.
3. Молиявий ва бошқарув ҳисобининг умумий
ва хусусий жиҳатлари.
Бошқарув ва молиявий ҳисоби бир қанча умумий жиҳатларга эга, чунки иккаласи ҳам корхонанинг ҳисоб тизими ахборотларидан фойдаланади. Ушбу тизимнинг бўлимларидан бири бу ишлаб чиқариш ҳисобидир. Унда ҳам молиявий ҳисоб ҳам бошқарув ҳисоби учун зарур бўлган ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисида маълумотлар тўпланади. Масалан, ишлаб чиқариш ҳисоби маълумотлари, одатда, ишлаб чиқарилган маҳсулотга нарх белгилашда мутахассисларга ёрдам бериш учун фойдаланилади – бу маълумотлардан бошқарув ҳисобида фойдаланишдир. Ишлаб чиқариш ҳисобининг худди шу маълумотлари корхона баланси тузилаётган пайтда заҳираларни баҳолаш учун ишлатилади – бу эса маълумотларнинг молиявий ҳисобда фойдаланилишидир.
Бироқ бу икки ҳисоб тизими бир-биридан тубдан фарқ қилади.
Молиявий ва бошқарув ҳисобининг энг асосий фарқларини кўриб чиқамиз.
| Молиявий ҳисоб | Бошқарув ҳисоби |
Ҳисобнинг мақсади | Расмий ҳисоб тури бўлиб, уни юритиш барча хўжалик юритувчи субъектлар учун мажбурийдир. Молиявий ҳисобот ҳужжатлари солиқ органларига тақдим қилина-ди, аудиторлик текширув объекти ҳисобланади, эълон қилиниши мумкин (шарт). | Бу корхона раҳбариятига, мутахас-сисларига бошқарув қарорларини қабул қилиш, ишлаб чиқаришнинг ўзгарувчан шароитларини опера-тив эътиборга олиш учун зарур бўлиб, унинг маълумотлари кор-хона ички сирини ташкил қилиши мумкин. |
Ахброт манбалари | Молиявий маълумотларни тўплайдиган корхонанинг ҳисоб тизими ҳамда солиққа тортиш тизими элементларининг маълумотлари | Корхонанинг ҳисоб тизимидан ташқари, моддий заҳиралар сарфи меъёрлари, технологик чиқинди-лар, бозордаги вазиятни ўрганиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ҳисоботлари ҳамда улар-нинг натижаларини мавжуд шароитда ишлаб чиқаришга жорий қилиш имкониятлари, томонлар-нинг хўжалик шартномалари бандларини бажармаганлик учун жарима чоралари ҳажми ва бошқа маълумотлар |
Ҳисоб натижалари-дан фойдала-нувчилар | Молиявий ҳисоб маълумотлари эълон қилинади ҳамда ҳисоботлар нафақат молиявий ахборотларни, балки корхонанинг фаолияти муваффақиятларини кўрсатувчи, янги маҳсулотлари каби реклама характеридаги маълумотларни ҳам ўз ичига олади. Бу маълумотлар компания акционерларига, облига-ция ва бошқа қимматли қоғозлар эгаларига, потенциал инвестор-ларга зарурдир. | Ушбу ҳисоб турини ички ҳисоб деб аташ мумкин ҳамда ҳисоб натижаларидан фақат корхона бошқаруви ходимлари фойдаланиши мумкин. Бошқарув ҳисоби менежерлар учун материаллар тайёрлаб беради. |
Ҳисобот маълумотла-рини тақдим этиш тартиби | Молиявий ахборотлар қонунчи-ликда белгиланган шаклларда солиқ органларига тақдим этилади. | Бошқарув ҳисоби маълумотларини тақдим этиш учун қатъий бел-гиланган шакллар мавжуд эмас ва ихтиёрий шаклда тақдим этилади. Шунингдек, бошқарув ҳисобини юритиш ёки юритмасликни корхона раҳбарияти ҳал қилади. |
Ҳисоб ахборотлари ўлчов бирлиги | Хўжалик жараёнларини умумлаш-тириш учун пул ўлчовларидан фойдаланилади, хўжалик юритув-чи субъект фаолят кўрсатаётган мамлакат пул бирлигида акс эттирилади | Бошқарув ҳисоби мутахассислари барча турдаги ҳисоб ўлчовлари-дан: пул, натура ва меҳнат ўлчов-ларидан фойдаланишлари мумкин. |
Ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари | Молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг қатъий белгиланган муддатлари ўрнатилган бўлиб, асосан чорак ва йил охирларида тақдим қилинади. | Менежерлар учун тайёрланган ҳисоботлар вақт чегаралари билан қатъий белгиланмаган, лекин улар тез-тез тақдим этилади. Бундай ҳи-соботларни тақдим этиш муддат-лари асосан ҳафта, декада ва ойдан иборатдир. |
Ҳисоб масштаблари | Молиявий ҳисоб корхонани ҳисоб-нинг бир бутун объекти сифатида акс эттиради ва бухгалтерия ба-лансида синтетик счетларнинг маълумотлари келтирилади. Бунда асосий воситалар, ишлаб чиқариш заҳираларининг турлари бўйича ва бошқа маълумотлар берилмайди. | Масъулиятлар маркази, хизматлар ва маҳсулотлар бўйича харажатлар маркази кабилар бошқарув ҳисоби объекти саналади. Булар эса корхона ўзи бутунлигича, алоҳида цехлар, бўлимлар ҳам бўлиши мумкин. |
Ҳисоб-китоб услуби | Молиявий ҳисобот маълумотлари асосан дастлабки бухгалтерия ахборотларига асосланади. | Бошқарув ҳисобида ҳисоб-китоб-лар корхона ичидаги бўлимлар, дастлабки маълумотлар, ўтган давр материалларини таҳлил қилиш ва келажак учун прогноз баҳоларга асосланади |
Ҳисоб тамойиллари | Молиявий ҳисоб иккиёқлама ёзув, маълумотларнинг таққосланувчан-лиги каби умумий тамойилларга асосланади. Ушбу принципларга бухгалтерлар ҳамда текширувчи органлар ҳам амал қилишади. | Бошқарув ҳисоб умум қабул қилинган тамойилларга эга эмас. Энг асосийси, оддийлиги ва фойдаланиш учун қулайлиги |
Амалий фаолиятда қўллаш | Молиявий ҳисоб хўжалик жараён-ларини уларнинг амалга ошган-лигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида рўйхатга олади. | Бошқарув ҳисобининг мақсади бўлиб ўтган ҳодисалар таҳлили асосида келажак учун тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. |
4. Ишлаб чиқариш ҳисоби ва бошқарув ҳисоби
Ишлаб чиқариш ва бошқарув ҳисобининг бир-биридан фарқини тушуниб олиш лозим. Ишлаб чиқариш ҳисобида ишлаб чиқариш заҳираларини баҳолаш учун ишлаб чиқариш харажатлари аниқланади ва ҳисоб–китоб қилинади. Бу ҳисоб-китоблар кўпроқ ташқи ҳисобот учун ахборотларни шакллантириш учун зарурдир. Бошқарув ҳисобининг вазифаси эса тўғри қарор қабул қилишлари учун зарур бўлган ахбортларни тайёрлаш ва тақдим этишдан иборат. Моҳиятига кўра ишлаб чиқариш ҳисоби молиявий ҳисобнинг бир қисми ҳисобланади. Лекин ишлаб чиқариш ҳисоби бошқарув ҳисоби фани таркибида ўқитилади.
5. Бошқарув жараёни ва унда бухгалтернинг ўрни.
Бошқарув жараёни қуйидаги элементларни ўз ичига олади:
режалаштириш;
назорат;
коммуникация;
мотивация.
Режалаштириш
Режалаштириш жараёнида бухгалтер аниқ бир маҳсулотни ишлаб чиқариш, сотиш ва нарх белгилаш билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш учун зарур бўлган ахборотларни етказиб бериш орқали режаларни шакллантиришга ёрдам беради.
Назорат
Назорат жараёнида бухгалтер ҳар бир жавобгарлик маркази бўйича режа ва ҳақиқий кўрсаткичларни солиштириш ҳамда сметаларнинг бажарилиши юзасидан ҳисобот тайёрлайди.
Коммуникация
Бухгалтер ҳисобот тизимини ўрнатиш ва унинг самарали ишлашини таъминлаш орқали коммуникация жараёнига ёрдам беради.
Мотивация
Бухгалтерлар томонидан тайёрланган сметалар ва сметаларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлар корхона ходими мотивациясига катта таъсир ўтказади. Сметалар бошқарув ходимларини белгиланган мақсадга эришиш учун имкон қадар ҳаракат қилишга ундайди. Ўз навбатида ҳисоботлар бошқарув ходимини ҳақиқий натижаларни режалаштирилган кўрсаткичлар билан солиштириш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш чораларини амалга оширишга ундайди.
Машқлар.
1.1. Бухгалтерия ҳисобини ахборот тизими сифатида қуйидаги айлана тарзида тасвирласак, унда ажратилган бўлимларни номланг ва фикрингизни изоҳланг.
1.2. Қуйидаги жадвал шаклида ахборотдан фойдаланувчилар ва уларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжи мақсадини ифодаланг.
Ахборотдан фойдаланувчилар | Ахборотдан фойланувчиларнинг қайси гуруҳига киради | Ахборотга бўлган эҳтиёжнинг мақсади |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|